2СН3 СО~S-КоА + 2Н2О + НАД→
→ 2НS−КоА + СООН−СН2− СН2−СООН + НАДН + Н+
Бу циклни қандай аҳамияти бор?
Бу цикл ёрдамида ёғлар углеводларга айланади. Ҳосил бўлган сукцинат глиоксисомадардан чиқади ва митохондрийга ўтиб Кребс циклига қўшилади. Бу ерда у, оксалоацетатга айланади кейин пируватга, фосфоенолпируватга ва кейин гликолизга қаратилган реакциялар натижасида қандга айланади.Бу жараёнлар асосан уруғларни униб чиқишида жуда муҳим, сабаби, канд ёғлардан фарқ қилиб, ўсимликларни бир қисмидан бошқа қисмига ўтиб туради. Бундан ташқари глиоксилатни порфиринлар ва ўз навбатида хлорофиллни синтезида фойдаланилади ва қайтарилган НАД 3 молекула АТФ ҳосил қилиб оксидланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |