Таянч сўзлар: микроэлектроника, интеграл микросхема, индуктив ғалтак, гибрид интеграл микросхема.
XXI асрда электроника кескин ривожланиб юқори чуққиларга эришди. Электрониканинг икки таркибий бўлими мавжуд бўлиб, улар “микроэлектроника” ва “макроэлектроника”га бўлинади. Биз микроэлектроника ҳақида сўз юритамиз. Микроэлектроника асосан, кузга кўринмайдиган электронлар ҳаракати билан боғлиқ соха ҳисобланади. Микроэлектроника туфайли замонавий ахборот воситалари ЭХМ, шахсий компьютерлар яратилди. Бундай мураккаб электрон машиналари тизимида жуда кўп микрочизмалар, мантиқий элиментлар, микроэлементлар ишлатилади.
Микроэлектроника 70 - йилларда вужудга келди. Микроэлектроника ўта кичрайтирилган электрон блокларни ва қурилмаларни яратиш ва ишлатиш билан шуғулланади.
Микроэлектроника асосий таркибий чизмасини интеграл микрочизмалар “ИМС”лар ташкил этади.
Яхлит ҳолда келтирилган, ҳажми ўта кичрайтилган блок ёрдамида маълум электрон тизимни ҳосил қилувчи кичик электрон қурилмага интеграл микрочизма (ИМС) дейилади. Микроэлектрониканинг асосий элементи интеграл микросхема— ИМС (integer— бутун, чамбарчас боғлиқ) дир.
ИМСлар кримний кристалли ёки пластинкасида ҳосил қилинган ва бир-бири билан чизмага уланган ярим ўтказгич элиментлар, диодлар, транзисторлар, резисторлар, сиғимлардан ташкил топган бўлади. Улар ёрдамида катта электрон лампали блоклар ва кучайтиргичлар бажарадиган ишларни, ўта аниқлик билан бажариш мумкин. Электрон блоклар бундан бир неча йил олдин ҳажми катта бўлгани учун ноқулайлик тўғдирарди. Ҳозирги пайтда уларни ўрнини ярим ўтказгичли интеграл блоклар эгаллади ва уларни ҳажми кескин камайди, ишлаш имкониятлари кенгайди.
Бажарилишига қараб ИМС лар ярим ўтказгичли, гибрид ва бирлаштирилган ИМС ларга бўлинади. Ярим ўтказгичли ИМС да турли элементлар (транзистор, резистор, конденсатор ва бошқалар) кремний пластинкасининг берилган жойларида жойлашан булади. Актив элементлар - транзисторлар бўлиб, уларнинг турига қараб ярим ўтказгичли ИМС лар биполяр ёки МДЯ (металл, диэлектрик, ярим ўтказгич) микросхемаларга бўлинади. Биполяр микросхемада транзистор, уч қатламли диод, икки қатламли структура (конденсатор) вазифасини тескари уланган р - n ўтиш, резистор вазифасини p - типдаги юпқа полоса бажаради. МДЯ микросхемаларда, асосан, индукцияланган каналли бир қутбли транзисторлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |