14 мавзу аштархонийлар даврида бухоро хонлигида ижтимоий-иқтисодий ҳаёт


қўриқчилари қуллардан иборат бўлиб, бу уларнинг саройдаги мавқеини



Download 219,99 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi219,99 Kb.
#125525
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-mavzu 14

қўриқчилари қуллардан иборат бўлиб, бу уларнинг саройдаги мавқеини 
ошириб турарди. 
Хонликда жиноятни аниқловчи ва жазо берувчи асосий маҳкама исломий 
шариат қонун-қоидаларига асосланиб иш тутувчи қозилик идоралари эди. 
Давлатдаги олий судя Қози калон бўлиб, вилоятлардаги жиноятларни жазолаш 
вилоят қозилари қўлида бўлган. Олий жазо – ўлим ҳукмини фақат хоннинг 
махсус фармони билан амалга оширганлар. Айбдорни аниқлашда, шариат 
қонунларига асосан, икки кишининг гувоҳлиги етарли бўлган. Вилоятларда, 
туманларда жиноят ишларини вилоят ҳокими назоратида маҳаллий қозилар 
олиб борган. Жиноятчиларга гуноҳига қараб ўлим жазоси, маълум муддатга 
(кўп ҳолларда умрбод) зиндонга ташлашдан тортиб, тан жазоси бериш (дарра 
уриш, бармоқларни кесиб ташлаш ва бошқалар), сазойи қилиш, қозиққа 
ўтқизиш каби жазо чоралари ҳам қўлланилган. Айбдорларга жазо бериш 
кўпинча бозор олдидаги махсус майдонда – аҳоли кўз ўнгида амалга 
оширилган. 
4. Аштархонийлар даврида солиқлар ва солиқ тизими. 


Бухоро хонлигида шайбонийлардан кейин давлат тепасига келган 
аштархонийлар даврида ҳам мамлакатни, давлат хазинасини бойитиш учун 
солиқларнинг тури ва миқдори оширилган. Жумладан, хирож, ихрожот, бож 
каби солиқлар қаторида ҳар хил кичик ва катта солиқлар ҳам бўлган. Айниқса, 
Субҳониқулихон тахтга келганида солиқларнинг тури кўпайди. Унинг даврида 
етти йиллик солиқларни олдиндан, бир йилда йиғиш бўйича махсус фармон 
эълон қилинди. Хоннинг бундай қарори аҳолини қийин аҳволга солиб қўйди, 
янада қашшоқлашувига сабаб бўлди. Чунки мамлакатда асосий солиқ 
тўловчилар деҳқонлар, ҳунарманддар, савдогару чорвадорлар бўлишган. Аҳоли 
солиқ тўлашдан ташқари мамлакатда уюштириладиган турли тадбирларга, 
мажбурий ишларга жалб қилинган, қўшимча жарималар ҳам солинган. 
Бухоро хонлигида ҳам, бошқа жойларда бўлгани каби, хон марҳамат 
кўрсатганлар ва етакчи дин пешволари ҳамда хон имтиёз берган шахслар барча 
солиқлардан озод қилинган. 
Уруш ҳаракатлари даврида асосан ўтроқ аҳолидан ошлиғ (озиқ-овқат) 
солиғи ундирилган. Бу солиқ доимий бўлмаса-да, ҳаракатдаги қўшинни сақлаш, 
уни озиқ-овқат билан, отларини ем-хашак билан таъминлаш мақсадида пул ёки 
маҳсулот шаклида йиғилган. Шунингдек, қўшин таъминоти учун “тағор” деб 
аталувчи озиқ-овқат, “ғаллот” деб аталган маҳсулот солиғи ҳам ундирилган. 
Озиқ-овқат солиқларининг миқдори қатъий белгиланмаган бўлиб, уларнинг 
миқдорини ҳукмдорларнинг ўзлари қўшин эҳтиёжидан келиб чиқиб 
белгилаганлар. 
Бундан ташқари аҳоли турли мажбуриятларни бажариши лозим бўлган. 
Масалан, мулкдорлар маъмуриятини боқиш, ҳарбийларнинг вақтинча 
тўхташида уларнинг озиқ-овқати ва бошқа ҳаражатлари учун йиғиладиган 
йиғимлар, сув таъминоти билан боғлиқ мажбуриятлар шулар жумласидандир. 

Download 219,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish