БИР КИСМ ХАВОНИ ДЕТАНДЕРДА КЕНГАЙТИРИШ БИЛАН УРТА БОСИМДАГИ ХАВОНИ БУЛИШ ЦИКЛИ.
Бундай цикл буйича ишлайдиган хавони булиш курилмасида буладиган асосий жараенларни Т-S диаграммасида куйидагича ифодалаш мумкин(22.2.-расм). Хаво, газларни сикувчи машина (компрессор) да сикилиб, бу машинанинг совутгичида совутилиб, (1-2 чизиги), сунгра биринчи иссиклик алмашгичга кириб, у ерда карши окимда келаетган кислород ва азот хисобига Т3 даражасигача совутилади (2-3 чизиги). 1/нуктасидан кислород ва азот иссиклик алмашгичдан чикиб, хаво эса икки окимга булинади (3-нукта). Д кисмдаги хавонинг бир окими поршенли детандерга яъни Д га бориб, у ерда О,6 МПа босимгача кенгайиш хисобига ташки иш бажаради (3қ5/ чизиги). Амалиетда детандарнинг фойдали иш коэффициентини эътиборга олинганда жараен (3-5 чизиги) билан ифодаланади. Колган 1-Д кисм хаво эса иккинчи иссиклик алмашгичга бориб, у ерда карши йуналишдаги кислород ва азот окими билан совутилади (3-4 чизиги), сунгра эса О,6 МПа гача дросселланиб, детандердан чикаетган хаво билан бирга пастки устунсимон минорага киради. Юкори устинсимон минорада О,13 МПа босимда олинаетган кислород ва азот иссиклик алмашгичга юборилади. У ерда эса карши окимдаги хаво совутилади ва курилмадан чикарилади (1/ нуктаси). 1 ва 1/ нукталар орасидаги харорат фарки бошлангич хароратга етолмаслик (недорекуперация) даражасини белгилайди.
4.ТУРБОДЕТАНДЕР КУЛЛАБ ПАСТ БОСИМЛИ ХАВОНИ БУЛИШ ЦИКЛЛАРИ.
Собиқ совет академиги П.А.Капица томонидан юқори натижали активли - реактивли турбодетандерни яратилиши собиқ СССР да биргина паст босим циклида ишлайдиган ҳавони бўлувчи қурилмалар қуришга имкон берди. Бу принцип асосида хавони булувчи барча йирик курилмалар яратилгандир.
Т-S диаграммасида бу цикллар куйидагича ифодаланиши мумкиндир (22.3.-расм). Хаво Р1босим (О,15 МПа)дан Р2(О,6+О,7 МПа)гача газларни сикиш машинаса (компрессор)да сикилиб, регенератор типидаги иссикликалмашгич (регенераторда иссиклик алмашиниш факат юза оркали ошади, калинлиги оркали эмас);Шунинг учун регенераторда иссикликалмашиш коэффициенти
К оддий иссикликалмашгичларникидан катта булади, чунки регенератор кулланганда /-яъни иссикликка каршилик коэффициенти булмайди;
бу ерда:-иссиклик алмашгич ички девори калинлиги, м.
-материалнинг иссиклик утказиш коэффициенти, кж/м.град.соат.
Регенераторда хаво ажратилган азот ва кислород хисобига совутилади (2-3 чизиги). Регенератордан сунг (3 нукта) хаво иккига булинади: олти процентга якин М кисми суюклантиргичнинг (конденсатор) кувирлар аро фазасига кириб, совуйди ва суюкланади. Хосил булган суюк хаво Р2=О,6МПа дан Р1=О,13МПа гача дроссерланиб туплангич (сборник)га тушади.
Совутилган хавонинг 94% га якин 1-М қисми 3-нуктадан турбодетандерга бориб, у ерда О,15 МПа гача кенгайиб, суюклантиргич (конденсатор) нинг кувирларига берилади; у ерда дроссерланган М кисм хаво буглари билан, уз совугини бир кисмини кувурлар аро фазадаги О,6МПа босимда сикилган хавога бериб, демакки узи бироз исиб, регенераторга утади; у ерда бу совук хаво деярли барча совугини регенератордаги иссиклик алмашиш манбаалари (хар хил каттик тошлар, металл ленталар ва бошкалар)га бериб, 1/нуктасигача исиб, чикиб кетади.
Шуни айтмок керакки, суюклантиргичларда кувурлар орасидаги хаво харорати гарчан, кувур ичидаги хаводан 3-4 даража юкори булса хам, суюкланади; сабаби кувурлар орасидаги хавонинг босими юкори (О,6МПа)дир кувур ичидагига нисбатан (О,15-О,3МПа).
Бу циклларда регенаторлар кулланиш сабабли бошлангич хароратга етолмаслик (нйдорекуперация) даражаси (1-1/ чизиги)жуда камдир ва бу цикилларда атмосфера хавосини сув буглардан махсус дастлабки куритиш ва углерод ди оксиди газдан махсус тозалаш талаб килинмайди. Хавони сикишда турбокомпрессорлар кулланиши хавони мой бугларидан ифлосланишни йукотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |