12-мавзу. Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлар р е ж а



Download 59,57 Kb.
Sana08.04.2022
Hajmi59,57 Kb.
#536029
Bog'liq
12-мавзу. Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлар.


12-мавзу. Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлар
Р е ж а :



  1. Керамик иссиқлик изоляция маҳсулотлари учун хомашё

материаллари.

Биноларнинг иссиқлик ҳимоясини оширишда мавжуд керамик деворбоп материалларни ишлатиш самарадорлиги пастдир. Гил асосидаги ғовак керамикани самарадор деворбоп керамик материал сифатида қўлланилиши бино массасини ва нархини камайишига ва иссиқлик изоляциясини ошириш имконини беради.


Керамик материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришда асосий хомашё сифатида ҳар хил гиллар ҳисобланади, шунингдек, шамот, кварц қуми, шлаклар ҳам ишлатилади.
Гилсимон хомашё (гил ва каолин) - отқинди дала шпатли тоғ жинсини шамоллатиш йўли билан олинган маҳсулотдир. Унинг таркибида бошқа тоғ жинсларидан иборат қўшимчалар мавжуд. Гил минералли заррачалар диаметри 0,005 мм бўлади ва сув билан аралаштириш жараёнида пластик хамир ҳосил қилади. Қуритиш пайтида шаклини сақлайди ва куйдирилгандан сўнг эса сувга чидамли ва мустаҳкам тошга айланади.

Гилсимон заррачалардан ташқари хомашё таркибида доначаларининг катталиги 0,0005-0,16 мм ва қумли зарачалар катталиги 0,16-2 мм ли бўлган маълум даражада чангсимон зарачалар мавжуддир.


Гилсимон хомашёларнинг хоссалари ҳар хил кимёвий, минералогик ва гранулли компонентлар таркиби билан шартланади ҳамда у ёки бу хоссалари ва йўналишига қараб улардан керамик маҳсулотлар тайёрланади.
Гилларнинг гранулометрик таркиби минералогик таркиб билан чамбарчас боғлиқдир. Қумли ва чангсимон фракциялар бу ерда бирламчи минералларнинг қолдиқлари сифатида намоён бўлади (кварц, дала шпати, слюдалар ва бошқ.). Гил заррачалари кўпинча иккиламчи минераллар ташкил топади: каолинит, монтмориллонит, гидрослюдалар ва уларнинг хар хил турдаги аралашмалари.
Алоҳида турдаги оловбардош керамик иссиқлик изоляция маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун эса аморф кремнизёмдан ташкил топган трепел ва диатомитли гиллар хомашёсидан, енгил тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда эса перлит, пемза ва вермикулитдан фойдаланилади.
Керамик маҳсулотларга характерловчи хоссаларни беришда гилга ҳар хил турдаги қўшимчалар киритилади.
Сувсизлантирувчи қўшимчалар. Юқори пластикли гилларга, уларни юмшатиш мақсадида кўп миқдорда сув (28% гача) керак бўлади ва бунинг натижасида қуритиш ва куйдириш жараёнида чизиқли қисқаришга (15% гача) олиб келади, шу сабабли сусизлантирувчи қўшимчалар, яъни нопластик моддалар қўшиш зарур бўлади. Сувсизлантирувчи қўшимчалар сифатида кўп ҳолларда ноорганик моддалар, яъни кварц қуми, шамот (куйдирилган ва майдаланган гил), уриб майдаланган маҳсулотлар, янчилган шлак ва зола қўшилади. Ушбу қўшимчалар нафақат маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини камайтиради, балки массани қолипланиш хоссасини яхшилайди, ишлаб чиқариш жараёнини бироз енгиллаштиради ва нуқсонларни йўқотади.
Куйиб кетувчи қўшимчалар. Ўртача зичликка ва юқори ғовакликка эга маҳсулотларни олиш учун куйиб кетувчи органик қўшимчалар қўлланилади. Кўп ҳолларда ёғоч қириндилари, кўмир қолдиқлари ва кукуни, торфли чанг ва бошқалар қўлланилади. Шунингдек, юқори ҳароратда куйдириш жараёнида ўзидан карбонат ангидрид ажралиб чиқиши натижасида ғовак ҳосил қилувчи моддалар ҳам қўлланилади. Ушбу қўшимчалар шунингдек, сувсизлантирувчи хоссаларга эгадир.
Махсус қўшимчалар. Керамик маҳсулотларга махсус хоссаларни бериш учун махсус қўшимчалар киритилади. Бунда кислоталарга бардош маҳсулотлар ва пардозбоп плиткалар тайёрлашда гилларга таркибида суюқ шиша ёки ишқор бўлган қумли аралашмалар қўшилади. Айрим маҳсулотларнинг куйдириш ҳароратни пасайтириш мақсадида эса янчилган дала шпати, темир, қумоқ ва бошқа қазилмалар қўлланилади.
Download 59,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish