16-Мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигида таваккалчиликни бошқариш режа


-расм. Таваккалчилик жараёни



Download 471,44 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana29.06.2022
Hajmi471,44 Kb.
#718198
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
22.1-расм. Таваккалчилик жараёни 
22.2-расм. Хавф ва тадбирлар нисбати 
Раҳбар ёки ишбилармон фаолиятида дуч келадиган хавфнинг турли 
кўринишлари мавжуд. Улар суғурта билан боғлиқ бўлган ва уни суғурта қилиб 
қўйиш мақбул бўлган турларга бўлинади (22.1-жадвал). 
Суғурта
– бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган 
табиий офатлар, фавқулодда ҳодиса ва бошқа воқеалар натижасида етказилган 
Хавф даражаси 
Таваккалчилик 
даражаси 
Фойда ёки зарар 
даражаси 
Эҳтимоллик даражаси 


зарар ҳамда, талофотларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта 
бадаллари (суғурта пули)дан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан 
тўлиқ ва қисман қоплаш билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари 
суғурталашини таъминлашга доир муносабатлар, демакдир. 
Суғурталашдан мақсад, табиий офатлар ва кўнгилсиз ҳодисаларда 
келтирилган зарарларни қоплаш учун пул фондларини ҳосил қилишдир. 
Жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан шаклланадиган бу фондларни ҳосил 
қилишда суғурта ташкилотлари билан суғурталанувчилар ўртасида муносабат 
юзага келади. Ўзбекистон шароитида бу муносабат юзлаб суғурта 
ташкилотлари билан минглаб корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўртасида 
шаклланади. 
 
22.1-жадвал 
Суғурта билан боғлиқ бўлмаган хавф турлари ва уларнинг
салбий оқибатларини камайтириш усуллари 
Т/р 
Хавф турлари 
Хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш 
усуллари 
1. 
Менежерлар
хатоси 
• текшириш ва назоратнинг мукаммал тизимини ишлаб 
чиқиш; 
• бизнесда менежернинг хатоси жуда қимматга 
тушадиган ўринларида, ўзини оқловчи, ишни обдон 
қайта кўриб чиқишни йўлга қўйиш; 
• қиммат турувчи лойиҳаларга қўл уришда юз бериш 
эҳтимоли бўлган менежерлар хатоларининг ўзига хос 
моделини тузиш ва ҳоказо. 
2. 
Тижоратчиликдаги
хавф 
• молиявий коэффициентлар нисбатининг йўл қўйиб 
бўладиган сўнгги чегарасини аниқлаш; 
• мазкур лойиҳага сарфланаётган маблағнинг бўлғуси 
рентабеллигини оширувчи усулларини тўғри танлаш ва 
ҳоказо. 
3. 
Ресурсларни нотўғри 
тақсимланиш хавфи 
• ресурсларни тақсимлашда улар миқдорини эътиборга 
олган ҳолда, кимга қанча зарурлигини аниқлаш ва тўғри 
белгилаш 
ишлаб 
чиқариладиган 
маҳсулотлар 
миқдорини, сонини аниқ билиб олиш маркетинг 
тадқиқотларини олиб бориш, матрица услубидан 
фойдаланиш ва ҳоказо. 
4. 
Иқтисодий беқарорлик
ва талабнинг ўзгариши 
• самарали режалаштириш; 
• бозорни ўрганиш; 
• нарх-навони ўрганиш; 
• истиқболни белгилаш ва ҳоказо. 
5. 
Рақобатдошларнинг 
ҳаракати 
• рақиблар амалга ошириш мумкин бўлган ҳаракатларни 
чуқур ўрганиш; 
• уларнинг маркетинг фаолиятини, бозордаги нуфузини 
аниқлаш ва ҳоказо. 


6. 
Молиявий хавф 
• молияни тўғри бошқариш; 
• нофаол маблағларни тезда даромад келтирувчи 
лойиҳаларга сарфлаш ёки қарзга бериш; 
• маблағ фирмаларни ҳам қиммат лойиҳаларга жалб 
этиш орқали уларга хавфнинг бир қисмини ўтказиш ва 
ҳоказо. 
7. 
Нарх, талаб, даромадлар 
даражасининг ўзгариш 
хавфи 
• истиқболни белгилаш бўйича изчил изланиш; 
• хавфнинг оқибатларини юмшатиш усулларини ишлаб 
чиқиш; 
• мавжуд усуллардан самарали фойдаланиш ва ҳоказо. 
8. 
Кутилмаган иқтисодий
ва табиий фалокатлар, 
экологик офатлар хавфи 
• буни олдиндан ҳисобга олиш мумкин бўлмасада 
уларнинг кўп йиллик ўсиш даражасини кузатиб 
боришни ташкил этиш. 
9. 
Лойиҳани танлашда
хато қилиш хавфи 
• мазкур лойиҳани олиш ва олмаслик хусусидаги барча 
далилларни ақл тарозусининг икки палласига қўйиб 
кўриш. 
10. Мазкур бизнес учун 
оғир оқибатлар 
келтирувчи кутилмаган 
сиёсий
воқеалар 
• буни ҳамма вақт ҳам олдиндан сезиб эҳтиёт чорасини 
кўриб чиқишнинг иложи йўқ. Бироқ барибир уни ҳам 
эьтиборга олиб қўйиш ва қандайдир қатъий ва руҳий 
чизмалар тузиб қўйиш керак. 
11. Миллий ва 
миллатлараро 
кўтарилишлар хавфи 
• буни ҳам олдиндан билиш ва ҳисобга олиб қўйиш 
мумкин. Унинг оғир оқибатларини жамоатчилик билан 
алоқалар соҳасида мазкур жойнинг миллий-руҳий ўзига 
хосликларини эътиборга олган ҳолда, тўғри иш олиб 
бориш ёрдамида юмшатиш ёки бартараф этиш мумкин. 
12. Ҳукуматнинг 
кутилмаган қарорлари 
(қонунлардаги, нарх ва 
солиқлардаги 
ўзгартиришлар) 
• бозор иқгисодиёти шароитида бу айниқса муҳим. Шу 
боис қонунларни диққат билан ўрганиш билан бирга, 
умумий аҳволдан ҳам хабардор бўлиб туриш лозим. 
• умуман куталмаган қарорлар бўлмайди. Улар 
жамоатчиликни тайёрлаб, сўнгра қабул қилинади. 
13. Ходимларнинг
норозилиги 
• тугал ўйланган иқтисодий-социал дастурлар тузиш; 
• ходимларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш; 
• яхши руҳий-маънавий муҳит, шароит яратиш ва ҳ.к. 
14. Фирма бойлиги нуқтаи 
назардан унча улкан 
бўлмаган мол- 
мулкларнинг 
нобуд бўлиши хавфи 
• ички тадбирлар ёрдамида олдиндан эҳтиёт чораларини 
кўриш ва ҳ.к. 
15. Кўп сонли, бир типли
мол-мулкнинг нобуд
бўлиш ҳавфи 
• олдиндан эҳтиёт чорасини кўриб қўйиш; 
• ўз-ўзини “суғурта қилиш”; 
• махсус захира фондини ташкил қилиш ва ҳ.к. 
 
Суғурта объекти бўлиб мулк суғуртасида: моддий бойликлар, мол-мулк; 
шахсий суғуртада: фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилияти 
ҳисобланади. Суғурта предмети қайд 
қилинганларнинг 
таркибий 
қисмларидир. Қишлоқ хўжалиги суғуртаси объект бўлса, экинлар (ҳосил), 
чорва молларининг сони, мол-мулк хиллари - бинолар, иншоотлар, транспорт 
воситалари суғурта предмети ҳисобланади. 


Шахсий суғурта предметига маълум ёшга етиш, меҳнат қобилиятини 
йўқотиш ва вафот этиш ҳодисалари мисол бўла олади. 
Раҳбар ва тадбиркорларнинг суғурта қилиб қўйиш мақбул бўлган 
хавфларни ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш йўлларини билиб 
қўйганлари фойдадан ҳоли бўлмас эди.
Республикада суғурта компаниялари мол-мулк, уй ҳайвонларини, 
тижорат ишларини, фуқароларни (хусусий кишиларни) суғурта қиладилар. 
Кўчмас мулкнинг ҳамма турлари суғурта қилишга қабул этилади. Бундан 
ташқари юкларни ташиш, банкротлик, валюта инвестициялари, фойдалар, 
кредитлар, тўловлар, ходимлар, ишсизлик суғурта қилинади. 

Download 471,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish