13-мавзу: Ўта чўкувчан лёссли грунтларда барпо этиладиган пойдеворлар режа: Умумий маълумотлар



Download 33,03 Kb.
bet1/4
Sana31.03.2023
Hajmi33,03 Kb.
#923287
  1   2   3   4
Bog'liq
13-мавзу Ўта чўкувчан лёссли грунтларда барпо этиладиган пойдеворлар.


13-мавзу: ЎТА ЧЎКУВЧАН ЛЁССЛИ ГРУНТЛАРДА
БАРПО ЭТИЛАДИГАН ПОЙДЕВОРЛАР
Режа:
1. Умумий маълумотлар
2. Лёссли грунтларнинг ўта чўкувчанлик кўрсаткичлари
3. Ўта чўкувчан грунтларда пойдевор барпо этиш
Адабиётлар: 7, 9, 11, 12.


8.1. Умумий маълумотлар
Ўзбекистонда, айникса унинг Қашқадарё, Сурхандарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида лёсслар ва лёссимон грунтлар деб аталадиган тоғ жисмлари кенг тарқалган бўлиб, улар ўзларининг сув таъсиридаги ўта чўкувчанлиги билан одатдаги грунтлардан фарқ қилади. Қаттиқ заррачаларининг донадорлик тартибига кўра, улар асосан соғ ва қумок тупроқлар туркумига киради.
Лёсслар ва лёссимон грунтлар қаттиқ заррачаларининг асосий қисмини чанг заррачалари ташкил этади. Гил заррачаларининг миқдори одатда 15...20% дан кўп бўлмайди. Уларнинг таркибида шунингдек, гумус, гипс, оҳак ва шунга ўхшаш сувда осон ерийдиган минераллар ҳам мавжуд бўлади.
Табиий ҳолда лёссли грунтлар ўта ғовак тузилишга эгадирлар. Уларнинг ғоваклиги одатда 44...50% ни ташкил этади. Ғовакларининг ўлчамлири қаттиқ заррачалар ўлчамларидан бир неча ўнлаб, ҳатто юзлаб марта катта бўлганлиги сабабли, уларнинг бевосита қуролланмаган кўз билан ҳам илғаш мумкин. Бир-бири билан тўташиб кетган бундан макроғоваклар асосан вертикал йўналишда жойлашади. Шу сабабли, уларнинг турли сабабларга кўра емирилиши (нураши)да бир неча метр баландликда сақланадиган вертикал ёнбағирларни кузатиш мумкин.
Қуруқ ва кам намланган (5...10%) ҳолатларда лёссли грунтлар анча юқори мустаҳкамлик кўрсаткичларига эга бўлиб, турғун заминларга хос сифати билан ажралиб туради. Лекин қўшимча намланиш улар структурасининг кескин бўзилишига, яъни катта миқдордаги чўкишларга олиб келади. Табиий ҳолдаги юқори мустаҳкамлик ва сув таъсиридаги ўта чўкувчанлик лёссли грунтлар таркибида карбонат ва сувда тез ерийдиган гипс, натрий хлорид, оҳак сингари минералларнинг мавжудлиги билан асосланади. Бу минераллар грунтнинг қуруқ ҳолатдаги заррачалари орасида етарлича мустаҳкам кристаллизацион боғланишларни ҳосил қилган ҳолда, сув таъсирида тезда ериш хусусиятига эгадирлар.
Шундай қилиб, лёссли грунтларнинг ўта чўкувчанлиги донадорлик таркибининг ўзига ҳослиги, тузилишининг йирик ва катта миқдордаги ғовакларга эгалиги ва таркибида сувда ерийдиган минералларнинг кўплиги билан асосланади.



Download 33,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish