14-мавзу: менежментда бошқарув усуллари ва услублари режа



Download 0,49 Mb.
bet38/89
Sana12.04.2022
Hajmi0,49 Mb.
#546712
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89
Их
Т -------
ЯМҳ
Маҳсулот бирлиги ишлаб чиқаришга харажатлар ишлаб чиқариш харажатларини қиймат (сўм) кўринишида ялпи маҳсулот ҳажмига бўлиш йўли билан аниқланади.
Маҳсулот таннархидан ташқари иш бирлигининг таннархи ҳам (тракторлар бўйича – 1 шартли эталонга, автомобиллар бўйича – 1 т км, иш ҳайвонлари бўйича 1 от кучи ва б.), шунингдек, 1 бош ҳайвон билан етиштирилган 1 га қишлоқ хўжалик экинлари экиш учун ерга ишлов бериш таннархи ҳам аниқланади.
Қўшилган харажатлар ҳажмига бо ғлиқ ҳолда таннарх ишлаб чиқаришга доир ва тўлиқ (тижорат) таннархларга бўлинади. Ишлаб чиқариш таннархларига ишлаб чиқариш билан бо ғлиқ сарф-харажатлар киради. Тижорат (тўлиқ) таннарх бу ишлаб чиқаришга ҳам, маҳсулот рйеализатсиясига ҳам қилинган сарф-харажатлардир.
Маълумотлар манбаларига бо ғлиқ ҳолда ҳисоб-китоблари асосида хўжалик фаолияти бўйича йил охирида калкулятсия қилинади. У алоҳида ишлаб чиқариш жараёнларининг иш натижаларини баҳолашга имкон беради. Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш билан уни пасайтиришнинг аниқ йўлларини белгилаш, жорий йил кўрсаткичларини аввалги йилдагиси ёки режали таннарх билан таққослаш мумкин.
Режали таннарх ўтган йилги ҳақиқий таннархни ҳисобга олган ҳолда норматив кўрсаткичлар асосида ҳисоблаб чиқилади. Ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар харажатлар ҳисоби моддий ресурсларнинг асосланган техник нормасидан келиб чиқиб (уру ғликлар, ў ғитлар, заҳарли химикатлар, заҳарли кимёвий моддалар, ёқил ғи, энергия ва б.) ва ёрдамидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ҳамда кўзда тутилган иқтисодий самарадан келиб чиқиб, амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва турли хил ҳайвон ҳамда паррандаларни ўстириш бўйича технологик харита асосида бажарилади. Рйежали таннархни ҳисоблашда моддий, меҳнат ва пул харажатларини, умумхўжалик харажатларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши резервларидан энг тўлиқ ҳолда фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгиланади.
Олдиндан белгиланган (тахминий) таннарх 9 ой учун қилинган ҳақиқий харажатлар (уч квартал) ва нормативлардан фойдаланиб, тўртинчи квартал учун кутилаётган кўрсаткичлар асосида хўжалик йили якунлангунга қадар (қоидага кўра 1 октабргача) аниқланади.
Маҳсулот таннархи турли ишлаб чиқариш мақсадлари бўлган харажатларнинг бир қанча туридан яратилади. Харажат турлари уларнинг умумий суммасига фоизли нисбати таннарх структурасини билдиради. Улар корхонанинг ихтисосига, унинг техник жиҳозланганлиги ва ишлаб чиқаришни ташкил этишига бо ғлиқ. Таннарх структурасининг таҳлили фойдаланилаётган ресурсларни очиш ва харажатларни камайтириш йўлларини белгилаб беради.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари таркиби ва иқтисодий аҳамиятига кўра турлича. Уларни тў ғри туркумлаштириш таннархни режалаштириш, ҳисоби ва таҳлилида катта рол ўйнайди. Аҳамияти ва пайдо бўлиш ўрнига қараб харажатларни ишлаб чиқаришга ва ноишлаб чиқаришга оид харажатларга бўлиш мумкин.
Ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш жараёнлари билан бо ғлиқ. Уларга ўсимликчилик, чорвачилик, саноат ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатлари киради.
Ноишлаб чиқариш харажатлари-маҳсулот реализатсияси бўйича харажатлар, реализатсия қилинган маҳсулотларнинг табиий камайиш чегарасидаги камомади, юқори ташкилотларга қилинган сарфлар ва шу кабиларни қамраб олади.
Корхонанинг белгиланган мақсад бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга қилган харажатларини асосий ва маъмурийларга бўлинадилар.
Асосий харажатлар маълум турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни билан бевосита бо ғлиқ (уру ғлик, озуқа, иш ҳақи ва б.).
Маъмурий харажатлар ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ва уни бошқариш билан бо ғлиқ ва яхлитлигича тармоқ ёки хўжалик бўйича ҳисобланади. Уларга ишлаб чиқариш харажатларини қандай бўлса, маъмурий-бошқарув ходимларининг (иш ҳақи, почта, девонхона, тйелйеграф, хизмат сафари харажатлари, ишга транспорт хизмати кўрсатиш, дала шийпонларига қилинган сарфлар ва б.), барча ноишлаб чиқариш ва унумдорлиги бўлмаган ишларга харажатлар ҳам шундай бўлади (хўжалик ҳисобидаги материалларнинг бузилиши ва етишмаслиги, суд ва арбитраж тўлов харажатлари). Улар умумишлаб чиқариш харажатлари ва умумхўжалик сарфларига бўлинади.
Умумишлаб чиқариш харажатлари-умумбригада, умумферма, умумсйех ва умумтармоқ харажатларидан таркиб топади. Улар ўсимликчилик, чорвачилик каби хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш мутахассислари – агроном, зоотехник, вйетврачларнинг иш ҳақи, агрокимёвий лабораториялар, вйет.шифохона, чорва молларини сўйиш хоналарини таъминлаш, тиббий дори-дармонлар олиш, ишларга транспорт хизмати кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва бошқаларни мабла ғ билан таъминлашдан иборат.
Умумхўжалик харажатлари-хўжалик бўйича бутунича ишни бошқариш ва ташкил этиш билан бо ғлиқ: маъмурий-бошқарув ходимлари – бошлиқлар, бош мутахассислар, иқтисодчилар, ҳисобчилар ва бошқаларнинг иш ҳақи, хизмат сафарлари ва идора-девонхона харажатлари, умухўжалик аҳамиятига молик асосий воситалар амортизатсияси ва бошқалар. Уларга ноишлаб чиқариш ҳам киради.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари тақсимоти усули бўйича ҳаражатлар бевосита ва билвоситага ажратилади.
Бевосита харажатлар-алоҳида экинлар, ҳайвонлар гуруҳи (тури)га тааллуқли. Уларга қуйидагилар киради: ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар, чегирилган, асосий ва қўшимча иш ҳақлари, уру ғлик, экиш материаллари, ў ғитлар (органик ва минерал), заҳарли кимёвий моддалар, озуқа ва тўшама, қишлоқ хўжалик машиналарига ускуналар, қурилиш ва иншоотлар, ишлаб чиқаришда фойдаланадиган аниқ турдаги маҳсулотлар, жорий таъмирлаш, автотранспортлар ва бошқалар.
Бевосита харажатлар ўз навбатида бир турдаги ёки хилдаги харажатдан иборат содда (уру ғликка, озуқага ва б.) ва бир турдаги харажатлардан иборат ва олдиндан ҳисоблаб чиқишни талаб қилувчи (юк тортувчи кучлар, жорий таъмирлаш, автотранспорт, электр қуввати, сув таъминноти ва бошқалар)лардан иборат бўлган мураккаб ёки комплекс харажатларга бўлинади. Мураккаб харажатлар маҳсулот турлари ва тармоқлар бўйича бажарилган иш ҳамда, кўрсатилган хизматлар ҳажмига қараб пропортсионал равишда тақсимланади.
Билвосита харажатлар – қишлоқ хўжалик экинлари ёки чорвачилик маҳсулотларининг бир неча тури учун умумий бўлади. Уларни бевосита алоҳида экин, ҳайвонлар гуруҳи (тури)га, саноат ва ёрдамчи ишлаб чиқаришга бўлиш мумкин эмас, чунки улар бригада, ферма, бўлинма, барча хўжалик билан (умумишлаб чиқариш, умумхўжалик) бо ғлиқ.
Ҳисобот даврига нисбати бўйича харажатлар ҳисобот даври, келгуси давр ва олдиндан турган сарф-харажатларга бўлинадилар.
Ҳисобот даври-харажатлари (ой, квартал, йил) ушбу даврда бажарилган хўжалик опйерасиялари билан бо ғлиқ ва шу вақтнинг ўзидаги ишлаб чиқариш харажатларига қўшилишига мансуб.
Келгуси давр харажатлари – ҳисобот даврининг ишлаб чиқаришнинг келгуси даврини ҳам ўз ичига олувчи ҳақиқий харажатлари (ҳайвонлар учун вақтинча лагер қуриш харажатлари, ОАВга обуна ва бошқалар).
Олдинда турган сарф-харажатлар ҳали аслида улар ишлаб чиқарилмаган бўлса ҳам, ҳисобот даври маҳсулотлари таннархини қамраб олади (ишчиларнинг таътилларига ҳақ тўлаш).
Амалиётда, маҳсулот таннархига кирувчи барча кўп тарзли харажатларнинг таҳлили, ҳисоби ва режалаштирилиши учун бир-бирини ўзаро тўлдирувчи иккита тури қўлланилади: элементлар бўйича ва харажат турлари бўйича.
Таннархни калкулятсия қилиш бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва рйеализатсия қилиш, иш хизматга қилинган харажатларнинг пулдаги ифодасини ҳисоблаш тизими.
Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш қишлоқ хўжалиги иқтисодий самарадорлигини оширишнинг муҳим шартидир. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг бир-бири билан бо ғлиқ иккита асосий йўналиши мавжуд: ер майдони бирлигидан маҳсулот олишни максимал даражада кўпайтириш ва унинг бирлигига меҳнат ва мабла ғ сарфини камайтириш. Резервлар ҳар бир корхонада мавжуЕ. Таннарх тузилмасини жиддий таҳлил қилиш билан уларни аниқлаш мумкин.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish