16-маъруза. Сертификатлаштириш давлат тизими. Режа



Download 389,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana24.02.2022
Hajmi389,81 Kb.
#236943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Метрология ва стандартлаштириш маъруза № 16,17,18

 
Такрорлаш учун саволлар. 
 
1. Сифат бошқаруви нима? 
2. Сифат ҳалқаси моделини тушунтиринг. 
3. Штрихли кодлаш деганда нималарни тушунасиз? 
4. Қандай мақсулотларга нисбатан штрихли код қўлланиши керак? 
5. Штрихли кодлашнинг қандай тизимлари мавжуд? 
 
 


18-маъруза. “Мувофиқликни бахолаш тўғрисида” Ўзбекистон 
Республикаси қонуни. 
Режа: 
1. “Мувофиқликни бахолаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни. 
2. 
Мувофиқликни баҳолаш қуйидаги фаолият турларини ўзига 
қамраб олади: 
-синов; 
- инспекция назорати; 
- юкларни ортишдан аввал ўтказиладиган инспекция; 
- мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитлаш; 
- санитария-эпидемиологик, ветеринария, фитосанитария ва экологик 
экспертиза; 
- сертификатлаштириш; 
- мувофиқлик тасдиқлаш тўғрисида декларациялаш. 
- Мувофиқликни баҳолаш маҳсулотларга (хизматларни қўшиб),
жараѐнлар, тузилмалар ва ходимларга, ҳамда мувофиқликни баҳолаш 
бўйича хизматларни такдим этадиган органлар (сертифи-катлаштириш 
органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари).га кўлланади ва 
мувофиқликни баҳолаш объектлари деб ҳисобланади. Мувофиқликни 
тасдиқлаш бўйича фаолият натижалари куйидагилар: Аккредитациялаш 
тўғрисидаги гувоҳнома, мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик тўғрисидаги 
декларация. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Мувофиқликни баҳолаш тизими 
Сертификат- 
лаштириш 
Синов 
Аккредитация 
Юкларни ортишдан 
ва туширишдан 
авалги инспекция 
Маҳсулот 
Хизмат 
Мутахассис 
Синов 
идораси 
Ўлчов
воситалари 
Синов 
лабораторияси 
Импорт ва
экспорт 
маҳсулотлар 
Юкларни ортишдан ва
туширишдан
аввалги 
инспекция 
Маҳсулот 
Сифат менеджмент 
тизими 


Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига 
мувофиқ, Сертификатлаштириш миллий тизими мавжуд ва муваффакиятли 
ишлаб келмокда, ушбу доирада мувофиқликни баҳолаш объектларининг 
мувофиқлиги тасдиқланади, чунончи маҳсулот, хизматлар, сифат тизимлари, 
уларни сертификатлаштириш орқали, ҳамда сертификатлаштириш органлари 
ва синов лабораторияларини Аккредитациялаш орқали мувофиқлиги 
тасдиқланади. 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига 
мувофиқ, «Ўзстандарт»агентлиги сертификатлаштириш ва аккредитация 
бўйича миллий идора ҳисобланади. 
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациялаш, бу муайян 
мувофиқликни баҳолаш доирасида фаолият юритишлари учун мувофиқликни 
баҳолаш идоралари ваколатини миллий аккредитация идораси томонидан 
расмий тан олиниши бўйича фаолият ҳисобланади. 
Аккредитацияловчи органларнинг фаолияти бутун дунѐда мувофиқликни 
баҳолаш тартибтаомиллари, шу жумладан Аккредитациялаш халқаро 
тажрибасини уйғунлаштиришга йўналтирилган. Бунинг натижасида, 
мувофиқликни баҳолаш бўйича ишлар натижасини тан олишга глобал 
механизм тузилмокда. Ушбу тан олишлар кўп томонлама битимлар шаклида 
бўлади, улар доирасида хар бир иштирокчи, тизимнинг аъзоси бўлиб, бошқа 
давлатда берилган сертификат (гувоҳнома)ни ўзи берган сертификатга тенг 
кучли сифа-тида тан олиш мажбуриятини олади, ва окибатда савдода техник 
тўсиқларни бартараф этишга эришилади. Бунга мисол сифатида, 
Аккредитациялаш бўйича Халқаро форум (IАҒ) ва лабораторияларни 
Аккредитациялаш бўйича халқаро ташкилот (ILАС) доирасида амал қиладиган 
МRА сертификатлаштириш тизимларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги 
Битимни келтириш мумкин. Миллий сертификатлаштириш органининг бу 
ташкилотларга аъзо бўлиши, Сертификатлаштириш миллий тизими доирасида 
берилган мувофиқлик сертификатлари халқаро ва Европада тан олиниши учун 
асос бўлиб хизмат қилади. 
Битимларнинг асосини халқаро тан олинган Аккредитациялаш ташкил 
этади, Аккредитацияловчи орган эса мувофиқликни баҳолаш органларининг 
фаолияти тўғрилигига кафолат беради. 
IАҒ и ILАС Аккредитациялаш бўйича энг машхур халқаро ташкилотлар 
сирасига киради. IАҒ и ILАС ташкилотлари сертификатлаштириш органлари, 
синов ва ўлчаш лабораторияларининг ўз Аккредитациялаш тизимлари орқали 
халқаро тан олинишини таъминлашга ҳаракат қилади. 
Аккредитациялаш миллий тизимининг устивор вазифаларидан бири ушбу 
ташкилотларда тўла ҳуқуқли аъзо бўлиш, шунингдек тегишли миллий 
ташкилотлар билан мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш 
тўғрисида битимлар тайѐрлаш бўйича ишларни олиб боришдан иборат. 
Халқаро ILАС ташкилоти синовлар натижаларини тан олиш амалиѐтини 
таъминлаш учун энг самарали механизм сифатида Аккредитациялаш 
органлари орасида ўзаро тан олиш Битимидан фойдаланишни тарғибот қилади. 
Ушбу вазифа Аккредитациялаш амалиѐти ва процедура (норматив 


ҳужжатлар).ларини уйғунлаштиришни, ILАС аъзолари ўртасида ўзаро тан 
олиш Битимини тайѐрлаш ва кўмаклашишни ўзига қамраб олади. 
Мувофиқликни баҳолаш соҳасидахалқаро ҳужжатлар низомларига биноан 
аккредитациялаш ва сертификатлаштириш мувофиқликни баҳолаш турларига 
тегишли. Шуни айтиш жоизки, сертификатлаштириш идоралари (маҳсулотлар, 
хизматлар, ходимлар, сифат менежменти тизими), назорат идоралари, синов ва 
калибрлаш лабораториялари мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш 
аккредитация орқали бажарилади, сертификатлаштиришда эса маҳсулотлар, 
хизматлар, сифат менежменти тизими, ходимлар мувофиқлигини баҳолаш ва 
тасдиқлаш амалга оширилади. 
Аккредитациялаш ва сертификатлаштириш тизимларининг ўзаро 
ҳамкорлик принципларидан биттаси бу манфаатлар тўқнашувларини бартараф 
этишдан 
иборат, 
яъни 
Аккредитациялаш 
органи 
аккредитланган 
мувофиқликни баҳолаш органларидан, ҳар хил тижорий тазйиқлардан 
мустақил бўлиши керак, ўзи аккредитациядан ўтказган сертификатлаштириш 
органлари фаолиятида, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш 
ишларида қатнашмаслиги керак. 
"Узстандарт" агентлигида манфаатлар тўқнашувларини бартараф этиш 
мақсадида, 
сертификатлаштириш 
ва 
аккредитациялаш 
фаолиятлари 
агентликнинг бир-биридан мустақил бошқармалари- Мувофиқликни 
тасдиқлаш соҳасида техник сиѐсат ва сифат тизимларини жорий этиш 
бошқармаси ва Аккредитация ва инспекцион назорат бошқармаси ўртасида 
бўлинган. Бўйсуниш бўйича фаолият доирасини ажратиш ушбу йўналишларда 
бир-бирининг фаолиятига аралашиш имкониятини бартараф этади ва бу 
халқаро талабларга мувофиқдир. 
Ундан ташқари, Узбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга 
солиш соҳасида мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасида 
тўкнашувларни бартараф этилиши давлат бошқарув органлари, жамоат 
ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг тенг миқдордаги 
вакилларидан иборат таркибда Сертификатлаштириш Кенгашидан алоҳида 
фаолият кўрсатадиган Аккредитациялаш Кенгаши қарорларини қабул килиш 
нормалари-ни киритиш ҳисобига таъминланади. Кенгаш тўғрисидаги Низомни 
Узбекистон Республикасиниг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. 
Республикада Аккредитациялаш тизимини ташкил этишнинг ҳукукий 
асослари етишмаслиги, Миллий Аккредитациялаш тизимининг мақоми етарли 
даражада эмаслиги, Миллий Аккредитациялашнинг ахамиятини пасайтирадй ва 
Ўзбекистоннинг Аккредитациялаш бўйича халқаро ташкилотларга киришига 
тўсиқ бўлади. 
Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни баҳолаш тизимини 
такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳамда куйидаги мақсадларга риоя этган 
холда Миллий Аккредитациялаш тизимини тузиш учун Ўзбекистон 
Республикасида сертификатлаштириш миллий тизимини такомиллаштириш ва 
уни ривожланишига алохида ахамият берилади: 
• ташкилотларда маҳсулот сифати ва сифатни бошқариш тизимларига


халқаро стандартларни жорий этишга услубий ва амалий ѐрдам кўрсатадиган 
Миллий сертификатлаштириш органи фаолиятининг устуворлиги; 
• Миллий аккредитациялаш тизимини тузиш; 
• миллий Аккредитациялаш тизимининг қонуний, техникавий ва ташкилий 
асосларини яратиш; 
• мувофиқликни тасдиқлаш соҳасида мутахассислар ва мувофиқликни 
баҳолаш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш; 
•Аккредитациялаш миллий тизимида аккредитацияланган, мувофиқликни 
баҳолаш органларининг халқаро тан олинишига эришиш; 
• мувофиқлик белгилари ва миллий сертификатларга истеъмолчиларнинг 
ишончини ошириш; 
• сертификатлаштиришга ноўрин ҳаражатларни камайтириш; 
•таъминловчи ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлар 
мувофиқлигини тасдиқлаш билан боғлиқ ташкилий муаммоларини
камайтириш; 
•мувофиқликни баҳолашнинг замонавий усуллари ва халқаро тажрибани 
кенг қўллаш; 
• мувофиқлик декларацияси каби мувофиқликни тасдиқлашнинг янги 
шаклларини қўллаш ва мувофиқликни баҳолаш жараѐнларида қатнашаѐтган 
ходимларни сертификатлаштириш; 
• республикада ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат). ва жараѐнлар 
рақобатбардошлиги, сифати ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек ички 
бозорни хавфли маҳсулотлардан ҳимоялаш; 
• халқаро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш; 
•синов, калибрлаш ва қиѐслаш лабораториялари, сертификатлаштириш 
идоралари, инспекция ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа 
ташкилотларнинг техник омилкорлигини ошириш ҳамда иш натижаларини 
халқаро даражада тан олинишини таъминлаш. 
Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
Қонунчилик палатасига киритилган "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги 
Қонунни қабул қилиши назарда тутилган. Ушбу Қонун лойиҳаси 
"Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги ва "Техник 
жиҳатдан 
тартибга 
солиш 
тўғрисида"ги 
Қонунларнинг 
мазмунини 
уйғунлаштиришни таъминлаб беради. 

Download 389,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish