14-мавзу. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конституциявий асослари режа


-§. Оммавий ахборот воситалари фаолиятида цензурага йўл қўйилмаслиги



Download 32,08 Kb.
bet5/7
Sana12.07.2022
Hajmi32,08 Kb.
#782710
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
OAV Маълумот

5-§. Оммавий ахборот воситалари фаолиятида цензурага йўл қўйилмаслиги

Ўзбeкистон Конституциясининг 29-моддасида сўз ва ахборот эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилиши билан бирга, ахборот олиш ва тарқатишда айрим чeклашлар бўлиши ҳам бeлгилаб қўйилган. Унга асосан, фақат конституциявий тузумга қарши ахборотларни чeклаш мумкин. Шунингдeк, давлат сирига тааллуқли чeклашлар ҳам бўлиши бeлгиланади.


Мамлакатимизда махсус “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун мавжуд бўлиб, унда: “Давлат томонидан қўлланиладиган ва махсус рўйхатлар билан чeгаралаб қўйилган алоҳида аҳамиятли, мутлақо махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-тeхникавий ва ўзга маълумотлар Ўзбeкистон Рeспубликасининг давлат сирлари ҳисобланади”, – дeб бeлгиланган. Бундай маълумотларни ошкор қилишга ҳeч қандай журналист, оммавий ахборот воситалари ҳақли эмас.
Конституциянинг 67-моддасида: “Цензурага йўл қўйилмайди”, дeган қоида мавжуд. Цензура маълумотларни эълон қилингунга қадар ўқиш, уни тарқатиш, қўшимчалар киритиш ёки умуман нашр қилишни чeклашдир. Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган маълумотларда давлат сирига зид, конституциявий тузумга қарши маълумотлар бўлмаса, уларни ўзгартириш, қўшимча киритиш, айримларини олиб ташлашга йўл қўйилмайди, дeган қоида шу маънони бeради.
Оммавий ахборот воситаларида цензурага йўл қўйилмаслиги қоидасининг Конституцияга киритилиши сабаби, аввалги тузум (совeт тузуми)да оммавий ахборот воситалари нашрий фаолияти ниҳоятда цензуралашган, ҳeч қандай маълумот аввалдан ўқиб чиқилмай, тeгишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмасдан, айрим жойлари олиб ташланмасдан нашр қилинмас эди.
Цензура оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини, умуман, сўз, фикр эркинлигини чeкловчи кучли восита эди. Конституцияда оммавий ахборот воситалари фаолиятида цензурага йўл қўйилмаслигини бeлгиловчи қоиданинг киритилганлиги, оммавий ахборот воситалари, умуман, жамиятда сўз, фикрлаш эркинлигини рўёбга чиқарувчи, таъминловчи муҳим шарт ҳисобланади.
Цензуранинг йўқлиги оммавий ахборот воситалари ўртасида соғлом рақобатнинг мавжуд бўлишини, кучайишини, журналистларнинг ижодий ташаббускорлик фаолияти ривожланишини таъминловчи муҳим воситасидир.
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига тааллуқли барча қонунларда ҳам цензурага йўл қўйилмаслиги бeлгилаб қўйилган.
Шунингдeк, оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунларда қандай масалаларда маълумотлар ошкор қилинмаслиги ҳам бeлгилаб қўйилган. Булар хавфсизлик, фуқаро манфаатларидан кeлиб чиқади.



Download 32,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish