хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ги Қонунига асосан
амалга
оширилади.
Унга биноан:
“Маҳсулотни
сертификатлаштириш”
(кейинчалик
сертифи-
катлаштириш) маҳсулотга ўрнатилган талабларга мослигини тасдиқловчи
фаолият;
“Мувофиқлик сертификати” – маҳсулотни ўрнатилган
талабларга
мослигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидалари асосида
берилган ҳужжат;
“Мувофиқлик белгиси” ушбу маҳсулот ѐки хизмат стандартга ѐки
бошқа меъѐрий хужжат талабларига мослигини кўрсатувчи, ўрнатилган
тартибда тасдиқланган, маҳсулотни маркалаш ѐки хизмат ҳужжатларида
қўлланиладиган белги тушунилади.
Сертификатлаштириш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- инсон соғлиғи ва хаѐти юридик ва жисмоний шахсларни мол-мулкига,
атроф-муҳитга хавфсизлигини таъминлаш учун маҳсулотларни назоратини
амалга ошириш учун;
- халқаро
бозорларда, маҳсулотларни рақобатбардошлигини таъминлаш
учун;
- мамлакатимиз ва қўшма
корхоналар, тадбиркорларни халқаро иқтисодий,
илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдода қатнашиш учун
шароит яратиш учун;
- истеъмолчиларни
сифатсиз маҳсулотдан ҳимоя қилиш (сотувчи,
бажарувчи) учун;
-
ишлаб
чиқарувчининг аризасига мувофиқ маҳсулотларни сифат
кўрсаткичларини тасдиқлаш (сотувчидан, бажарувчидан) учун.
Ўзбекистон Республикасида сертификатлаштириш ишлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июл 318-сонли
“Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини
соддалаштиришга доир
чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори асосида ишлаб чиқилган, Адлия
Вазирлигида 2005 йил 18 мартда 1458 сонли рақами билан давлат рўйхатидан
ўтган “Маҳсулотларни сертификатлаш-тириш қоидаси” га мувофиқ амалга
оширилади.
Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизимида маҳсулотларни
сертификатлаштириш қуйидаги асосий операцияларни ичига олади:
- сертификатлашлаштириш учун буюртма бериш;
- меъѐрий ва бошқа ҳужжатларни текшириш;
- буюртма бўйича қарор қабул қилиш;
-
идентификациялаш
ва
намуналарни
танлаб
олиб
уларни
лабораторияларга етказиш;
- аккредитланган синов лабораторияларида намуналарни синовдан
ўтказиш;
- маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳолатларини баҳолаш;
- сифат тизимини баҳолаш;
- маҳсулотларни мослигини деклорациялаш;
- олинган натижаларни таҳлил қилиш ва мувофиқлик
сертификатини
бериш ѐки бермаслик;
- Ўз СМТ Давлат реестрида мувофиқлик сертификатини рўйхатдан
ўтказиш;
- чет эл халқаро идоралар томонидан берилган мувофиқлик сертификатини
тан олиш;
- сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг (II, III, IV, V схемалар учун)
барқарорлиги устидан текширувчан назорат олиб бериш;
- апелляцияларни кўриб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш
миллий тизимида
маҳсулотларни сертификатлаштиришни ўтказиш қоида ва тартиблари:
Do'stlaringiz bilan baham: