15-мавзу Портландцемент турлари р е ж а тез қотувчан портландцемент Пластификацияланган ва гидрофоб портландцементлар Сульфатга чидамли портландцемент Оқ ва рангли портландцементлар Кенгаювчи портландцементлар


Гидрофоб портландцемент – гидравлик боғловчи модда бўлиб, унинг таркиби биргаликда майда туйилган цемент клинкери, гидрофоб қўшимча ва гипсдан иборат



Download 376,14 Kb.
bet3/4
Sana15.03.2023
Hajmi376,14 Kb.
#919374
1   2   3   4
Bog'liq
18-мавзу Портландцемент турлари

Гидрофоб портландцемент – гидравлик боғловчи модда бўлиб, унинг таркиби биргаликда майда туйилган цемент клинкери, гидрофоб қўшимча ва гипсдан иборат.

Гидрофоб қўшимчалар бетондаги ғоваклик ва капиллярлар деворларига гидрофоб хоссаларни берувчи моддалардир.

Портландцемент кўп вақт очиқ ҳавода сақланса, унинг маркаси кун сайин пасайиб боради, чунки ҳавода намлик цементдаги минераллар билан қисман бирикади. Бунинг учун цемент клинкерини туйиш жараёнида унинг 0,1-0,25% миқдорида маҳсус гидрофоб моддалар қўшилади.

Гидрофоб портландцементлар 3-6 ой мобайнида тўйинган нам муҳитда сақланганда 2,5-3,5% массаси ошади, оддий портландцемент эса 6-10%га. Кузатувлар кўрсатадики бир йил қопларда сақланган гидрофоб цементлар бўлакчалар ҳосил қилмаган ва сочилувчан ҳолатини сақлаб қолган.

Цемент заррачаларининг устида гидрофил моддаларнинг адсорбцион пардалари борлиги бетон қоришмасининг бевақт ёпишиб қолишига (коагуляцияга) тўсқинлик қилади, шунингдек, цемент заррачаларининг ва тўлдиргичларнинг қатлам-қатлам бўлиб чўкишини камайтиради ҳамда қоришмадан сувнинг ажралиб чиқишини камайтиради, яъни сув, шағал, қум ва цемент қоришмасининг алоҳида-алоҳида қатламламланишига йўл қўймайди.


Портландцемент очиқ ҳавода мустаҳкамлигини сақлаш учун қўшиладиган махсус гидрофоб моддалар
асидол, цемент массасидан 0,08…0,12% миқдорида
милонафт, цемент массасидан 0,1…0,25% миқдорда
асидол-милонафт, цемент массасидан 0,08…0,12% миқдорда
олеин кислота ёки оксидланган петролатум, цемент массасидан 0,06…1% миқдорда
оксидланган петролатум, цемент массасидан 0,3% миқдорда
Гидрофоб портландцементни устунликлари
сувга талабчанлиги сабабли цемент сарфи камаяди
қуруқ иқлим шароитларида гидрофоб цементлар бетондаги сувни буғланиш тезлигини пасайтиради
гидрофоб цементлар асосидаги бетонлар кам капилляр сўришлик ва сув ютиши билан характерланади
юқори совуққа чидамлилик

Клинкерни туйиш жараёнида гидрофоб моддалар цемент заррачаси юзасини намланмайдиган парда билан қоплайди. Шунинг учун уни узоқ вақт ҳавода сақлаш мумкин. Бу вақт ичида унинг мустаҳкамлиги бошқа цементлар каби камайиб кетмайди. Гидрофоб цементдан қоришма тайёрланганда, қотиш вақтини 1,5-2 минут узайтириш керак, чунки цемент заррачалари сиртидаги гидрофоб парда қум ва шағалнинг ишқаланишидан бузилиб, сув билан эркин равишда бирикиши лозим. Шунинг учун гидрофоб цемент узоқ сақланса ҳам ўзининг пластиклик хоссасини йўқотмайди. Гидрофоб портландцементдан буюм тайёрлаганда унинг зичлиги юқори бўлади, сув ўтказувчанлиги камаяди, совуққа чидамлилиги эса 800-1000 циклга ортади (оддий портландцемент бетоннинг совуққа чидамлилик маркаси СЧ-200-300).


Гидрофоб цементни оддий цементдан ажратиш усуллари
Сувли стаканга бир чимдим цемент солинади. Гидрофоб цемент сув юзасига плёнка кўринишида ёйилади, оддий цемент чўкади
Қуруқ юзага 5-10 грамм цементни ингичка қатлам ҳолатда ёйилади ва қатламга бир неча томчи сув сепилади. Гидрофоб цементда сув томчи кўринишида қолади, оддий цемент тез шимиб олади.
Гидрофоб цементни оддий цементдан ажратиш усуллари
Қуруқ стаканни ярмигача цемент солинади ва унга аста –секин сув қуйилади. Агар гидрофоб цемент бўлса, сув у билан аралашмайди, 1-2 соатдан сўнг уни тўкиш мумкин, цементни қоғоз юзасига сепса - у қуруқ бўлиб туради.
Гидрофоб портландцементни сақлашда, ташишда кам гигроскопик хоссасига эга қоришма ва бетон қоришмаларга юқори ҳаракатчанлигига, қулай жойлашиш қобилиятига эга бўлишига ёрдам беради, қолган бетон ва қоришмаларга – юқори совуққа чидамлиликни таъминлайди.

Download 376,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish