17 аср Испания санъати Даврнинг умум тарифи



Download 111 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi111 Kb.
#43315
  1   2   3   4
Bog'liq
17 asr Ispaniya san`ati расмларсиз


17 аср Испания санъати
Даврнинг умум тарифи.
17 аср, айниқса унинг биринчи ярми даврига Испания маданиятининг “Олтин асри” номи боғланган. Бу даврда Испания, асарлари ўзининг реализми ва маҳорати билан бугунги кунда ҳам бизга таъсир кўрсатиб келаётган йирик ёзувчи ва рассомларни юзага чиқарди.
16 аср оҳири, 17 аср бошлари испан адабиёти ва санъатининг гуллаган даври бўлди. Бу даврда Сервантес, Лопе де Вега, Тирсо де Молина, Веласкес, Рибера ва Сурбаран ўз асарларини яратганлар. Улар инсоният маданияти тарихида фахрий ўринларни эгаллаб, санъатнинг олтин фондига киритилганлар. Испаниянинг буюк реалист усталари феодал-абсолютист Испания рангтасвирининг диний сюжетларида ҳам ўз замондошларининг ёрқин образларини яратганлар ва уларда инсоний хисларнинг катта оламини кўрсатиб берганлар. Испанияда инсоннинг чуқур характеристикаси акс эттирилган портрет санъати асл камолотга етди, шунингдек оддий инсонларнинг улуғворлигини ва қадр-қимматини очиб берган жанрли рангтасвир санъати ўзига хосдир.
Маданиятнинг гуллаган даври мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий инқирози чуқурлашиши даврига тўғри келади. Яқин ўтмишда дунёдаги энг кучли давлат 17 асрга келиб Европанинг энг қолоқ ва реакцион мамлакатига айланди. Янги капиталистик муносабатлар куртагини босаётган Испан абсолютизми сиёсати мамлакатнинг ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланишига ҳам тўсқинлик қилиши унинг 17 асрда таназзулга дуч келишига олиб келди. “Олтин аср” маданиятининг ўзига хослиги алоҳида, бошқа Европа мамлакатларидан ажралиб турадиган жиҳати Испания жамиятида синфий кучларнинг ўзаро муносабати билан чамбарчас боғлиқдир.
Европанинг ҳеч бир мамлакатида бу даврда Испаниядаги каби жамиятнинг икки полюсини бундай кескин зиддияти бўлмаган. Икки полюснинг бири йирик феодал зодагон қиёфасидаги ҳукумат вакиллари, иккинчиси эса руҳан эзилган деҳқон ва қуйи синф вакилларининг кенг оммасидир.
Халқ мавзуси испан адабиёти, театри ва рангтасвиридаги барча тараққиёт йўлида қизил тизма каби ўтди. Илғор тенденциялар ифодачиси Испанияга характерли, алоҳида жамият қатлами, ўзига хос интеллигенция – хонавайрон бўлиб синфсизлашган ва ер мулки унча катта бўлмаган дворянлар муҳитидан чиққанлар халқ билан яқинлашдилар.
Испания маданиятига буржуазия ҳусусиятлари бошқа мамлакатларга нисбатан кам таъсир кўрсатди. Бунинг натижасида испан санъат усталари воқеликни идрок этишда бир қанча алоҳида бадиий жиҳадларга эришишларини таъминлади.
Испания маданияти бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ буржуазия чекловларидан бир мунча мустасно эди. Айнан шу испан рассомлари борлиқни бадиий идрок этишда ўзига хос жиҳатларини шаклланишига замин яратиб берди. Тасвирий санъатда бу образларнинг бешавқат ростгўй тасвирланганида кузатилади.
Шу билан бирга шуни ҳам хисобга олиш керакки испан рассомларининг ижоди ҳукумронлик қилаётган тузум босими остида ривожланиб, ижтимоий қарама-қаршиликлар таъсирини акс эттирган. Бунинг натижасида 17 аср Европанинг бошқа мамлакатлар бадиий маданиятида учрамайдиган кескин контрастларни кўрамиз: бир томондан ҳаётнинг шафқатсиз ҳақиқати, юқори гуманистик ва демократик ғояларни яратиш, иккинчи томондан эса ижодий ғояни эркин ўсишига тўсқинлик қилаётган диний чегараланганлик.



Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish