15-мавзу. Ирсий касалликлар классификацияси. Иммуногенетика. Генетик хавфсизлик муаммолари


Генлар ўзгариши билан боғлиқ ирсий касалликлар



Download 392,77 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana29.09.2022
Hajmi392,77 Kb.
#850862
1   2   3   4   5   6   7
Генлар ўзгариши билан боғлиқ ирсий касалликлар


Одамда айрим нормал генларнинг мутацион ўзгариши натижасида 
пайдо бўлувчи ирсий касалликлар анчагина ўрганилган. Одамнинг аутосома 
хромосомаларида жойлашган генларнинг мутацияси оқибатида юзага 
келадиган ирсий касалликлар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
Аниридия – кўз касаллиги, кўз гавҳарининг хираланиши, кўриш қоби-
лиятининг пасайиши; 
Ахондроплазия – паканалик; 
Марфан синдроми – скелет, кўз ўзгаришлари билан тавсифланади, бўйи 
узун, бармоқлари узун ва ингичка, кўз гавҳарида етишмовчилик мавжуд. 
Микроцефалия – калла юз қисмининг ғайритабиий катта, бош 
қисмининг эса жуда кичрайган бўлиши, ақлий заифлик. 
Одамларда учрайдиган доминант мутациялар 136, 137-расмларда кел-
тирилган. Доминант мутациялар билан боғлиқ касалликларни эрта ва нисбатан 
осонлик билан аниқлаш мумкин. Бу эса зарур даволаш тадбир-ларини вақтида 
бошлаш имконини беради. 
Одамларда рецессив мутациялар оқибатида пайдо бўладиган ген 
касалликларининг турлари ҳам топилган ва ўрганилган. Рецессив ген касал-
ликлари рецессив ген бўйича гомозигота (аа) ҳолатидагина ривожланади. Агар 
шахс бу ген бўйича гетерозигота (Аа) бўлса, рецессив касаллик гени яширин 
ҳолда фаолиятсиз бўлиб касаллик ривожланмайди. Иккита гетерози- 
готали шахсларнинг оиласида уларнинг авлодларида рецессив 
гомозигота ҳосил бўлиб ген касаллиги юзага чиқади. 
Аутосома-рецессив ҳолатда ирсийланадиган касалликлардан бири – 
фенилкетонурия касаллиги яхши ўрганилган. Бу касаллик моддалар 
алмашинуви бузилишининг касаллиги деб ҳам юритилади. Фенилкетонурия 
биринчи марта 1934 йилда генетик олим Феллинг томонидан тасвирланган. Бу 
касаллик нерв тизимининг оғир шикастланиши билан характерланиб ақлий 
заифликка олиб келади. Олимларнинг далилларига кўра бир неча юз ирсий 
касалликлар ақлий заифликка олиб келар экан. Фенилкетонуриянинг 
характерли томони шундаки, бу касаллик чақалоқнинг бир ёшлигига қадар 
намоён бўлиб, аста-секин кучайиб боради. Чақалоқ қанчалик эрта давола-
нилса, уни умр бўйи ногирон бўлиб қолишликдан сақлаб қолиш мумкин 
бўлади. Бу касаллик оммавий скрининг методи билан аниқланади. Бу 
касалликда чақалоқ организмига она сути ёки болалар озиқаси орқали қабул 
қилинадиган фенилаланин аминокислотаси фенилаланингидроксилаза фер-
менти фаолиятининг бузилиши туфайли тирозинга айланмайди. Натижада 
фенилаланин фенилпироузум кислотасига айланади ва метаболик реакциялар 
занжирида бузилишлар келтириб чиқаради. Фенилпироузум кислотаси 
марказий нерв тизими ҳужайраларига таъсир кўрсатиб, уларда қайтарилмас 


ўзгаришларни келтириб чиқаради ва боланинг руҳий ривожланиши сусая 
бошлайди. Агарда чақалоқ махсус диетада озиқлантириладиган бўлинса, 
касалликнинг олди олинган бўлади. 

Download 392,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish