бу бирикма моддалар алмшинувни марказида туради. Ацетил-СоА ни оксидланиши циклни кейинги йўналишидаги жараёнларда амалга ошади. Кребс циклида ацетил-СоА оксалоацетат кислотасини енол шакли билан бирикишидан бошланади. Бу реакцияда цитратсинтетаза ферменти таъсирида лимон кислота ҳосил бўлади. Циклни кейинги этапидаги реакцияларини аконитаза ёки аконитатгидратаза ферментлари катализлайдиган 2 та реакцияни ўз ичига олади. Биринчи реакцияда лимон кислотасини гидратланиши натижасида цис-аконит кислотаси ҳосил бўлади. Иккинчи реакцияда цис-аконитат гидратланади ва изолимон кислотаси синтезланади.
ОКСЛОАЦЕТАТ К-ТА ЛИМОН К-ТА ЦИС-АКОНИТ К-ТА ИЗОЛИМОН К-ТА Ҳосил бўлган изолимон кислотаси NAD ёки NADР-боғлиқ изоцитратдегидрогеназа таъсирида шавелянтар кислотасига оксидланади ва бу кислота турғун бўлмаганлиги учун шу вақтни ўзида декарбоксилланиб
α-кетоглутарат кислотаси ҳосил бўлади (α-оксокетоглутар кислотаси).
α-Кетоглутарат ҳам пируватга ўхшаб оксидланишли декарбоксилланишга дучор бўлади. α-Кетоглутаратдегидрогеназа мультиэнзим комплекси юқорида кўрилган пируватдегидрогеназа комплекси билан ўхшаш бўлади.
α-Кетоглутаратни оксидланишли декабоксилланиш реакция йўналишида С0 ажралиб чиқади, NADРН ва сукцинил-СоА ҳосил бўлади.
АЛ-КЕТОГЛУТАРАТ К-ТА СУКЦEНИЛ-КОА КАХРАБО К-ТА ФУМАРАТ К-ТА ОЛМА К-ТА ОКСАЛОАЦЕТАТ К-ТА Кейинги этапда қаҳрабо кислотаси фумар кислотасигача оксидланади. Реакцияни коферменти ФАД бўлган сукцинатдегидрогеназаз катализлайди. Фумар кислотаси фумараза ёки фумаратгидротаза таъсирида сув бириктириб олиб малатга (олма) кислотасига айланади. Циклни охирги этапда олма кислота НАД га –боғлиқ малатдегидрогеназа ферменти таъсирида шавел сирка кислотасига оксидланади. Шавел сирка кислотаси ўз-ўзидан енол шаклига ўтади ва навбатдаги ацетил-СоА реакцияга киришиб цикл яна такрорланади.
Бундай циклик (ҳалқали) ўзгаришлар кўп маротаба такрорланиши мумкин. Лимон кислоталар циклининг ферментлари ички мембрананинг ички юзаси билан кучсиз боғланган деб тахмин қилинади. Лимон кислоталар циклида 4 та оксидоредуктазалар (ФПС1 , -сукцинатдегидрогеназани коферменти ФАД, бошқа барчаларида НАД+ коферментидир), циклда 3 та лиаза ва 1 та лигаза ферментлари иштирок этади. Лимон кислоталар циклини ишлаши энергияни генерацияси билан чегараланмайди, айрим оралиқ маҳсулотлар энг муҳим биосинтез жараёнларида ишлатилади. Мас: альфа кетоглутарат кислотадан, глутамат к-та cукценил КоА дан порпиринлар ҳосил бўлади.
Кребс цикли ўсимликлар ва ҳайвонлар организмидаги меттаболизмида ўта муҳим рол ўйнайди. Цикл нафақат углеводларни балки, оқсиллар ва ёғларни ҳам оксидланишини охирги этпи бўлиб хизмат қилади.
Цикл йўналишидаги реакциялардан ажралаётган энергияни асосий қисми оксидланаётган субстратдан чиқади, бу энергияларни кўпчилик қисми организмда йўқолиб кетмайди, юқори энергияга бой бўлган охирги махсулоти фосфорли бирикма АТФ захирага тўпланади.
Кребс циклида ёки ди ва трикарбон кислоталар циклида кислорд етарли шароитда пирувтд СО2 ва сувгача тўла оксидланади. Бу жараённи ди ва трикарбон цикли ёки уни номи билан Кребс цикли дейилади.Жараёни барча участкалари матриксда ёки митохондрийни ички мембранасида тўланган.
Шундай қилиб, Кребс циклида ПУКни оксидланиб декабоксилланишидан фаол Ацетил-КоА ҳосил бўлиш жараёни ҳисобланар экан.
Пируватни оксидланиб декарбоксилланишини пируватдегидрогеназа мультиферментлар комплекси амалга оширади. Уларни коферментлари бўлиб, тиаминпирофасфат (ТПФ) витамин В1 ни фосфорланган ҳосиласи, липоат кислота, Коэнзим-А, ФАД ва НАД+ лар ҳисобланади.
Кребс цикли митохондрийни матриксида бўлиб ўтади, ҳайвон ва ўсимликларда бир хил кечади. Бу яна бир бор органик оламни келиб чиқишида бирлик борлигини яна бир исботи ҳисобланади.
Учкабон кислоталар циклини ўсимлик ҳаётида қандай роли бор? Биринчидан-Кребс циклини моҳияти НАД, ФАД коферментлари, кейнчалик оксидланиб АТФ ҳосил бўлди ва ПУК ни парчаланиши натижасида ҳосил бўлган макроэргик боғларни захира қилади. Бундан ташқари қайтарилиш реакциялари учун Н+ донори бўлиб хизмат қилади. Иккинчидан-цикл натижасида келиб чиққан оралиқ махсулотларни оқсилларни, ёғларни, угледодларин синтезида фойдаланиши мумкин.