Хақиқий сонларни тақдим этиш.
Каср сонларни ҚВ шаклда “сўз” ва “иккиталик сўз”
форматларида
тақдим этиш битларни қуйидагича функционал тақсимланиши назарда тутади.
Катта бит белгили бит сифатида қўлланилади; катта битнинг 0 га тенг қиймати
мусбат белгига тўғри келади, унинг 1 га тенг қиймати манфий белгига мос
келади, ноль сони мусбат ҳисобланади; қолган битлар қийматга эга
ҳисобланади.
Белгили битлардан ташқари барча битлар қийматга эга ҳисобланади;
улар форматнинг чап қирраси бўйича тизилади,
яъни катта бит касрли
иккиталик соннинг
катта разрядига мос келади; “ортиқча”
кичик битлар
нольга келтирилади.
Катта, белгили битдан кейин бутун қисмни (0 га тенг) каср қисмдан
ажратувчи нуқта (вергул) мантиқан қайд этилади.
Форматнинг каср сон
берилган рамзий белгиланиши Qb кўринишига эга, бу ерда b
-
каср соннинг
қийматга эга битлари сони. 10.2,
г
-
расмда каср соннинг
Q7 форматда тақдим
этилишига
мисол келтирилган; битлар оғирлиги кўрсатилган ва иккиталик
каср сонни ўнталикка ўтказиш қоидаси берилган.