2. Нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш тартиби
Меҳнат кодексининг 157-моддасида кўрсатилганидек, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгилаб қўйилади. Шу кунлар бажарилган иш учун ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш мумкин. Ходимнинг илтимосига биноан, иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул бериш ҳам мумкин. Байрм ёки дам олиш кунидаги ишлар ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган ишлар учун бошқа дам олиш куни берилса, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. қоидага кўра, тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баробар миқдорда ҳақ тўланади. Тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда тўланган ҳақ тариф ставкаларига (мансаб маошларига) қўшилмайди.
Жамоа шартномасида кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Бевосита тунги сменадан олдингиси кечки смена деб ҳисобланади. Ходимниг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз махсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади, бундай бҳолар жамоа шартномасида белгилаб қўйилади.
Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот ва бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.
Кодекснинг 160-моддасида кўрсатилганидек, бир неча касаба (лавозимида) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иш билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлиги учун, шунингдек, ўриндошлик асосида иш бажарилганида, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгилаб қўйилади. Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Ходимларга иш ҳақи, одатда, улар ишлаётган жойда тўланади.
Меҳнат кодексининг 164-моддасида меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкин бўлган ҳолатлар кўрсатилган. Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма ролиги билан, розилик бўлмаса суднинг қарорига асосан, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Ушбу моддада ходимнинг розилигидан қатъий назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб кўрсатилган. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
қоидага кўра, ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.
Ходим меҳнат таътилида бўлганда давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш, икки ойгача бўлган муддатда иш қидириш (маҳаллий меҳнат органи томонидан берилган маълумотномага мувофиқ уч ой), шунингдек касаллик даврида тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |