Бу ерда,
С — самара.
Бх — бошқарув харажатлари.
Бошқарув харажатлари:
• ахборот олиш ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар;
• бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишбилан боғлиқ харажатлар;
• илмий ишланмалар, лойиҳалаш, тажриба ва серияли ишлаб чиқаришни ўз ичига олувчи босқичлар харажати;
• маҳсулотлардан фойдаланиш харажатларидан иборатдир.
Бошқача қилиб айтганда, бунга бошқарувнинг барча функцияларини бажариш билан боғлиқ харажатлар киради.
Кўрсаткич — бу бирор нарсанинг ривожи, ўзгаришини билдирувчи белги ёки нарса. Кўрсаткичлар мутлақ ва нисбий кўринишларда бўлиши мумкин. Мутлақ кўрсаткичлар аниқ шароитда содир бўлган воқеа ва ҳодисанинг миқдорини, ҳажмини, қийматини ифодалайди. Нисбий кўрсаткичлар эса у ёки бу мезоннинг интенсивлик даражасини тавсифлайди.
Бошқариш объекти фаолиятини тавсифлаш учун қуйидаги самарадорлик мезонлари қўлланилади:
1. Умумлаштирувчи мезонлар:
• Ресурслар самарадорлиги → мах
• Харажатлар самарадорлиги → мах
2. Хусусий мезонлар:
• маҳсулот ишлаб чиқаришга энг кам жонли меҳнат сарфлаш;
• энг кам моддий ресурслар сарфлаш;
• энг кам молиявий ресурсларни сарфлаш.
3. Сифат мезонлари:
• юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш;
• шартномаларни муддатида бажариш;
• ходимларнинг барқарорлиги;
• рақобатбардош технологияга эришиш ва ҳ.к.
Бинобарин, бошқариш жараёни самарадорлигини ошириш берилган мезонлар ёки мезонлар тизимига мувофиқ равишда бошқарувчи орган томонидан муайян натижага эришиш мақсадида аниқ объектни энг қулай, энг самарали бошҳариш усулларини топишдан иборатдир.
Бошқариш субъекти фаолиятини тавсифлаш учун қуйидаги самарадорлик мезонлари қўлланилади:
1. Бошқариш тизимидаги молиявий харажатларки тежаш.
• Бошқариш аппарати харажатларининг камайиши бошқарилувчи тизим самарадорлигининг иқтисодий мезони бўлиши мумкин. Бу ўринда бошқарув аппарати штатларини оқилона қисқартириш, хизмат сафарларини камайтириш кабилар тежамкорликнинг муҳим омилпари эканлигини таъкидлаш зарур.
2. Бошқариш тизимида жонли ва буюмлашган меҳнатш тежаш.
• Бу мезон кучяарни энг кўп даражада тежаш ва меҳнатдан энгунумли фойдаланишни кўзда тутади. У сермеҳнат ишлар ваоперацияларни қисқартиришда, моддий ва меҳнат воситаларини тежашда ифодаланади. Меҳнатни тежашга бошқарув таркиби ва технологияси жараёнларини рационализациялаш, бошқарув аппаратидаги меҳнатни компьютерлаштириш йўли билан эришилади.
3. Айрим операцияларни бажаришга ва бутун бошқарув жараёнига сарф бўладиган вақт.
• Бу мезонда бош омил - вақтдир. Ахборот тўплаш ва уни қайта ишлашга, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишга сарф бўладиган вақтни ҳар томонлама қисқартириш; бизнес режани тузишга кетадиган вақтни қисқартириш, тезкор топшириқларни етказши муддатини тезлаштириш, фаолият натижаларини тезкорлик ила баҳолаш билан иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Қайд қилинган мезонларнинг қар бири мазкур давр учун иқгисодий сиёсатда белгиланган мақсадлардан, корхона ёки тармоқнинг аниқ иш шароитлари эътиборга олингани ҳолда бошқарув фаолиятига баҳо бериш учун танлаб олиниши керак. Бошқарув тизимининг турли вазифаларини мақсадга мувофиқлаиггириш учун ҳам мезон танланади.