13 Август 1901 йилда
Порцев матбаасида чоп этилди.
Тошкент – “Литография”
Ι БОБ
Эй барча ишлар сенинг яхши номинг билан бошланадиган зот,
Сенинг номинг билан бошланган иш албатта охирига етади.
(Яъни: Бисмиллоҳир – роҳмонир - роҳийм билан бошланган иш охирига етади, дейилмоқда).
Инсонларни оқибати хайрли бўлиши хам сендан,
Таърифингни қилгани ақл ожизлик қилади.
Эй фазли маънолар эгаси бўлган зот, барча халқ фоний йўқ бўлиб,
Абадий қолувчи ўзингсан.
Эй ҳалойиққа боқийликни йўқ қилган зот,
Ўзингга фонийликни йўқ қилган зот.
Эй илмига яширин махфий сирлар маълум бўлган зот,
Абадий мавжуд ўзингсан, қолган барча тирик зот йўқ бўлувчидир.
Эй борлигинг йўқликни йўқ қилган зот,
Вужудинг йўқликни йўқ қилди.
Эй хуснни дилларга ёқимли қилиб яратиб,
Эл кўнглини унга асиру мубтало қилган зот.
Баъзи бандаларингни хуснга шайдо қилиб,
Уларни мажнунлигини ошкор қилган зот.
Эй ишқ ўтини жаҳонни куйдирувчи қилиб,
Унинг ҳар бир учқунини хонумонларни куйдирадиган қилган зот.
Эй у ўтда нафақат хонумонларни, балки жисму жонларни ҳам куйдирган зот.
Эй кимнидир париваш қилиб яратиб,
Мажнунни унга юз асиру ғамкаш қилиб қўйган зот.
Эй кимнидир парирухсога Мажнун қилиб,
Кўз ёшини жигарранг қилиб оқизган зот.
Эй бутун оламда жамолини жилва қилдириб,
У тажаллийдан Лайлини зухурга келтирган зот.
Эй ўша тажаллийнинг отини Лайли қилиб,
Сифатини Мажнун қиладиган қилиб қўйган зот.
(Яъни: бу ерда, сўнгги икки байтта, чуқур тасаввуфий фалсафа бор. Аҳли тасаввуф дейдиларки, дунёдаги барча гўзалликлар Оллоҳнинг жамолини акси, яъни тажаллий дейдилар. Шу нарсани Лайлига ташбиҳ қилинмоқда ва бу барча гўзалликларга қалб кўзи билан қараб, улардан Оллоҳнинг нақадар қудратли яратувчи санъаткор эканлигини кўриб, Оллоҳга ошиқ бўлиб қолган Ориф инсонларни Мажнунга ташбиҳ қилинмоқда).
Эй Мажнунни ақлидан айирган, ошиқларингни оҳи уларни куйдириб ташлаган.
Ақл сенинг қўлингда, ақл шу даражада ожизки,
Телба унинг қўлида оқил бўлиб қолади.
Эй бандалари учун боқий бўлган зот,
Уларнинг гуноҳини кечириш учун баҳона ахтарувчи зот.
Эй кўз ёшлари туфайли дўзаҳ ўтини пасайтирувчи зот.
(Яъни: Пайғамбар саллоллоҳу вассаллам умматларини жаннатга бошлаб кетаётганларида йўлларидан тоғдек ўт кўринади. Шу пайт Жаброил қўлларида бир идишдан сув сочсалар, ҳалиги тоғдек ўт дарҳол ўчади. Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи вассаллам – Эй Жаброил, у идишдаги сув қандай сув эди? – деб сўрайдилар. Жаброил – Бу идишдаги сув умматларингизнинг Худо учун тўккан кўз ёшлари, - дейдилар).
Еру кўкдан юксакроқ зотсан,
Балки еру кўкни ҳам ихтиро қилган ўзингсан.
Сенинг қудратинг билан тўртта бир - бирига зид нарса мувофиқ бўлди.
(Яъни: сув, ўт, ҳаво, тупроқ. Тўрт унсурдан одамни яратдинг. Ҳукмингга етти осмон ҳам тобеъдур).
Осмон айланиб, тун кунга айланади,
Сенинг талабингда жаҳонни кезади.
Бошидан сени қидиравериб қуёшнинг юзи сарғайиб кетди.
Сени топишни талабгорлари жуда ҳам кўпу,
Лекин сени топиш ниҳоятта мушкул.
Сени нимага ўхшатса ҳам, сен ўша нарса эмассан,
Балки ўша нарса сенинг яратиғингдир (Бу ақидавий масала).
Кишининг фикри сенинг зотингнинг ҳар нима деса ҳам
Ўша нарса сендан, лекин сен эмассен.
Назар солувчига ҳеч ҳам кўринмайсан,
Сени кўришлик учун анча ҳозирлик кўриш керак.
Осмонни тез айланувчи қилиб,
Ундаги юлдузларга нуру ҳарорат бердинг.
Қуёшга ҳам ўзинг шакл бердинг,
Туннинг кўзига сурма қўйган ҳам сен.
Тоққа тошдан либос кийгизиб,
Белига заррин камар бойладинг (Яъни: тоғдан оқаётган дарё).
Қиш қуёшининг найзасини ўткирроқ қилиб,
Қорнинг садафидан қўғирчоқ қилдинг.
Ёз ёмғирини ёғдириб, ер юзига яшил чакмон кийдирдинг.
(Яъни: ўт ўлан униб чиқди).
Лоланинг гулкосасини тошга уриб,
Жала дўлини бошга урдинг.
Гул баргларини ҳавога сочиб,
Ғунчанинг оғзини саҳарда очдинг.
Гулга сарғиш тахт бериб,
Ғунча каби ёшартирдинг.
Кечаси унга қўрқинчли бўлмасин деб,
Наргисни кумушранг машъал қилдинг.
Ойни осмонда тутилтириб,
Кумуш рангини қора қилдинг.
Гоҳида қуёшни хиралаштириб,
Олтинсимон рангини қорага айлантирдинг.
Шу йўллар билан зеб бериб,
Ойнинг кумушини қораю қизилга айлантирдинг.
Сув, ҳаво, ўт, тупроқни тартибга солиб,
Деворини тўртбурчак қилдинг.
Унга зийнат бериш учун,
Тўққиз осмонни унга либос қилдинг.
Кўкка атласу зарҳал тож кийгизиб,
Юлдузлар билан у тожни безадинг.
Кийимининг тугмаси Ноҳид бўлди,
Эгнидаги либосининг нақши Ой билан Қуёш.
Йўқ, йўқки, бу етти қат мовий осмонда
Етти қат чаққон сайёра бор.
Барчаларини бўйсундириб,
Сайру ҳаракатга машғул қилдинг.
Буларга ота деган от қўйилиб,
Аввалги тўртига она деб от қўйилди.
Бу ота-онани бирлаштириб,
Уларнинг ўртасида учта фарзанд пайдо қилдинг.
Ҳар бирини ўзгача сифатладинг,
Тирик мавжудотлару, қазиб олинадиган нарсалару, ўсадиган нарсалар.
Шундай қилиб ота – оналик ва нархудолик (мутасаддилик) бошланди.
Бир кишига агар тўрт хурсандчилик бўлса,
Еттитанинг ичида бу тўртта ажойибдур.
(Бу байтларда етти осмон ва тўрт фасл таърифланмоқда)
Ҳар қандай хоҳишни икки занжир билан бойлаб,
Бирини қазою, бирини тақдир атадинг.
(Яъни: инсон хоҳлаган нарса бўлмайди,
Қазои қадарда ёзилгани бўлади).
Осмонни сен енгил қилиб яратдинг,
Бу дунёни эса оҳир қилиб яратдинг.
Осмонни бир хил, ерни яна бир хил қилиб яратган бўлсанг,
Уни ўзгартириш ҳали ўзингнинг ихтиёрингда.
Агар ниҳояси йўқ боқий бўлса,
Бу ҳам сенинг иноятинг билан бўлади.
Ҳар шоҳданки эл қўрқиб ваҳимага тушса,
Уни йўқ қилиш Тангрига осон.
Агар гадони нони йўқ бўлиб, оч қолдирсанг,
Уни тўйдирадиган ҳам Ўзи.
Ҳалойиққа тўғри йўл кўрсатган зоҳидни дўзаҳга солсанг,
Ким ҳам қарши чиқа олар эди?
Бир ишни уддалай олмайдиган фосиқни ёрлақасанг,
Ким ҳам даҳл қила олар эди?
Бас, олам ичини қон қилдинг,
Киши бир луқма таом ютиши учун минг луқма қон ютди.
(Яъни: Лақод ҳолақнал инсона фий кабар –
Биз инсон фарзандини дунёга ғам - ташвиш тортиш учун яратдик - оят).
Бас, бир беғам, беташвиш жоҳилни этагига бойлик хазинасини тўкдинг.
Бу ишни одамлар тагига етолмайди,
Чунки бунда Илоҳий хикмат бор.
Лекин кўнгил сари йўл очиш учун нима қилган бўлсанг, ҳақиқий иш ўша.
Баъзи бировни бирор нарсада додча етувчи қилибсан,
Унга берганинг на кўп эди, на оз эди.
Ҳар кимга нима берган бўлсанг,
Ундан ортиғи ҳам, ками ҳам унга керак эмас эди.
Кимки топганига қаноат қилмаса,
У ўзига керакли нарсани сенчалик билмайди.
Бизнинг бошимизга неки тушса сабабсиз эмас,
Сендан нимаики бўлса, барчаси тўғридир.
Доим сенинг карам дастурхонингдан неъматлар сўраш бизнинг одатимизга кириб қолган.
Кундуз худди қуёшни каду (қовоқ) қилиб осиб олган сенинг гадойингга ўхшайди.
Тун эса сенинг даргоҳингда йўлбарс терисини ёпиниб олган тиланчига ўхшайди.
Дарё сенинг эҳсонингни талабида,
Кема унинг кафтида худди ёғоч пиёлага ўхшайди.
Тоғлар ҳам гадога ўхшаб этагини очиб тиланиб турибди.
(Яъни, барчаси сенинг паноҳингдадирлар,
Улар сен учун йўл устидаги чангдурлар).
Икки оламнинг боғи ҳам сенинг мулкинг,
Икки олам султонлиғи сенга муяссардур.
Қуёш билан ой боғингнинг икки гулидир,
Бу қандай боғу, бу қандай гул, Оллоҳ, Оллоҳ..
Ақл унинг мартабасини билолмай қийналади,
Унинг эзгуликлари ва шаъни улўғдур.
ΙΙ БОБ
Ҳокисорлиғ юзидан муножот у баланд даражали улуғ зотгаким,
Унинг саносида ақли қул (буюк ақл) лол бўлиб,
Балки барча тишлари синиб қолди ва шу хусусида сўраган узрини унутмоқ,
Ва узр айтишдан ўзини маъзур тутмоқлик ва ожизлик ва ғам кўчасига қочмоқлик
Ва гадолик кўз ёшини сочмоқ ва “Шайъан лиллоҳ” (Худо усун бир нарса бер) ҳовучини очмоқлик.
Пок сифатингни таърифлашда ақли идроклар “Сени етарли танимадик” дан бошқа сўз айтмадилар.
Сени ҳар қанча таърифлаб хитоб қилсам,
Ундан юз баробар улуғроқдурсан.
Ул зотки “Сўзга чечанман” деди,
Даъвоси пурмаъно эканини исбот қилди.
Сўз айтишда шундай нозик маънолар кўргиздики,
Оламдаги сўз усталари ожиз қолдилар.
Ҳамдингни айтмоқчи бўлганларнинг сўзи фақат “Сон саноқсиз” дер эдилар.
Ўз ожизлигини эътироф, ҳамдингдан ўзини кечирилишига эришса.
Бас, базмда мендек сўз айтган,
Мен нима бўлибман, юз мингча менингдек.
Сўзда ожизлигини изҳор қилган ҳам,
Ўз ожизлигини изҳор қилган ҳам мен.
Инсоф билан айтганда нолойиқмен, йўқ
Йўқки, ўта беҳаёлиқ қилганмен.
Ҳамду санонинг оқибати шу бўлдики,
Ақли қул охири узрҳоқлик қилди.
(Яъни, Тангрининг қудратини сунъини таърифлашда ҳар қандай ақл ожизлик қилиб, лол қолади).
Сўз айтмай кару соқов бўлиб,
Бу ишда лол бўлиб, узрҳоҳ бўлган аъло.
Чиройлик сўз айтишни даъво қилмай
Эй Навоий, гадолиқ ихтиёрини қила қолгин.
Ё Раб, эшигингда гадомен,
Бошимдан оёғимгача гадомен.
Мушким бу хатолар билан оқариб, кофур бўлиб,
Кофур билан мушкулларим нурсиз бўлиб кетди.
Исён ўтидан жаҳоним куйиб кетди,
Тутуни билан хонумоним қоронғу бўлди.
Расволик ўтини жаҳонга сочиб,
Учқунларини осмонга сочиб юбордим.
Ҳам овозим жаҳондан ошиб,
Учқунлари осмонлардан ошиб кетди.
Мажнунлик сифати менга ошкора жафо қилиб,
Ҳар лаҳза бошимга тошлар ёғдирди.
Мажнунлигимни агар дев кўрса,
Қўрққанидан найранг ишлатиб қочиб қолади.
Девоналигим худди Мажнундек бўлиб,
Сарсонлигим худди айланиб турувчи осмондекдир.
Мажнунлик занжири сарсонлигимнинг нишони,
Андуҳим эса осмондаги сомон йўлидир.
Яъни, рангим сарғайди.
(Кахкашон – сомон йўли юлдузлар тўркуми)
Паришон сочларим осмон қоронғилиги,
Йўқки бошимга келган қора тундир.
Шунда қора кунлар ичида қариб,
Яъники қора куним оқариб (сочим оқарди).
Нафсим белимга чаққонлик билан зуннорга айланиб,
Куфрни белимга маҳкам боғлади.
Тақдир ҳар лаҳзада ишимни ўша ип билан қўрқинчли қилар эди.
Яхшилик мендан қочди, ҳолимни айтсам, ундан ҳам ёмонроқдир.
Ҳолимни шарҳини айтсам, жуда узун бўлиб,
Қизиғи шундаки, бора-бора узунлашаверади.
Бу азобки менга доимий келди,
Уни даф қилишлик ўз қўлимдан келмайди.
Бу азобга даъво қилиш қўлимдан келганда эди,
Унга мубтало бўлмаган бўлар эдим.
Бу иш менга ҳар қанча қийин бўлса ҳам,
Сен учун ғойатда осондур.
Ё Раб, мени бу кўнгилсизлигимга боқиб,
Бу ҳолимга раҳм қилгин.
Лутф қилиб қилиб, йўлимни ўзинг тарафга буриб,
Ундан кейин қўлимдан тутиб бошла.
Тортиб бу чуқурдан чиқаргин,
Бу ҳалокатли гирдобдан чиқаргин.
Мени ёвуз йўлдан сақлаганингдан кейин,
Тўғри йўлга солиб, сайр қилдиргин.
Тилимни сенга шукр айтувчи қилиб,
Бошимни ўзингга, саждага мойил қил.
Ҳидоятингни мендан дариғ тутма,
Иноятингни ҳам мендан дариғ тутма.
Менга шу ишда йўлбошловчи бўл,
Қайсики ўзинг рози бўладиган ишга.
Ўзинг рози бўладиган ишни менинг муроду мақсадим қилгин.
Бу қул ўзинг рози бўлмайдиган ишга доҳил қилмаслигингни илтимос қилади.
Ҳар қиссада тилимни шукрингга тебрат,
Ҳар ғуссада элимга сабр бер.
Ушбу риё аралашган ибодатни кўнглим уйига яқинлаштирма.
Мабодо гуноҳ қилиб қўйсам ҳам,
У гуноҳни узр туфайли қилган бўлай.
Йўлим хоҳ жаннатга, хоҳ дўзаҳга бўлсин,
Сен менга йўлдош бўлсанг бас.
Қилган амалларимни қабул этиб,
Гуноҳларимга Пайғамбар саллолоҳу алайҳи вассалламни шафоатхоҳ қилгин.
Ул рисолат осмонининг қуёши
Наътидаким, мағриб тарафдан кўтарилиб чиқиб,
Само чўққисида камолга етди,
Балки фалак иштиёқи билан (ёришмоғи билан) мағрибдан машриққача
“Куннинг ўртасидаги қуёш” каби ёришди ва куфр шомида
Ислом шамини ёқди ва шомга яқин ботди.
Эй мовий осмонда жилва қилувчи,
Отингнинг изи қуёшнинг рашкини келтиради.
Эй қуёш салтанатининг шами бўлган зот,
Балки қуёшу осмон оёғинг остидаги тупроқ.
Осмон сенга ҳоки роҳ (тупроқ) бўлганига гувоҳ, меърож кечасидир.
Пайғамбар саллоллоҳи алайҳи вассаллам меърож кечаси буроқ от билан Аршга кўтарилганлар.
Эй мартабаси осмонлардан ҳам баланд бўлган зот,
Умматларингнинг мартабаси пайғамбарлар кабидирлар.
ҲАДИС:
Умматимнинг уламолари Бани Исроилнинг пайғамбарлари кабидирлар.
Оламда пайғамбарлигинг севинчли бўлиб,
Умматларинг шафоатингдан умид қиладилар.
Эй “Мен пайғамбарман” – деб хабар берган зот,
Яратилишинг сирларини айтдинг.
Ҳазрати Одам алайҳиссалом сенинг дарахтингнинг меваси бўлиб,
Бутун олам халқи сенинг фарзандингнинг фарзанди.
(Яъни, Тангри таоло аввал Муҳаммад саллоллоҳи алайҳи вассалламнинг руҳини яратиб, ўша муборак руҳдан Одам алайҳиссаломнинг руҳини яратган. Шунинг учун Ҳазрат Навоий Одам алайҳиссалом сенинг дарахтингнинг меваси, демоқдалар).
Эй нуринг ҳаммадан илгари яратилган,
Балки тўққиз осмондан ҳам илгари яратилган.
Зотинг билан бутун жаҳон ифтихор қилади,
Меърождаги сайринг билан тўққиз осмон ҳам фахрланади.
Эй уммати мартабали қилиб яратилган,
Йўқ, йўқки сен туфайли яратилган.
Бутун жаҳон сен туфайли яратилган,
Лекин сен бу билан фахрланмас эдинг.
ҲАДИСИ ҚУДСИЙ:
Лавлока вама ҳолақтул афлок -
Сени яратмаганимда бутун оламни яратмаган бўлар эдим.
Эй зотинг олийжаноблик бўлган,
Орқасида пайғамбарлик муҳри бўлган зот.
У муҳрдаги хатларда сенинг зотинг васф қилиган бўлиб, отинг ҳам ёзилган.
(Пайғамбар с.а.в.нинг икки куракларининг ўртасида муҳри нубувват (пайғамбарлик муҳри) бўлган. Унда “Муҳаммадур – росулуллоҳ” деган ёзув бўлган).
Эй илми ладуний берилган зот,
Мактабга бир қадам ҳам босмай илмли бўлдинг.
Лекин илм аҳли сенинг олдингда худди
Мактаб болаларидек одоб билан ўтирар эдилар.
Эй қўлини қаламга узатмаган,
Қаламга ҳам, қоғозга ҳам қўл узатмаган.
Сенинг номинг ёзилган хатни улус бош кўтармай ўқийдилар (Қуръон).
Отинг шу қадар тез йўртадики,
Сенга хабар келтирувчи Жаброил алайҳиссалом ҳам уни олдида ожиз.
Пўпишакни ҳеч қадру қиймати қолмади,
Ҳазрат Сулаймон алайҳиссалом ер юзини гилам устида сайр этганида шамол кўтариб юрар эди.
Эй барча пайғамбарларнинг шафоатхоҳи,
Олам эли буйруғингга тобеъдурлар.
Буйруқларинг элга худди қарздай,
Суннатларинг эса худди фарздай.
Қадринг етти осмондан ҳам юксакроқ бўлиб,
Зотинг икки жаҳондан аъло.
Сен бўлмасанг пайғамбарлардан ҳеч ким
Бунақа чуқур маъноли сўз айта олмас эди.
Воҳ, воҳ, бу қандайки, сўзлари мўжизасифат,
Йўқ, бу пайғамбарга ҳеч ким ўхшамайди.
Жаҳон унинг ҳукмлари билан тартиб топди,
У тузган тузум икки оламнинг интизомидир.
У ёзган низомнинг ҳар бир алифи ўткир найза бўлиб,
Куфр аҳлининг қонини тўкди.
Қайчига ўхшаган лом-алифлари таъна қилувчиларни тутиб тилини кесди.
Бу хатга нусха унинг зоти покини ўзи бўлиб,
Улусга нима айтган бўлса, Тангри сўзидан олган.
Бу номани Яратувчи қудрат қўли билан тамом қилиб,
Орқасига муҳр босди.
Уни муҳр дема, янги мушк дегин,
Мушк ҳам эмас, тутилган Ой дегин.
Жамоли қуёш кулчасига ўхшайди,
У қуёши ойсимон абадий қолди.
Меърож кечаси унинг жисмидан чиққан нурга ойнинг ёруғи зойил бўлди.
Ой гарчи қуёшга ўхшаган бўлмасада,
Лекин тўсиғи бор бўлиб хиралашгандир.
Тўсиқ дема, бу кичик бир жаҳондир,
Кичик эмас, бу муборак бир туғдир.
Унинг зотининг олдида етти осмон гумбази,
Осмон гумбази дема, балки арши аъзам.
Меърож кечаси барча унинг оёғи остида ҳоки роҳ (тупроқ) бўлди.
Бас, зоти олами кубро (катта олам) бўлди,
Ер юзига юз баробар каттадир.
Ер юзига эмас, осмонга минг баробар,
Нур сочувчи ўн минг қуёшча бор.
Ерга тушганда ердан ортиқ,
Осмонга чиқса, осмондан ҳам ортиқ.
У зот жаҳондан ортиқ бўлмаганда эди,
Фалакларни зиёрат қилмаган бўлар эди.
У осмондан ҳам икромлик бўлмаганда,
Унинг макони Арш бўлмас эди.
У қуёшдан ҳам нурли бўлмаганда эди,
Ломаконни (маконсизлик, Оллоҳга берилган сифат) ҳам ёритмаган бўлар эди.
Унинг буроқи (жаннатдаги от) осмон гумбазидан ўтганда,
Ой билан кун унинг эгарининг қоши бўлсин.
Ислом динининг танига у руҳ бўлиб келди,
Саҳобалари эса унга жонини фидо қилар эди.
Нафис таъбли ўн ёрони, ҳар биридан бир хислат зохир бўлган эди.
Булар пайғамбар с.а.в. томонидан жаннатга башорат қилинган ўнта саҳобалар эдилар. Уларни “Ашараи мубашшара” дейилади. У тўрт ёронлари динга нусрат берувчи бўлиб келдилар. Булар худди инсон танасидаги тўрт унсурга ўхшайдилар.
У рўху, хиё туйғулару тўрт унсур ақлни ҳайратда қолдирдилар. Яъни: чаҳорёрлар.
Булар жисмда давомли бўлиб,
Суҳбатлари ҳам давомли бўлсин.
Оиласи жаннат боғи бўлиб,
Унинг авлодлари ўша боғнинг мевалари кабидурлар.
Барчаларига ҳамма вақт юз минглаб саловоту тахиётлар бўлсин.
ΙV БОБ
Ул висол шоминингқоронғилигига “Борлиқни ўз зулмати билан ўраб келаётган кечага қасам” – ояти унинг шаънига далил бўла олади ва бундоқ шомда ул мусофири осмонийнинг баландпарвоз қилмоғи ва висол тонги эшиклари юзига очилиб мақсад қуёши топилмоғи.
Ғам шомида зору дарманд тунги бедор ой ҳаёли билан тунда кезар эди.
Бир қанча ғамгин тароналар тузиб,
Висол кечасидан афсоналар айтмоқчи бўлди.
Бу кеча узун ҳаётимни барбод қилиб,
Унинг савдосидан ҳеч фойда топмадим.
Воҳ, бу қандай кечаки қора бало бўлиб,
Кун хазинасини кўмган аждаҳога ўхшайди.
Маъшуқамнинг сочидек ҳайбати жонимда бўлиб,
Ўзим бу ердаю, кўнглим у ерда.
Бу шом афсонаси узун бўлиб,
Ҳаддан ташқари қора қайғуси ҳам кўпдир.
Ўйласанг кўнглимни қоронғулик босади,
Можаросида кўзим қоронғилашиб кетади.
Унинг зикри жон азоби бўлди,
Фикри эса умр офати бўлди.
Бу шомни охирига етишини истасанг,
У шомдан ҳикояни бошлагин.
У кечанинг ранги тоза мушкнинг рангидан бўлиб,
Ҳар юлдузи офтобнинг рашкини келтиради.
Шабнамлари атрофга зар сочиб,
Сайр қилувчи юлдузлар оламни тутиб кетди.
Тун чангини у шабнам йўқотиб,
Ғам қоралигини у юлдузлар ҳам даф қилди.
Осмон кечалик палосини чиқарди,
Давронга саҳар либосини ёпди.
Тун дунё юзидаги қора ҳолни йўқ қилди,
Кундузни ўзига тенг кўрмади.
Кундуз бу ҳолатдан уялиб,
Ҳижолат тортиб ерга кириб кетди.
Бу ишга кўкимтир осмон кулиб,
Хатто тишлари кўриниб кетди.
Ёш юлдузлар бунга майл қилиб,
“Вал-лайл” – кечаси қоронғулиги, - деб ўқир эдилар.
Уларнинг ўйинқароқликлари ортиб,
Қазо устози уларни осмонга тортди.
Улар ғам-ғуссадан шод эмас,
Балки осмон ғамидан озод бўлдилар.
Улар чиққандан кейин осмонда зулматдан нишона ҳам қолмади,
Чунки фаришта қаноти билан супуриб ташлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |