II. Тадқиқотнинг мақсади: интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимларини яратиш моделлари, усуллари, алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий килишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимларида ишлов беришга мўлжалланган минимал библиографик ёзув таркиби асосида йиғма электрон каталогини шакллантириш модели ва усули ишлаб чиқилган;
соҳа ахборот ва ахборот-кутубхона тизимларида продукцион қоидаларни ҳисобга олган ҳолда интеграллаштириш модели ва алгоритми яратилган;
интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимлари учун минимал библиографик ёзув таркибининг тузилмасини ҳисобга олувчи маълумотлар базасининг реляцион модели қурилган;
йиғма электрон каталогни шакллантиришда библиографик метамаълумотлар тавсифини аниқловчи қоидалар асосида библиографик маълумотларни кетма-кет излаш алгоритми ва кўчириб олиш самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизими таркибида яратилган моделлар, усуллар ва алгоритмлар АРМАТ++ тизими ядроси асосида:
интеграллаштирилган ахборот-кутубхона тизимларида ишлов беришга мўлжалланган минимал библиографик ёзув таркибининг йиғма электрон каталогини шакллантириш модели ва усули Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказида жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 декабрдаги 89-03-4773-сон маълумотномаси). Натижада электрон каталогдаги библиографик ёзувлар сонини 1.26 баробарга ошириш ва электрон каталог тузишда такрор бажариладиган ишлар (таҳрирлаш, тўлдириш, дублет) кўрсаткичини 1.5 баробарга ҳамда битта библиографик ёзувни киритишга сарфланадиган вақтни 3.3 баробарга камайтириш имконини берган;
соҳа ахборот ва ахборот-кутубхона тизимларини ўзаро интеграллаштиришга йўналтирилган продукцион модели ва алгоритми, минимал библиографик ёзув таркибининг тузилмаси ва маълумотлар базасининг реляцион модели Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари корпоратив тармоғига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 33-8/8551-сон маълумотномаси). Натижада йиғма электрон каталогни индекслаш кўрсаткичини 10.9 баробарга ва стандарт маълумотномалар сонини 1.5 баробарга ҳамда фойдаланувчилар сонини 1.2 баробарга ошириш имконини берган;
йиғма электрон каталогни шакллантиришда библиографик метамаълумотлар тавсифини аниқловчи қоидалар асосида библиографик маълумотларни кетма-кет излаш алгоритми ва кўчириб олиш самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш усули Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида жойлашган бир қатор кутубхоналарнинг корпоратив тармоғига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 3 декабрдаги 33-8/8551-сон маълумотномаси). Натижада электрон каталогдаги библиографик ёзувларни сонини 2.7 баробарга ошириш ва электрон каталог тузишда такрор бажариладиган ишлар (таҳрирлаш, тўлдириш, дублет) кўрсаткичини 1.4 баробарга ҳамда битта библиографик ёзувни киритишга сарфланадиган вақтни 3.6 баробарга камайтириш имконини берган.
182. Абдукадиров Абдужалил Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон