13-мавзу: ТЎҚимачилик материалларининг сифатини бузмасдан аниқловчи хорижий ўлчов воситалари


Материални бузмасдан ўтказиладиган синов усуллари



Download 21,97 Kb.
bet2/2
Sana17.12.2022
Hajmi21,97 Kb.
#889924
1   2
Материални бузмасдан ўтказиладиган синов усуллари
Тўқимачилик материалларини бузмасдан (кесмасдан) ўтказиладиган синов усуллари истиқболли синов усулларидир. Улар физикавий майдонларнинг моддаларнинг назорат объекти билан ўзаро таъсирини кузатишга, қайд қилишга ва таҳлил қилишга асослангандир. Бу ўзаро таъсир характери назорат объектининг кимёвий таркибига, тузилишига, структура ҳолатига боғлиқдир. Назорат объектининг турли дефектларини аниқлайдиган универсал усул йўқ. Ҳар бир алоҳида олинган бузмасдан ўтказиладиган синов усуллари чегараланган доирадаги техника назорати масалаларини ечади.
Бузмасдан ўтказиладиган синов оптимал усулини танлашда унинг қуйидаги томонларига эътибор берилади:
-реал ўзгачалигига;
-физикавий асосларига;
-ишланманинг ривожланганлик даражасига;
-ишлатилиш кўламига;
-сезгирлигига;
-брак (яроқсизлик)га чиқариш техник шартларига;
-аппаратнинг техник характеристикаларига.
Бузмасдан ўтказиладиган синов усулининг ўлчов тизими асбобдан, сигнални қайта тузувчидан ва назорат намунаси билан бутланиши лозим. Ўлчов тизимини тўлиқ бутламаслик асбоб метрологик характеристикасини бузилишига олиб келади.
Усул сезгирлиги исталган бузмасдан ўтказиладиган синов усулини муҳим характеристикасидир.
Сезгирлик-бу аниқланаётган катталик энг кичик қийматини ўлчаш имконияти бўлиб, усул ўзгачалигига, синов ўтказиш шароити, назорат объекти материалига боғлиқ бўлади.
Бузмасдан ўтказиладиган синов усуллари асосига олинган физикавий қонунлар турига кўра улар 9 усулга бўлинадилар: акустик, магнит, бурама оқимли, синувчи моддалар билан, радиотўлқинлар, радиация, оптика, иссиқлик, электр усуллари. Амалиётда кенг кўламда ишлатилаётган усуллар аввалги 4 усулдир.
Акустик синов деб, синов объектида пайдо бўладиган ёки ҳосил қилинадиган акустик тебранишлар параметрини рўйхатга олиш усулига айтилади. Бу усулда товуш тўлқинлари ва ультратовуш тўлқинлари частоталари диапазонидан фойдаланилади (0,5 кГц-30мГц). Бирламчи ахборот берувчи тўлқин параметри рўйхатга олинганида тебраниш амплитудасини, частотасини ёки спектрини таҳлил қилинади.
Бузмасдан ўтказиладиган синов усулларидан магнит усулида синов объекти ва магнит майдони орасидаги ўзаро боғлиқ этилади. Бу усул билан синов объектининг структураси, ундаги дефектлар анча яхши таҳлил этиш мумкин.
Ҳозирги кунда енгил саноат корхоналари рақобатбардош бўлиш учун ўз технологик ва назорат ускунларини юқори унумдор, замонавий аналогларига алмаштирмоқда.
Дунё бозорида 130 йиллик тажрибага эга бўлган Япониянинг Шимадзу компонияси лаборатория асбоблари ишлаб чиқариш борасидаги лидерлардан ҳисобланади. Компания маҳсулоти ўз сифати, ишончлилиги, компактлиги, юқори унумдорлиги ва замонавий дизайни билан ажралиб туради.
Бу асбоблар юқори сифати ва энг илғор дастурий таъминотига таянган ҳолда тўқимачилик материалшунослиги борасида бир қатор масалаларни енгил ҳал қилиш имкониятига эгадир.
Мисол учун Шимадзу компанияси томонидан ишлаб чиқарилган универсал синов асбобларидан бир нечтасини кўриб чиқамиз. Бу асбоблар сиқиш, чўзиш, эгиш, қатламларга ажратиш ва бошқа деформацияларни аниқлашга мўлжалланган.
2007 йилда компания бозорга янги универсал механик асбобдан AG-X моделини тақдим этди. Бу серия юқори аниқлакда ишлами, ишончлиги, электрон ва механик қисмларнинг катта унумдорлиги, дастурий таъминотнинг илғорлиги ва замонавий дизайни билан характерлидир. Серия стол устига қўйиладиган ва деворга осиладиган 2 турда ишлаб чиқарилади. Машинанинг максимал кучи 10Н дан 30Нгача, ўлчов аниқлиги механикада 0,5% ва 1,0%. Деформация тезлиги диапазони 0,0005дан 1000мм/мин. Машиналар асосан статикада ўлчаш учун мўлжалланган бўлса, ҳам баъзи бир моделларида тезлик 1200 мм/мин.га кўтарилади ва динамик синовларда ишлатиладиган тезлик даражасига етказилади.
Маълумки материални механикада синашнинг энг қулай усули бу чўзиш (сиқиш) деформациясидир, чунки бу деформацияни осон, тез ва енгил амалга ошириш мумкин. Бу синовларнинг асосий натижаси чўзиш/сиқиш диаграммасидир. Ультра катта тезликдаги информация олиш (0,2 м∙сек) олинган диаграмманинг аниқлигини кафолатлайди, яъни кучни ўзгариши ҳақидаги сигнал ҳар 0,2 м∙секда янгиланади. Бу имконият AG-X моделларида бор. Бу моделдаги машиналарда ярим даврли ва бир даврли ва кўп даврли деформацияларни олиш имкони бор. Тўқимачилик материалларини сурункали ва кўплаб синашда AGS-J серияли столга ўрнатиладиган машина иқтисодий нуқтаи назарда жуда самаралидир. Машина 10 кН гача куч билан ишлайди, ўлчаш аниқлиги 1,0%. Машинада ички бошқарув пульти мавжуд, лекин ПК билан ишлаш ҳам мумкин.
Компаниянинг столга ўрнатиладиган ESTest минитестер асбоби универсал машинадир. Бу тестерларда ҳам спектрдаги механик хоссаларни аниқлаш мумкин. Минитестерлардан 2 модели ишлаб чиқарилади: ESTest-L (максимал кучи 5кН, юриш узунлиги 920 мм), ESTest-S (максимал кучи 500Н, юриш узунлиги 500 мм). Юкламаси қайд қилиш датчикларини 9-11 турини танлаш имкони бор. Асбобларнинг кичкина компакт ҳолдалиги улардан ишлаб чиқаришнинг кичик лабораторияларида ва ўқув мақсадларида фойдаланишга имкон беради. Машинанинг кўп сонли махсус қисмлар билан таъминланганлиги унда тўқимачилик материалларининг нафақат чўзилишини (сиқилишини) балки, сўкилишини, тешишга қаршилигини, игна билан тешилганда қаршилигини ҳам анқлаш имконини беради. Бу машиналар учун махсус ишланган TRAPEZIUM-X универсал дастури компаниянинг бошқа синов машиналарига ҳам ўрнатилиши мумкин. Машинада турли координатлар тизимида 4 тагача график олиш имконини беради: (мисол учун куч-чўзилиш; кучланиш-деформация;), диаграммани қайта таҳлил қилиш функцияси (қўшимча синов ўтказмай) бир неча графикларни устма-уст қўйиш имконига эга. Синов натижалари Word, Excel, Pdf ва HTML форматларида берилиши мумкин. Бундан ташқари синов ҳисоботи электрон почтага жўнатилиши ҳам мумкин.
АҚШнинг Benz Material Testing Instruments янги механик синов машинасини тақдим этди. Машина Benz TT2300 тўқимачилик материалларини чўзиш деформацияси остида синаш учун мўлжалланган. Машина учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Асосий характеристикалари: куч 5-50кН, тезликлар диапазони 0,025-275 мм/мин, баландлиги 1880, таянч юзаси 600х1200 мм.
Россиянинг «Метротекс» компанияси тўқимачилик материалшунос­лиги, автоматика соҳасининг мутахассислари томонидан ташкил этилган. Ҳозир фирма кенг спектрдаги ўлчов асбоблари ва синов ускуналарини ишлаб чиқармоқда. Булар жумласига толани чўзиш машинаси (2Н), ипнинг чўзиш машинаси (300Н гача), газламани чўзиш машинаси (500Н). Янги ускуналар микро ЭҲМ, суюқ кристалли дисплей, синов режимини белгилаб берувчи клавиатура билан жиҳозланган.
Автоном ҳолда ишлайдиган портатив ВЕ намўлчагич рақамли ўлчов блокига ва алмаштириладиган сигнал датчикларига эга. Композицион материаллар, кукунлар ва газламалар намлигини тез ўлчаш учун мўлжалланган.
Метротекс ўз ишланмаларида асосий йўналиш деб, сирт ҳолати ва толали материаллар сирт хусусиятларини бошқаришни қабул қилган.
МТ-151 калава ипи ва лентанинг чизиқий зичлиги бўйича нотекислигини таҳлил этишга мўлжалланган.
Аппарат пилик, лента, ип ва комплекс ипларнинг нотекислигини ишлаб чиқаришнинг исталган этапида таҳлил қилиши мумкин. Аппаратнинг техник характеристикалари: ипнинг чизиқий зичлиги 5-300 текс, ипни ўраш тезлиги L=200 м/мин, ўлчаш тезлиги 1-20 мин, нотекислик 0,15-40%.
Компания автомат чўзиш машиналари, сериясини ишлаб чиқармоқда: МТ-110; МТ-120; МТ-130; МТ-150.
Суюқлик билан ғоваксимон материал орасидаги боғланишни таҳлили учун ПВС-метр приборини; газлама чизиқли ва сирт зичлигини аниқлаш учун МТ-156 асбобини, газлама электр қаршилигини ўлчаш учун МТ-420; тола қалинлигини анализатори М-580 материал пиллингланишни аниқлаш учун МТ-195.


Таянч иборалар
Узун штапел тола, истиқболли синов усуллари, реал ўзгачалиги, акустик, магнит, бурама оқимли, синувчи моддалар билан, радиотўлқинлар, радиация, оптика, иссиқлик, электр усуллари, акустик тебранишлар, тестерлар, минитестер асбоби, суюқ кристалли дисплей, пиллингланиш


Назорат саволлари
1.Тўқимачилик материалларининг сифатини аниқлаш учун ишлаб чиқарилаётган ва лойиҳалаштирилаётган асбоблар.
2.Материални бузмасдан ўтказиладиган синов усуллари тўғрисида маълумот беринг.
3.Материални бузмасдан синов ишларини ўтказадиган замонавий асбоб-ускуналар.
Download 21,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish