13 мавзу: меҳнатга ҳАҚ ТЎлаш меҳнат ҳақининг тушунчаси ва унинг умумий характеристикаси



Download 112 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi112 Kb.
#31107
1   2   3
Bog'liq
13 - меҳнатга ҳақ тўлаш

3. Меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш

Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.


қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъий назар меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

  1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

  2. суднинг қарорлари ва бошқа ижро этиш учун;

  3. иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун хўжалик эҳтиёжларига берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун. Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади;

  4. ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврига тегишли кунлари учун. Ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 89-моддаси 4-қисмида, 100-модданинг 2-қисми 1 ва 2-бандларида, 106-модданинг 1 ва 2-бандларига кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди;

  5. ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

  6. ушбу Кодекснинг 181-моддаси 1-қисмининг 2-бандида назарда тутилган жарима ундириш учун.

Иш ҳақини тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим.
Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида пул шаклида тўланади. Меҳнатга ҳақни алкоголли муҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек рўйҳати Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгилаб қўйиладиган бошқа товарлар тарзида тўлаш таъқиқланади (МКнинг 153-моддаси).
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар ва ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 19 мартда “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинган. Мазкур қарорда таъкидланишича, 2002 йил апрелдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотларнинг иш ҳақини товарлар билан натура шаклида тўлаши таъқиқланади. Бунда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бундан мустаснодир.
қарорда белгиланганидек, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.
Мазкур қарорда Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгашига, касаба уюшмаларининг тармоқ кенгашларига, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўашни тартибга солишда ва у ўз вақтида тўланишини таъминлашда жамоа шартномаларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа норматив ҳужжатларининг ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўриш тавсия этилган. Шунингдек бу чора-тадбирларда иш ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун иш берувчиларнинг моддий жавобгарлиги чоралари назарда тутилсин, деб таъкидланган.



Download 112 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish