14-мавзу. Саноатнинг мақсадли йўналишлари (2 соат)


та инновацион лойиҳа амалга ошириляпти



Download 334,1 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana05.04.2022
Hajmi334,1 Kb.
#529713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14-ma\'ruza

7 та инновацион лойиҳа амалга ошириляпти
.
1-лойиҳа — 
газ транспорти тизимида диспетчерлик бошқарув ва 
маълумотлар 
йиғимининг 
автоматлаштирилиши 
(SCADA — 
Supervisory Control And Data Acquisition - Диспетчерское управление и сбор 
данных). Мазкур SCADA дастури ижроси газ транспорти тизимида 
маълумотларни реал вақтда қабул қилиш, қайта ишлаш, технологик процессларни 
мантиқий бошқариш, маълумотларни деспетчерлик бошқарувига автоматик 


равишда узатиш, магистрал газ қувурларида содир бўлган авария ҳолатлари бўйича 
реал вақт шароитларида хабардор қилиш имконини беради.
2-лойиҳада табиий 
газни 
ишлаб 
чиқарувчи 
корхоналардан 
то 
истеъмолчигача бўлган ҳисоб ва назоратнинг 5-босқичли автоматлашган тизими 
(АСКУГ- автоматизированная система контроля и учета газа, автоматлаштирилган 
газ назорати ва хисобга олиш тизими) бўлиб бу тизим ҳозир амалда. Унда ишлаб 
чиқарувчи корхоналар ва магистрал газ қувурлари бошқармаларининг бўлиниш 
чегараларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиб, диспетчерлик 
бошқаруви тизимига уланади; газ тақсимлаш станциялари ва вилоят газ 
филиалларининг юқори босимли газ қувурлари чегарасига замонавий электрон газ 
ҳисоблагичлар ўрнатилиб, маълумотлар он-лайн режимида диспетчерлик 
хизматларига узатилади; туманлараро чегараларга замонавий электрон газ 
ҳисоблагичларини ўрнатиш, ҳар бир туман ва шаҳарга кириб келаётган газнинг 
аниқ ҳисобини белгилаш жараёнларидан иборат. Ҳозирда бўлиниш чегараларига 
ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичларига
замонавий алоқа тизимларини ўрнатиш 
ва муайян тартиб асосида диспетчерлик хизматлари фаолиятида жараённи 
мониторинг орқали кузатиш бўйича синов ишлари олиб борилмоқда. АСГУК 
(автоматлаштирилган газ назорати ва хисобга олиш тизими) тизимининг яна бир 
афзаллиги шундаки, бунда йирик саноат корхоналарига замонавий электрон газ 
ҳисоблагичлари ўрнатилади ҳамда он-лайн шароитида назорат қилинади. Якуний 
босқичида эса, ҳар бир аҳоли хонадонига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар 
ўрнатилади ва барча электрон газ ҳисоблагичлар ягона “Биллинг” тизимга уланади. 
Табиий газни ишлаб чиқарувчи корхоналардан то истеъмолчигача бўлган ҳисоб ва 
назоратнинг 5-босқичли бу автоматлашган тизимини ичига олган лойиҳанинг 
амалга оширилиши — табиий газ ишлаб чиқарувчидан то охирги истеъмолчигача 
етказилган табиий газ ҳисобини реал вақт шароитларида юритиш имкони яратилиб, 
ишлаб чиқаришда инсон омили иштироки камаяди.
3-лойиҳада компрессор станцияларидаги газ ҳайдаш агрегатларининг 
двигателларидан ажралиб чиқаётган иссиқлик энергиясидан электр энергиясини 
ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Ушбу инновацион лойиҳа бўйича Италиянинг 
“TURBODEN” компанияси билан ҳамкорликда Андижон вилоятидаги
“Хўжаобод” 
ер ости газ сақлаш омборларининг газ ҳайдаш агрегатларида амалий ишлар бошлаб 
юборилган. Бунда газ трубинали компрессор станциясида табиий газнинг 
ёқилишидан ҳосил бўладиган кўп миқдордаги иссиқлик энергиясидан соатига 1,0 
МВт ёки йилига 3,0 млн.кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқаришга 
эришилади. Ушбу технологиянинг яна бир афзаллиги шундаки, унда сув ўрнига 
паст ҳароратли суюқлик ишлатилади ҳамда ишлаб чиқариш жарёнлари учун 
деярли текин электр энергиясидан фойдаланилади. “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан 
ушбу инновацион лойиҳани 2025 йилга қадар яна 4 та объектга тадбиқ этиш ва 
йиллик электр энергияси ишлаб чиқаришни 200 млн. кВт/соатга етказиш 
режалаштирилган.
4- лойиҳа бўйича газ транспорти тизими ишончлилигини ошириш мақсадида 
ҳозирда замонавий инновацион диагностик қурилмаларига эга бўлган пилотсиз 
учиш аппаратлари харид қилинаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Бу 
аппаратлар ёрдамида магистрал газ тармоқларини техник талаблар асосида ўз 
вақтида сифатли кўрикдан ўтказиш, улардаги нуқсонли участкаларни белгилаш, 
магистрал газ қувурлари ҳимоя зоналарида ноқонуний қурилмаларни аниқлаш 
имкони яратилади. Аҳамиятлиси, соҳада кўрикдан ўтказишга масъул ходимлар 


иши янада енгиллашади. Шунингдек, компрессор станциялари, газ тақсимлаш 
станциялари ва бошқа объектларининг техник ҳолатлари кўрикдан ўтказилади, 
ноқонуний уланишлар аниқланиб, бартараф этиш самарадорлиги ошади.
5-лойиҳада газ тақсимлаш станцияларида табиий газни одаризация қилишни 
автоматлаштириш кўзда тутилган. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 
табиий газ етарли миқдорда белгиланган меъёр доирасида одаризация қилинади ва 
инсонлар газнинг сизиб чиқиш ҳолатларида қурилма ёрдамида тезда 
огоҳлантирилади. Маълумки, табиий газ аслида ҳидсиз бўлиб, ундан 
фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида белгиланган меъёр бўйича 
1000 куб.м табиий газ ҳажми учун 16 гр. одарант қўшилади. Тизимнинг 
автоматлаштирилиши — иш жараёнларида хавфсизликни таъминлаб, импорт 
қилинадиган маҳсулотнинг тежашга имкон беради.
6-лойиҳа юзасидан ҳам газ тармоқларини инновацион лойиҳалар асосида 
модернизация ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳа 
АСКУГ (автоматлаштирилган газ назорати ва хисобга олиш тизими) тизимининг 
бир бўлаги бўлиб, бунда газ тақсимоти тизимидаги жараёнлар назорати 
автоматлаштирилиб, аҳоли хонадонларидаги табиий газ босими бўйича юзага 
келадиган муммоларга барҳам берилади. Ушбу инновацион лойиҳа Қибрай 
туманидаги “Усмон Юсупов”, Юқори Чирчиқ туманидаги “Шижоат”, Самарқанд 
шаҳридаги “Аҳиллик”, Жиззах шаҳрининг “Раваллиқ” ва “Учариқ” маҳаллаларида 
амалга оширилмоқда. Мисол учун: Қибрай тумани Усмон Юсупов маҳалласида 
1.Истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли 6 та газ 
тақсимлаш пунктлари олиб ташланиб, фақат 1 та юқори босимли газ тақсимлаш 
пункти 
қолдирилди. 
2. 
Юқори 
босимли 
газ 
тақсимлаш 
пунктига 
автоматлаштирилган 
диспетчерлик 
назорат 
тизими 
ўрнатилиб, 
“Қибрайтумангаз” диспетчерлик хизматига маҳаллага кираётган табиий газ 
босими, ҳарорати тўғрисида он-лайн режимида маълумот бериб борилмоқда. 
Шунингдек, газ тақсимлаш пункти фаолиятига ташқи аралашуви бўлганда, 
диспетчерлик хизматига хабар берилади. 3. Газ тақсимлаш пунктига замонавий 
электрон саноат газ ҳисоблагичи ўрнатилиб, маҳаллага кириб келаётган табиий газ 
ҳажми ҳақида диспетчерлик хизматига он-лайн режимида маълумот бериб 
борилмоқда. 4. Маҳалладаги 200 та аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ 
ҳисоблагичлари 
ўрнатилиб, 
табиий 
газ 
ҳисоби 
ва 
назоратининг 
автоматлаштирилган тизимига уланади. Шунингдек, ҳар бир хонадонга маиший газ 
созлаш регуляторлари ўрнатилиб, ҳар бир хонадоннинг кириш газ 
қувурларига 1000 м.сув уст. (ҳозирда 100-120 мм.сув уст.)гача табиий газ босими 
етказиб берилиб, хонадонлар газ босими бўйича муммоларга тўлиқ барҳам 
берилади. Бунда электрон газ ҳисоблагичлар он-лайн режимида истеъмол 
қилинаётган газ ҳажми бўйича “Биллингаз” дастурига маълумотлар киритиб 
боради. Шунингдек, газ ҳисоблагичларга махсус клапанлар ўрнатилган бўлиб, бу 
клапан масофадан туриб қарздорлиги мавжуд хонадонларни газ таъминотида узиб 
қўйиш имкониятига эга. Барча ишлар назоратини реал вақт шароитларида назорат 
қилиш учун “Қибрайтумангаз” диспетчерлик хизматига кўргазмали монитор 
ўрнатилади ва 4та бўлимга ажратилади. 1-бўлимда газ тақсимлаш станцияси (ГРС- 
газораспределительная станция)дан туманга кириб келаётган табиий газ 
кўрсатгичлари он-лайн режимида назорат қилинади. 2-бўлимда юқори босимли газ 
тақсимлаш пунктидан (ГРП –газораспределительный пункт) маҳаллага кириб 
келаётган табиий газ кўрсатгичлари он-лайн режимида назорат қилинади. 3-


бўлимда “Қибрайтумангаз” идораси автомашиналари GPRS англ. General Packet 
Radio Service — «умумий пакетли радиоалоқа») тизими орқали назорат 
қилинади. 4-бўлимда истеъмолчиларнинг табиий газ истеъмоли ҳажми он-лайн 
режимида назорат қилинади ва қарздорлиги мавжуд хонадонлар масофадан туриб 
тармоқдан ўчирилади ҳамда тўловларни амалга оширган истеъмолчилар тармоққа 
қайта уланади.
Еттинчи лойиҳа суюлтирилган газ таъминотида янги инновацион тўлов 
тартибини жорий этишдан иборат. Ҳозир республикамизда жами 3,1 млн аҳоли 
истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Айрим ҳолларда 
аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш 
мақсадида аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни автоматлаштирилган 
тизими жорий этилмоқда. Бунда ҳар бир истеъмолчи ҳисоб-китоб учун индивидуал 
электрон карта билан таъминланиб махсус дастурга уланади. Бу — истеъмолчига 
етказиб берилган суюлтирилган газ ҳажми, муддати ва ҳисобини масофадан туриб, 
кўриш имконини беради, газ етказилишида доимий назоратни таъминлайди. 
Сайхунобод туманида тажриба сифатида 2018 йил якунигача амалга оширилиши 
белгиланган бу лойиҳа натижаларига кўра, келгусида Республика бўйлаб жорий 
этилиши кўзда тутилган. 

Download 334,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish