16– умумтаълим мактаби ота – оналар умумий йиғилиши
БАЁННОМАСИ
2019 йил 29 март Пайариқ тумани
2019 йил 29 март кунида мактаб ота-оналарининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди .
Йиғилишга ўқувчиларнинг 70 нафар ота оналари иштирок этдилар . Шунингдек йиғилишда
мактабнинг барча ўқитувчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинининг фаоллари қатнашдилар .
Йиғилиш раиси: Л.Ўсаров
Котиби : И. Арзиева
Кун тартибида :
2019 ўқув йиллигида ўқув тарбия ишлари юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот .
“ Фарзандингиз гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик иллатидан йироқми ” мавзусида очиқ мулоқот.
Ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ва уни келтириб чиқариш сабабларини олдини олишда мактаб ва ота оналарнинг вазифалари тўғрисида .
Эшитилди : Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директорининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари сўзга чиқди ва ўз сўзида ўқув жараёнининг биринчи ярим йиллиги давомида таълим соҳасида олиб борилган ишлар , эришилган ютуқлар , йўл қўйилган хато камчиликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди . Жумладан синфлар кесимида ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси , уларнинг давомати , дарсларга иштироки , ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштиришлари ҳамда дарс машғулотларида фаол иштирок этишларида ота оналар томонидан амалга оширилиши керак бўлган вазифалар тўғрисида маълумотлар берди .
Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан қарор қилди :
Ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида ўқув тарбюия ишлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти маълумот учун қабул қилинсин .
Ўқувчиларнинг фанлардан пухта ўзлаштиришлари , сабабсиз дарс қолдирмасликлари , дарс машғулотларида фаол иштирок этишларини таъминлашда ота оналарнинг масъулияти оширилсин .
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мактаб директорининг маънавий маърифий ишлар
бўйича ўринбосари И. Арзиева сўзга чиқиб , ҳозирги кунда одамлар ўртасида , айниқса ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик каби салбий иллатларни ортиб бораётганлиги , бунинг оқибатида ёшлар ўртасида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик , жиноятчилик , майда ўғрилик , ОИТС касаллигига чалиниш сингари иллатларни учраётганлиги ачинарли ҳол эканлиги тўғрисида гапириб , бу иллатларни олдини олишда ота оналар олдида турган вазифалар тўғрисида фикрлар билдирди .
Шунингдек ушбу масала юзасидан сўзга чиққан ота оналардан ҳам ўз фикрларини билдириб , болаларни қаровсиз , назоратсиз қолдирмаслик , ўқувчилар ўртасида ташкил этилаётган турли кўринишдаги ўтиришлар , тўғилган кунларни нишонлаш сингари ҳолатларга чек қўйиш лозимлиги , ушбу масалада ота оналар масъулиятни оширишлари лозимлиги , тўғилган кун сингари тадбирлар оилавий тадбирлар эканлиги тўғрисида гапириб , ота оналарни бу борада ҳушёр бўлишга чақирди .
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор қилди :
Кун тартибидаги масала юзасидан И. Арзиева берган маълумотлари , билдирган фикрлари маълумот учун қабул қилинсин .
Ўқувчи ёшлар ўртасида гиёҳвандлик , ичкиликбозлик каби иллатларни олдини олишда ота оналар масъулияти оширилсин .
Мактаб ҳудудидаги қишлоқ маҳаллаларда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи , унинг савдоси билан шуғулланувчи шахслар аниқланган , ўқувчиларни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга даъват этиш ҳоллари аниқланган тақдирда мактаб маъмурияти , маҳалла фуқаролар йиғини , ота оналар билан ҳамкорликда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига маълумотлар бериш белгилаб қўйилсин .
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан мактаб директори Л.Ўсаров
сўзга чиқди ва ўз сўзида мактаб ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг учраб турганлиги , ҳеч бир сабабсиз равишда ёшлар ўз жонига қасд қилаётганлиги , бунга ота оналар томонидан етарлича эътибор берилмаётганлиги , кўпчилик ота оналарнинг фарзандлари тарбиясига ўта масъулиятсизлик билан ёндашаётганлиги , ўғли ёки қизларининг қайирда юрганликларини ҳам билишмайдиган ота оналар борлиги , ота оналарнинг ўз фарзандларини ўқишларига эътиборсизлиги , айрим ўқувчиларнинг мактабга бораяпман деб дарс машғулотларига келмасдан бемақсад кўча куйда
юришлари , мактабдаги дарс машғулотларига ўз фарзандларини қай даражада иштирок этишаётганларини назорат қилмайдиган ота оналар ҳам борлиги тўғрисида фикрлар билдирди .
Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала юзасидан қарор қилди :
Ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишда ўқувчилар , уларнинг
ота оналари ўртасида кенг кўламдаги тарғибот ишларини олиб бориш ишлари мактаб жамоаси зиммасига юклатилсин .
Ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ иштирокларини таъминлаш , уларнинг дарс машғулотлари пайтида кўча куйда бемақсад юришларини назорат қилишда мактаб ва ота оналар ҳамкорлиги янада кучайтирилсин .
Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота оналарнинг роли оширилсин .
Йиғилиш раиси :__________ Л.Ўсаров
Do'stlaringiz bilan baham: |