13-маъруза. Қуёш электр станциялари (ҚЭС).
Режа: 1. Қуёш электр станциясининг ишлаш принципи.
2. Ривожланган мамлакатларда мавжуд ҚЭСлар.
3. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш йўлида эришилаётган ютуқлар ва лойиҳалар.
4. ҚЭСларининг келажакда кутилаётган истиқболлари.
5. Назорат саволлари.
1. Қуёш электр станциясининг ишлаш принципи
Қуёш электр станциясининг бир тури (баъзан қисқа "кучланишли" деб аталади). Фотоэлектрик жараёни таъсирида электр энергияси тўғридан тўғри қуёш энергиясига ўзгартиради. Бу жараённинг бориши 88-расмда кўрсатиб ўтилган. Электр энергияни ишлаб чиқаришнинг бу турида пленкалар ёки махсус материаллардан кенг фойдаланилади. Бу материал-лар ёрдамида қуёш нурини электр энергиянинг ўзгармас ток турига ўзгартириб беради. Зарур бўлган кучланиш ва токни олш учун панеллар кетма-кет ёки параллел уланади. Баъзи бир тизимларда чўққили юклама пайтида электр энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида энергияни йиғиш қурилмаларидан (масалан, аккумулятор) фойдаланилади. Бунда инвертор қурилмаси ёрдамида ўзгармас ток ўзгарувчан токка айлантирилади1.
88-расм. Қуёшдан тўғридан-тўғри электр энергия ҳосил қилиш жараёни
Кенг кўламда фойдаланиладиган қуёш электр тизимлари, ишлаб чиқариш қуввати тахминан 20 мАга тенг 1,5 В ли ўзгармас токли қуёш батареяларидан тайёрланади. Намунавий фотоэлектр қуёш панеллари асосан 50-60 ватт электр энергия ишлаб чиқаришга мўлжалланиб тайёрланади. Шундан келиб чиқадики, намунавий фотоэлектр қуёш панеллари ёрдамида 60 ваттли лампочкани кундуз пайти электр энергия билан таъминлай олади. Замонавий технологияни хисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки, қуёш панелларини катта массштаб ишлаб чиқариш мақсадга мувофиқ эмас.
Қуёшдан электр энергия олиш экологик тоза жараён ҳисобланади. Чунки бу жараёнда атроф-муҳит ифлосланмайди. Панеллар ва ўзгартирувчи қурилмалар таннархининг юқорилиги бу тизимларнинг асосий камчилиги ҳисобланади. Таннархи арзон панеллар ишлаб чиқариш технологиясини йўлга қўйиш, қуёш панеллари ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади. Бугунги кунда бу тизимлар алоҳида ҳудудлар ва кичик қувватли қурилмалар электр таъминотида тижорат мақсадида қўлланилмоқда. Турар-жой ва кичик бизнес истеъмолчилари томонидан қуёш энергиясидан фойдаланишгани учун бир қатор солиқ имтиёзлари сақланиб қолмоқда2.
2. Ривожланган мамлакатларда мавжуд ҚЭСлар
Дунёдаги энг катта қуёш электростанцияси. Қуёш энергиясини ўзлаштириш тизими -Solar Energy Generating Systems (SEGS),бугунги кунда дунёда қуёш энергиясини ўзлаштирувчи энг катта тизим ҳисобланади. АҚШнинг Калифорния штатидаги Мохава саҳросида жойлашган (89-расм).
Тизим 9 дона қуёш электростанцияларидан иборат бўлиб, улардан: 6 дона-сининг қуввати 180 МВт(ҳар бири 30 МВт)ни; 2 донасининг қуввати 160 МВт- (ҳар бири 80 МВт)ни ҳамда 1 дона 14 МВт ни; ҳаммаси бўлиб 354 МВт ни ташкиль қилади. Ушбу электростанциялар учун 6,5 км2 жойлашган 936 384 дона пароболик концентатор(қуёш энергиясини йиғувчи)лар ўрнатилган.
89-расм. Дунёдаги энг катта қуёш электр станцияси.
Дунёдаги энг катта фотоэлектрик электр станцияси. Ольмедилья қуёш электр станцияси Испанияда 2008 йили ишга туширилган. Қурилиш 15 ой давом этиб, 530 млн. доллар маблағ сарфланди. Унинг қуввати 60 МВт ни ташкил қилади. Қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириш учун 16200 дона фотоэлектрик панеллардан фойдаланилди (90-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |