Назорат саволлари.
1. Элементар азот ва унинг аҳамияти нимадан иборат?
2. Боғланган азот бирикмаларининг қандай турларини биласиз?
3. Боғланган азот бирикмаларининг халқ хўжалигидаги аҳамиятини ифодаланг.
4. Элментар азотнинг табиатда айланиши нимадан иборат.
5. Элементар азотнинг физик-кимёвий хусусиятлари ҳақида.
6. Элементар азотнинг заҳираси ва хом ашъёси.
7. Азот боғланган ҳолда табиатда қандай бирикмалар ҳолда учрайди.
8. Калций цианамиди олишнинг неча хил усулини биласиз?
15-MAVZU. ELEMENTAR AZOT ISHLAB CHIQARISH TEXNOLOGIYASI
15-мавзуни ёритиш режаси.
1. Атмосфера ҳавосини ажратиш усуллари.
2. Совуқлик ҳосил қилиш назарий асослари.
3. Реал газларни ҳолат тенгламалари.
4. Паст даражадаги ҳарорат олиш.
АТМОСФЕРА ХАВОСИНИ АЖРАТИШ УСУЛЛАРИ.
Химия ва металлургия саноатларида О2,N2,ва бир катор инерт газлар-аргон, криптон, гелий, неонлар тоза холатда кенг кулланади. Техникада тоза азот (сифати 99,999% N2), техник кислород ( сифати 99,5% О2) ва технологик кислород ( 95-97% О2)купрок фойдаланилади. Бундай тоза газларни олишни 2 хил усули бор: 1. Кимевий . 2. Физик. Кимевий усулга:
Барча О2 ажраладиган кимевий реакциялар киради:
SО3 = SО2 + О,5О2 - Q; (15.1).
2NО2 = 2NО + О2 - Q (15.2).
Буларни амалий жихатдан амалга ошириш кийин, чунки аралашмалар купдир.
Куйдирилган мисни устидан хавони утказсак:
Си +(О,5О2 +N2)ХАВО = СиО +N2 (15.3).
Бу усулни амалга ошириш учун энергия куп сарфланади.
Пираголлол оркали хаво аралашмаси утказилса, О2 ютиб колиниб , N2 тоза холда чикади;бу киммат усулдир.
Физик усулгша куйидагилар киради:
Хавони компонентларга ажратишни парамагнит усули,
Марказдан кочма куч асосида ажратиш.Компонентлар зичлиги:
N2 = 1,25 г/л; О2 = 1,44 г/л;
Марказда азот, четда О2 ажралиши мумкин.Лекин бу усул хам киммат,кулланилмайди.
Cуюк хавони фракцион буглатиш еки конденсациялаш усули. Бунинг учун хавони деярли суюлтириш керак; буни истиб буглатсак,температураси пастрок булган компонент буг холида ажралиб чикади, бунда биринчи булиб азот учади, чунки азот ва кислороднинг кайнаш температуралари хар хил , азотники -195,8оС булса, кислородники эса - 183оС атрофида (босим бир атмосфера булган шароитда). Бунда деярли иккала компоненнт хам ажралиб чикади, чунки кайнаш температуралари бир-бирига якин булгани учун. Шу муносабат билан техникада хавони ажратиб, тоза азот ва кислород олиш учун ректификация усули кулланилади. Ректификация - бу суюк моддаларни куп маротаба буглатиш вам суюлтириш жараенидир. Лекин ректификацияни амалга ошириш учун эса хавони аввалом бор совутиб, суюкликка утказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |