16– умумтаълим мактаби ота – оналар умумий йиғилиши баённомаси



Download 16,28 Kb.
Sana22.04.2022
Hajmi16,28 Kb.
#574210
Bog'liq
БАЁННОМА-ОТА-ОНАЛАР ЙИГИЛИШИ


16– умумтаълим мактаби ота – оналар умумий йиғилиши
БАЁННОМАСИ

2019 йил 29 март Пайариқ тумани


2019 йил 29 март кунида мактаб ота-оналарининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди .


Йиғилишга ўқувчиларнинг 70 нафар ота оналари иштирок этдилар . Шунингдек йиғилишда
мактабнинг барча ўқитувчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинининг фаоллари қатнашдилар .
Йиғилиш раиси: Л.Ўсаров
Котиби : И. Арзиева


Кун тартибида :



  1. 2019 ўқув йиллигида ўқув тарбия ишлари юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот .

  2. “ Фарзандингиз гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик иллатидан йироқми ” мавзусида очиқ мулоқот.

  3. Ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ва уни келтириб чиқариш сабабларини олдини олишда мактаб ва ота оналарнинг вазифалари тўғрисида .

Эшитилди : Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директорининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари сўзга чиқди ва ўз сўзида ўқув жараёнининг биринчи ярим йиллиги давомида таълим соҳасида олиб борилган ишлар , эришилган ютуқлар , йўл қўйилган хато камчиликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди . Жумладан синфлар кесимида ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси , уларнинг давомати , дарсларга иштироки , ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштиришлари ҳамда дарс машғулотларида фаол иштирок этишларида ота оналар томонидан амалга оширилиши керак бўлган вазифалар тўғрисида маълумотлар берди .


Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан қарор қилди :



  1. Ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги давомида ўқув тарбюия ишлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахбороти маълумот учун қабул қилинсин .

  2. Ўқувчиларнинг фанлардан пухта ўзлаштиришлари , сабабсиз дарс қолдирмасликлари , дарс машғулотларида фаол иштирок этишларини таъминлашда ота оналарнинг масъулияти оширилсин .

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мактаб директорининг маънавий маърифий ишлар
бўйича ўринбосари И. Арзиева сўзга чиқиб , ҳозирги кунда одамлар ўртасида , айниқса ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик каби салбий иллатларни ортиб бораётганлиги , бунинг оқибатида ёшлар ўртасида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик , жиноятчилик , майда ўғрилик , ОИТС касаллигига чалиниш сингари иллатларни учраётганлиги ачинарли ҳол эканлиги тўғрисида гапириб , бу иллатларни олдини олишда ота оналар олдида турган вазифалар тўғрисида фикрлар билдирди .
Шунингдек ушбу масала юзасидан сўзга чиққан ота оналардан ҳам ўз фикрларини билдириб , болаларни қаровсиз , назоратсиз қолдирмаслик , ўқувчилар ўртасида ташкил этилаётган турли кўринишдаги ўтиришлар , тўғилган кунларни нишонлаш сингари ҳолатларга чек қўйиш лозимлиги , ушбу масалада ота оналар масъулиятни оширишлари лозимлиги , тўғилган кун сингари тадбирлар оилавий тадбирлар эканлиги тўғрисида гапириб , ота оналарни бу борада ҳушёр бўлишга чақирди .
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор қилди :

  1. Кун тартибидаги масала юзасидан И. Арзиева берган маълумотлари , билдирган фикрлари маълумот учун қабул қилинсин .

  2. Ўқувчи ёшлар ўртасида гиёҳвандлик , ичкиликбозлик каби иллатларни олдини олишда ота оналар масъулияти оширилсин .

  3. Мактаб ҳудудидаги қишлоқ маҳаллаларда гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи , унинг савдоси билан шуғулланувчи шахслар аниқланган , ўқувчиларни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга даъват этиш ҳоллари аниқланган тақдирда мактаб маъмурияти , маҳалла фуқаролар йиғини , ота оналар билан ҳамкорликда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига маълумотлар бериш белгилаб қўйилсин .

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан мактаб директори Л.Ўсаров
сўзга чиқди ва ўз сўзида мактаб ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг учраб турганлиги , ҳеч бир сабабсиз равишда ёшлар ўз жонига қасд қилаётганлиги , бунга ота оналар томонидан етарлича эътибор берилмаётганлиги , кўпчилик ота оналарнинг фарзандлари тарбиясига ўта масъулиятсизлик билан ёндашаётганлиги , ўғли ёки қизларининг қайирда юрганликларини ҳам билишмайдиган ота оналар борлиги , ота оналарнинг ўз фарзандларини ўқишларига эътиборсизлиги , айрим ўқувчиларнинг мактабга бораяпман деб дарс машғулотларига келмасдан бемақсад кўча куйда
юришлари , мактабдаги дарс машғулотларига ўз фарзандларини қай даражада иштирок этишаётганларини назорат қилмайдиган ота оналар ҳам борлиги тўғрисида фикрлар билдирди .
Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала юзасидан қарор қилди :

  1. Ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишда ўқувчилар , уларнинг

ота оналари ўртасида кенг кўламдаги тарғибот ишларини олиб бориш ишлари мактаб жамоаси зиммасига юклатилсин .

  1. Ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ иштирокларини таъминлаш , уларнинг дарс машғулотлари пайтида кўча куйда бемақсад юришларини назорат қилишда мактаб ва ота оналар ҳамкорлиги янада кучайтирилсин .

  2. Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ота оналарнинг роли оширилсин .

Йиғилиш раиси :__________ Л.Ўсаров
Download 16,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish