Ёнғинни ўчиришда сув таъминоти
Сув ёнғинни ўчиришда энг кўп ишлатиладиган воситадир. Ҳажми 1000 м3 дан катта бўлмаган, ўтга чидамлилик даражаси I ва II бўлган алоxида биноларда жойлашган Д тоифадаги корхоналар ҳамда 50 тагача одам яшайдиган бир-икки қаватли бинолардан ташқари барча ақоли яшайдиган жойлар ва ишлаб чиқариш корхоналари ёнғинга қарши сув билан таъминланиши зарур. 8000 тагача аҳоли яшайдиган жойлар ёки ёнғинни ташқи томондан ўчиришда 20 л/с гача сув сарфланадиган В, Г, Д тоифадаги корхоналарда ёнғинни ўчириш учун сув автонасослари мавжуд бўлганда бино ва иншоотлардан узоқи билан 200 м, мотопомпалар мавжуд бўлганда узоғи билан 150 м ва дастаки насослар мавжуд бўлганда узоғи билан 100 м масофада жойлашган дарёлар, кўлмак сувлардан олиниши мумкин. Аҳоли сони 500 тагача бўлган қишлоқ жойларида ёнғинни ўчириш учун ҳисобий сув сарфи 5 л/с, 500-5000 аҳоли яшайдиган жойларда 10 л/с, бундан кўп аҳоли яшайдиган жойларда эса 15 л/с ҳисобида олинади. Ўтга чидамлилик даражаси I ва II бўлган, хажми 3000 м3 гача бўлган ишлаб чиқариш ҳамда жамоат бинолари учун ҳисобий сув сарфи - 5 л/с ни, III, IV ва V даражалари учун 10 л/ с ни ташкил этади.
Битта ёнғинни ўчиришга сарфланздиган зарурий сув миқдори унинг секунд давомидаги сарфи миқдори ва ёнғинни давом этган вақти билан ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришда ёнғинга қарши тизимлар.
Ёнғинга қарши тизимлар мажмуаси ММХС даги ГОСТ 12.1.004-76 талабалрига биноан ёнғинни олдини олиш тадбирлари, ёнғиндан ҳимоялаш ва ташкиллий масалалардан иборат.
Ёнғинни олдини олиш тизимига ташкилий тадбирлар ва ёнғин хавфи мавжуд иш жойларда ёнғиндан огоҳлантирувчи воситалар каби техник воситаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ёнғиндан ҳимоялаш тизимига техник воситалар ва ташкилий тадбирларни бирлаштирилган ҳолда, ёнғинни кишиларга ва моддий бойликларни ҳимоясини ташкиллаштириш масалари киради. Яъни ҳимоя сифатида ёнмайдиган ва ёнғинни тарқалишига йўл қўймайдиган материаллрадан биноларни қуриш, ёнилғидан фойдаланишга қаттиқ тартиб ўрнатиш, ёнғинни ўчиришда, ўчириш воситаларини таъминланиши, тутун тарқалиши ва атмосферага чиқарувчи тизим, жамоа ва шахсий ҳимоя воситалри билан таъминланишларни ҳамда аҳолини эвауасия қилиш тадбирларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ёнғин хавфсизлигин таъминлашдаги ташкилий масалаларга, ёнғинга қарши ишчилар ҳисобидан кўнгиллилар отрядини тузиш, ёнғин хавфи юқори бўлган иш жойларида профильактик ишларни белгиланган талаб асосида ўтказиб туриш, ишчиларни ўқув ва малака ошириш билан билимларини ошириб бориш, амалий тактик ўқув ишларини ташкиллаштириш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш каби тадбирларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 июнь 243-сон қарорининг "Мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, корпорасиялар, концернлар, уюшмаларнинг саноат корхоналари ва бошқа объектларидаги кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тўғрисидаги Низомга асосан кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасига қуйидаги вазифалар юкланади:
а) объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларнинг қандай бажарилаётганини ва унга қандай риоя этилаётганини назорат қилишни амалга ошириш;
б) ишчилар ва хизматчилар ўртасида объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларга риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;
в) ўт ўчириш техникасининг, ўт ўчириш дастлабки воситаларининг сўз ва жанговар ҳолатдалигини назорат қилиш;
г) ёнғин чиққан ҳолларда ўт ўчириш командасини чақириш ва одамларни хавфли жойдан кўчириш ҳамда объектдаги мавжуд ўт ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга оид шошилинч чоралар кўриш;
д) зарур бўлган ҳолларда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг ўт ўчирувчи машиналарда, мотопомпаларда ва ут ўчиришнинг бошқа кўчма ва турган воситаларининг жанговар гуруҳларидаги ишларда қатнашиш, шунингдек, ўта зарур ҳолларда, цехлар ва бошқа объекгларда навбатчиликда туриш;
е) объектнинг ёнғин-техника комиссияси ва ёнғинларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда ўт ўчиришнинг янги усулларини жорий этувчи давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |