13.2. Муҳандислик геологик кидирув ишларининг хажми ва турлари.
Ҳозирга пайтда лойихалашнинг икки боскичи: техник лойиха ва ишчи чизмалари боскичи кабул килинган. Лекин, янги ўзлаштирилган ва халк хужалиги тез ривожланаётган районлар, йирик ва мурракаб объектлар қурилишнинг максадга мувофиклигини асослаш учун техник – иктисодий доклад боскичида ҳам лойихалаш ишлари бажарилади.
Лойихаларнинг дастлабки техник-иктисодий доклад боскичидан инженерликгеологик кидирув ишлари айрим холлардагина бажарилиб, бунда асосан қурилиш мойдонининг инженерлик-геологик шароитлари архив ва адабиётлар материаллари асосида аниқланади.
Иншоотларни лойихалашнинг техник-лойиха босқичида олиб бориладиган инженерлик-кидирув ишлари қурилиш учун яроқли майдонларни танлаш ва иншоотлар типини, қурилиш шароитини, жойлашишини аниқлашга қаратилади. Керакли маълумотлар инженерлик – геологик съёмка, разведка ва лаборатория ишлари натижасидан олинади.
Техникавий лойиха боскичи. Бу боскичда инженерлик геологик шароитларни ҳарактерлаш, қурилишга мулжалланган иншоот контурларида бург кудуклар ковлаш, қурилиш участкаларида тажрибавий ва стационар ишлар олиб бориш кўзда тутилади.
Қурилишда мулжалланган иншоотлар контури маълум булмаганда инженерлик геологик ишлари, қурилиш учун мулжалланган участкаларнинг инженерлик геологик шароити ва уларни юзага келтирувчи конуниятда очиб берилади.
Кидирув разведка ишлари. Участкаларда таркалган тоғ жинсларининг таркиби, физикавий ва механикавий хоссаларининг ўзгариш конуниятлари бург кудуклар ва шурфлардан олинган намуналарни ўрганиш йули билан олиб борилади.
Қурилиш участкаларида олиб бориладиган ишларнинг хажми, геологик шароитига боглик бўлади.
Қурилиш участкалари геологик тўзилишнинг канчалик мураккаблигига қараб 3 гурухга булинади: ҳар бир гурух учун ковланадиган бург кудуклар ва улар орасидаги масофа қуйидагича кабул килинади:
Гурух
номери
|
Геологик шароитнинг мураккаблик даражаси
|
Кидирув бург кудуклари ва шурфлари орасидаги мумкин бўлган тахминий масофа
|
1
|
Мураккаб
|
25м ва ундан кам
|
2
|
Мураккаблиги уртача
|
50м
|
3
|
Оддий
|
100м
|
Асосан бург қудуклар ва шурфларнинг чуқурлиги 10-15, мустахкамлиги кичик грунтларда 15-20м гача боради.
Шурф – вертикал тоғ қазилмаси бўлиб, чукурлиги 20м гача бўлади, кенглиги 1,0х1,25м.
Траншея – чукур булмаган, ингичка горизонтал қазилма чукурлиги (2м, кенглиги 08м)
Скважина махсус механизмлар ёрдамида казилган цилиндрик вертикал қазилма (d=33-219мм):
Бургуланган кудукнинг (геологик қазилманинг) геологик колонкаси
т/р
|
Қатламларнинг
отметкалари
|
Калинлиги,
М
|
Кирким
|
ГСС
|
Литологик номи
|
Бошлан.
|
Охирги
|
Аник
|
Доим
|
1
|
0,0
|
2,0
|
2,0
|
|
|
|
|
|
Суглинок
|
2
|
2,0
|
8,0
|
6,0
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |