Мазкур бўлимнинг намунавий саволлари:
Бутун ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ таърифлаб бериш, бошқа корхоналарга буюриладиган ишлар рўйхатини келтириш, ишларнинг бир қисмини бажарадиган корхоналар номи ва манзили, нимага айнан шу корхоналар танланганини тушунтириб бериш, шартномалар нусхасини келтириш ва ишлаб чиқариш оқимлари схемасиш ишлаб чиқиш.
Ташкилий режа:
А) Мулкчилик шакли.
Б) Ҳамкорлар ёки асосий пайчилар тўғрисида маълумот.
В) Ҳамкор (пайчи)ларнинг масъулият даражаси.
Г) Корхона бошқаруви аъзолари тўғрисида маълумот.
Д) Ташкилий тузилма, ишларнинг тақсимланиши.
Мазкур бўлимнинг намунавий саволлари:
Ташкил этилаётган корхонанинг мулкчилик шакли ва унга асосан асосий таъсисчилар ва уларнинг улушлари тўғрисида ахборот бериш, бошқарув аъзоларини санаб ўтиш (исми-шарифи, манзили, қисқа биографияси), молиявий ҳужжатларга ким имзо чекиш ҳуқуқига эга? Бошқарув аъзолари ўртасида вазифалар қандай тақсимланган? Бошқарув аъзоларининг ойлик иш хақи қандай? Мукофотлар ва қўшимчалар тўлаш назарда тутилганми?
Таваккалчиликни баҳолаш:
А) Корхонанинг ожиз томонлари нималардан иборат.
Б) Янги технологияларни пайдо бўлиш эҳтимоли.
В) Муқобил (альтернатив) стратегиялар.
Рақобатдошлар, маркетинг ва ишлаб чиқариш сиёсатидаги нотўғри ҳисоб-китоблар, бошқарув кадрларини танлашдаги хатолар буларнинг барчаси ҳавф туғдириши мумкин. Шунингдек, технологик тараққиёт ҳар қандай янгиликни бир зумда тарихга айлантириши мумкин. Бундай хавфлар бўлмаган тақдирда ҳам, «улар тўғрисида ўйламаслик мумкин» деган фикрни асослаб бериш лозим.
Ушбу омилларнинг биттаси хавф туғдирган ҳолатдаги корхона стратегиясини олдиндан ишлаб чиқиш фойдали. Муқобил дастур ва стратегияларнинг мавжудлиги, инвесторга, тадбиркор мумкин бўлган қийинчиликлар тўғрисида ҳабардорлиги ва уларга олдиндан тайёрлиги тўғрисида далолат беради.
Молиявий режа:
А) Камида уч йиллик даромад ва харажатлар режаси (биринчи йил ойлар бўйича тақсимланган ҳолда). Ушбу режага кутилаётган савдо ҳажми, сотилган товарлар таннархи ва турли хил харажатлар киритилади. Даромад солиғи ставкаларини билган ҳолда, корхонанинг солиқлардан кейинги соф фойдасини ҳисоблаш мумкин.
Б) Уч йиллик пул тушумлари ва тўловлар режаси (биринчи йил ойлар бўйича тақсимланган ҳолда).
В) Баланс режаси. Бу ерда корхона актив ва пассивларини, тадбиркор томонидан ривожланиш учун киритилган маблағларни ва тақсимланмаган даромадни акс эттириш лозим.
Г) Ўзини-ўзи қоплаш нуқтаси (харажат ва даромадлар бир-бирига тенг ҳолат).
Д) Маблағ манбалари ва уларнинг сарфланиши.
Потенциал инвестор нуқтаи назаридан молиявий режа айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки у янги корхонанинг инвестициявий эҳтиёжларини асослайди ва иқтисодий нуқтаи назардан лойиҳани амалга ошириш қанчалик фойдалилиги тўғрисида фикр юритиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |