16- маъруза толали оптик алоқа тизимларини лойиҳалаштириш асослари


Лойиҳалашга бошланғич маълумотлар. Асосий лойиҳа хужжатлари



Download 252,19 Kb.
bet2/8
Sana19.02.2022
Hajmi252,19 Kb.
#458330
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 5190885413677437705

16.2. Лойиҳалашга бошланғич маълумотлар. Асосий лойиҳа хужжатлари

Телекоммуникация тармоқларининг узатиш линияларини лойиҳалаш ва қуриш ҳақида қарор регионлараро компанияларни ва операторларнинг алоқа тармоқларини, уларнинг магистрал, зонавий ва маҳаллий бирламчи тармоқларини ва технологик алоқа тармоқларини ривожлантириш схемалари асосида, шунингдек иқтисодий мақсадга мувофиқлилик, хўжалик, ижтимоий ва хавфсизлик заруриятлари асосида қабул қилинади. Лойиҳалаш учун бошланғич маълумотлар қуйидагилар ҳисобланади:


- алоқани ташкил этиш схемаси;
- турли ишлаб чиқарувчиларнинг аппаратура ва кабеллари техник характеристикаларига қўйиладиган талаблар, ишончлилик ва нарх навони қўшиб;
- узатиш линияларининг талаб этиладиган ўтказиш қобилияти, шунингдек ривожланиш истиқболини эътиборга олган ҳолда;
- алоқа операторининг таъсир доирасида талаб этиладиган ишончлилик кўрсаткичлари ва б.қ.
Лойиҳалаш босқичида аниқлаш керак бўлган, тармоқнинг асосий характеристикалари қуйидагилар ҳисобланади: ишончлилик, асосий ва резерв ўтказиш қобилиятлари катталикларининг нисбати, бошқарилувчанлик, мослашувчанлик ва масштабга мувофиқлик. Бундан ташқари тармоқ иқтисодий характеристикаларга ҳам эга, масалан, капитал харажатлар ва унинг рақобатлилик қобилиятини аниқловчи, харажатларни оқлаш вақти.
Бирламчи телекоммуникация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш рақамли узатиш тизимларидан, рақамли коммутация тизимларидан ва толали оптик алоқа линияларидан кенг фойдаланиш асосида амалга оширилади. Бирламчи тармоқнинг узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар фақатгина лойиҳа ва смета мавжуд бўлгандагина олиб борилади. Лойиҳа ва сметалар қоида ва таркиб, мослашиш тартиби ҳақидаги бошқарувчи материалларга мос ҳолда ишлаб чиқилади ва бино, иншоот, корхоналарни қуриш ва реконструкция қилишга лойиҳа – смета хужжатлари тасдиқланади.
Бирламчи телекоммуникация тармоқларининг фаолиятдаги узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалашни асосан «Алоқа лойиҳа» Давлат Унитар корхонаси амалга оширади. Бундан ташқари лойиҳалаш бўйича ишлар алоқа тармоқлари операторлари томонидан ҳам олиб борилади. Уларнинг таркибига алоқа иншоотларининг фаолият майдони доирасида уларни қуриш лойиҳаларини аниқловчи ва қурилиш майдонларини танлашда иштирок этувчи ва алоқа иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга техник шароитлар (ТШ) ни тузувчи лойиҳа бўлимлари (ёки уларга ўхшаш хизматлар) киради.
Лойиҳалаш жараёнида ишчи мулоқотга: алоқа иншоотларини қуришни режалаштирувчи буюртмачи, (вазирлик, муассаса, алоқа оператори ва б.қ.) ва лойиҳа ишини амалга оширувчи бош лойиҳачи - лойиҳа ташкилоти киради, бунда махсус лойиҳа ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин. Лойиҳа ташкилотлари буюртмачи билан биргаликда техник - иқтисодий асослашлар (ТИА) ни ишлаб чиқаради.
Бу лойиҳа хужжатида заруриятнинг техник - иқтисодий ва социал асослари ва узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилиш тартиби берилади. Бунда қурилиш ёки реконструкция қилиш нархини, капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни оптималлаштириш мақсадида келгуси қурилиш жойларида топографик, инженер - геологик, гидрологик ва бошқа изланишлар бажарилади.
Лойиҳа қарорлари лойиҳа ҳужжатлари кўринишида расмийлаштирилади, уларнинг таркиби ва тузилмаси лойиҳалаштирилаётган алоқа иншоотларининг янгилиги ва мураккаблиги, намунавий ёки қайта қўлланиладиган лойиҳаларнинг ва б.қ. нинг мавжудлиги билан аниқланади.
Намунавий ёки нисбатан мураккаб бўлмаган алоқа иншоотларини қуриш бир босқичда амалга ошади (бир босқичли лойиҳалаш), унинг учун ишчи лойиҳага лойиҳалашга топшириқ (ЛТ) асосий лойиҳа хужжати ҳисобланади.
Лойиҳалашга топшириқ бош лойиҳачи билан биргаликда буюртмачи томонидан тузилади, зарурият бўйича эса техник - иқтисодий асослаш (ТИА) ишлаб чиқарилган босқичда қабул қилинган қарорлар негизида махсус ташкилотлар томонидан ҳам тузилади.
Лойиҳалашга топшириқда қуйидагилар кўрсатилади:

  • лойиҳалаштирилаётган линия номи ва уни лойиҳалаш учун асос ва алоқанинг янги тармоқ тугунларини қуриш ёки мавжудларини ишлатиш;

  • алоқа каналлари ажратилиши керак бўлган, охирги тугун ва оралиқ пунктлар белгиланган узатиш линиясининг йўналиши;

  • турли иерархияларнинг рақамли оқимлари ёки асосий рақамли каналлари (АРК) нинг товуш частотали каналлари (ТЧК) нинг умумий сонига келтирилган, узатиладиган ахборотларнинг тури ва ҳажми (телефон, телеграф ва факсимил алоқа, маълумотларни узатиш, Интернет, электрон почта, телевидение ва овоз эшиттиришлари, мобил радиоалоқа роуминги ва б.қ.);

- рақамли узатиш тизимларини, кабел турини танлаш ва уларни етказиб берувчи манбалар бўйича дастлабки тавсиялар;
- тармоқ топологияси бўйича тавсиялар, унинг элементи лойиҳалаштирилаётган узатиш линияси бўлади;
- реконструкцияни тугатиш ёки лойиҳа қувватини ўрганиш даврида вақтли айланма алоқани ва бирламчи тармоқнинг боғловчи линияларини ташкил этиш бўйича талаблар;
- техник ва ёрдамчи биноларни қуриш, манбаларни ва электр таъминоти, иссиқлик таъминоти тармоқларини ва уларга муҳандислик коммуникация хизматларини лойиҳалаш кераклиги асослари;
- узатиш линиясининг ишончлилик кўрсаткиларига талаблар ва уларни турли таъсирлардан, шунингдек рухсатсиз уланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирларга талаблар;
- узатиш линиясининг телекоммуникация тармоғидаги бошқа иншоотлари ва уларнинг таркиблари билан ўзаро алоқаси;
- фавқулодда ҳолатларга тадбирлар;
- узатиш линиясидан фойдаланишни ташкил этиш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талаблар;
- сейсмиклик, экинли грунтлар гуруҳи, сувли ва бошқа тўсиқлар ва ва б.қ. ҳақида дастлабки маълумотлар;
- капитал қўйилмаларнинг ўлчамини белгиловчи қурилишнинг меҳнат сиғими, материал сиғими ва капитал қўйилмалар самарадорлигининг солиштирма кўрсаткичлари;
- техник- иқтисодий кўрсаткичлари ва молиялаштириш манбалари;
- узатиш линияларини қуриш ва реконструкция қилишнинг бошланиш ва тугатиш муддатлари.
- лойиҳа вариантларини амалга ошириш самарадорлигини техник иқтисодий баҳолаш;
- телекоммуникация тармоқларининг эксплуатацияси ва бошқаришнинг замонавий технологиялари;
- тактли тармоқ синхронизацияси ва б.қ.
Янги телекоммуникация технологияларини ишлатишда, намунавий ва бунга ўхшаш лойиҳалар мавжуд бўлмаганда, алоқанинг мураккаб иншоотларини лойиҳалаш икки босқичда олиб борилади (икки босқичли лойиҳалаш). Бунда ишчи лойиҳа хужжати лойиҳанинг муҳим хужжати ҳисобланади.
Лойиҳа бир қатор зарур бўлимлардан иборат:

- умумий тушинтириш ёзуви;

- ишлаб чиқариш технологияси;

- қурилиш қарорлари;

- қурилишни ташкил этиш;

- аҳоли турар жойларининг қурилиши;

- ишчи хужжатларни тутиш ва б.қ.


«Умумий тушинтириш ёзуви» лойиҳалашга бошланғич маълумотларни, техник-иқтисодий ҳисобларнинг бажарилиш натижаларини ва уларни энг яхши анъанавий ва хорижийларининг кўрсаткичлари билан таққосий фарқини кўрсатади. Бу бўлимда материаллар, ёқилғи-энергетик ва меҳнат ресурсларига эҳтиёж ва уларни таъминлаш йўллари ҳақида маълумотлар; объектнинг таркиби, қурилиш таркиби, ишга тушириш комплекслари ва асосий ишларнинг хажми, мухандислик тармоқлари бўйича қарорлар, экология ва атроф муҳит ҳимояси ва фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар баён этилади. Лойиҳа қарорларининг бошқа ташкилотлар билан мувофиқлик масалалари ва талаб, норма, қоида, йўриқнома ва стандартларнинг келгуси қурилишнинг барча жабҳаларида риоя этилиши, албатта ёритилган бўлиши керак. Бу хужжатга қуйидаги асосий чизма ва схемалар илова қилинади: мавжуд ва лойиҳалаштирилаётган ташқи коммуникациялар ва мухандислик тармоқлари кўрсатилган ҳолат плани; мавжуд, лойиҳалаштириладиган ёки реконструкция қилинадиган иншоотлар, шунингдек четлаштириш, олиб ташлаш лозим бўлган иншоотлар ва б.қ. акс эттирилган асосий план схемаси, плани ва трассанинг бўйлама профили.
«Ишлаб чиқариш технологияси» бўлими ишлаб чиқариш – ҳисоб дастурига, технологик жараёнларни автоматлаштириш ва механизациялаш ва ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича қарорларга эга. Лойиҳанинг бу қисми, узатиш линияларининг ускуналарини техник эксплуатациясини ташкил этишда ахборот технологияларининг кенг кўлланилиши бўйича принципиал, асосий қарорларни акс эттиради. Бўлим технологик жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялашнинг асосий, принципиал схемалари ва энергия билан таъминлаш ва алоқани ташкил этишнинг тузилиш схемалари билан узатиб берилади.

«Қурилиш қарорлари» бўлими асосий қурилиш қарорларининг қисқача таърифи ва асосларига, уларнинг замонавий қурилиш технологияларига мослигига, шунингдек электр, портлаш, ёнғин хавфсизлиги, иншоотларни турли хилдаги коррозиялардан ҳимоялаш бўйича, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик, хавони вентиляцияси – шамоллатиш бўйича тадбирлар рўйхатига, шунингдек фавқулодда ҳолатлар бўйича қарорларга эга.

«Қурилишни ташкил этиш» бўлимида лойиҳа хужжатларининг таркиби, хажми ва тузилиши, унинг қурилишни ташкил этиш лойиҳаларини ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини тузиш бўйича йўриқномаларга мослиги кўрсатилади.


«Аҳоли турар жойларининг қурилиши» бўлимида бу турдаги қурилишнинг хажми ва лойиҳалаштирилаётган оптик узатиш линиясининг ишга тушириш комплексларини фойдаланишга киритишни таъминловчи, қурилиш кетма-кетлиги ўрнатилган деталли режалаштириш бўйича қарорлар асосланади.
Лойиҳа тугашида смета хужжатлари ва лойиҳа паспорти тузилади, бунда аҳоли турар жойларининг қурилиши чиқариб ташланади.
«Ишчи хужжатлар» бўлими ўзида икки босқичли лойиҳалашда лойиҳа хужжатини намоён этиб, қурилиш нархини аниқлаш ва смета ҳисоблари тўпламини ва сметани тузиш бўйича услубий кўрсатмалар, йўриқномалар ва стандарт талабларига мос ҳолда бажарилган, ишчи чизма ва сметаларни ўз ичига олади. Ишчи хужжатга қурилиш монтаж ишларини ишлаб чиқиш, технологик, энергетик, транспорт ускуналарини ва улар билан боғлиқ коммуникацияларни ўрнатиш чизмалари илова қилинади.
Лойиҳа хужжатларини тайёрлаш, узатиш линиясининг келгуси қурилиш шароитларини ва уларнинг ускуналарини фойдаланишга тушириш шароитларини тўлиқ ўрганиш мақсадида, изланиш ишлари мажмуасини ўтказишни талаб этади. Изланиш ишлари иқтисодий ва техник ишларга бўлинади.
Иқтисодий изланишлар қурилиш кўзда тутиладиган жойнинг иқтисодиётини, хом ашё ва ёқилғи олиш имкониятларини ўрганиш, қурилишни маҳаллий материаллар билан таъминлаш ва бўлажак корхонанинг қурилиши ва эксплуатациясида ишлаш учун маҳаллий аҳолини жалб этиш мақсадида олиб борилади. Иқтисодий изланишлар фаолиятдаги иншоотлар ҳақидаги ва уларни кенгайтириш ёки реконструкция қилиш имкониятлари ҳақидаги ахборотларни беради.
Техник мухандислик изланишлари бўлажак қурилиш районининг топография, геология, метрология ва бошқа шароитларини, яъни унинг табиий шароитларини ўрганиш учун олиб борилади. Бу изланишлар, бу ишларни бажариш учун лицензияга эга бўлган, махсус изловчи ташкилот томонидан бажарилади.
Лойиҳа ва ишчи лойиҳа тасдиқлангунга қадар, мос келувчи институтларга экспертиза ва ҳимояга берилади. Тасдиқланиш хужжатлари билан биргаликда лойиҳа – смета хужжатларининг тўлиқ мажмуаси буюртмачи ва бош лойиҳачида сақланади. Янги тармоқларни яратишда ва мавжудларини модернизациялашда компьютерли лойиҳалаш ва моделлаштириш усулларидан фойдаланиш, рақобатга қобилиятли тармоқларни қуришга замонавий ёндашув ҳисобланади.
Бошланғич маълумотларни ўзгартиришнинг соддалиги, график кўринишда тасвирланган маълумот ва натижаларнинг аниқлиги, натижаларни олиш тезлиги, лойиҳа хужжатларининг олинадиган формаларининг турлилиги сабабли лойиҳалашнинг замонавий компбютерли усули қўлда бажарилгандагисидан фойдалилиги ва қулайлиги билан фарқланади. Бундан ташқари, компьютерли лойиҳалаш оптималлаштирувчи алгоритмларни ишлатиш афзалликлари ҳисобига лойиҳа қарорларининг оптималлашувини таъминлайди.



Download 252,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish