Фр = APS/Активлар х 100%
Фоиз сиёсатини эркин юритилиши учун банк, унинг хизматлари қиймати коэффитценти қайси чегараларда олиб борилаётганлигини билиш керак. Ушбу кўрсатикч таъминланмаган харажатлар ҳажмини акс эттиради. Бу кўрсаткич минимал фоиз маржаси (Ммин) кўринишида аниқланади, яъни харажатларни қоплаш имконини берувчи, лекин фойда олиб келмайдиган активлар ва пассив операциялар бўйича минимал ставкаларни кўрсатади. У қуйидагича аниқланади:
Mmin
Бу эрда:
Аd - ҳаракатдаги банк активлари;
Ht - банк фаолиятини таъминловчи харажатлар;
Hb - банкнинг бошқа харажатлари;
N - кўрилаётган ҳисобот давридаги чораклар сони.
Мўлжалланаётган фоиз маржаси (Мм) - мазкур кўрсаткич орқали банк кредит шартномасига киришдан олдин, харажатларни қоплапгина қолмай, балки режалаштирилган фойдани олиш имкониятига эга бўлади, у қуйидагича аниқланади:
Mm = 0,1 QR + Mmin + Pmin
Бу эрда:
0,1 QR - мажбурий захиралар фондини шакллантириш билан боғлиқ жалб қилинган ресурсларга қўшимча (жалб қилинган ресурслар қийматининг 10% и қўшилади).
Pmin - минимал рисклар бўияч банкнинг актив операцияларининг минимал фойдалилик меъёри.
Банк актив операитсяларининг минимал даромадлилиги (Дмин):
Dmin = QR + 0,1QR + Mmin + Pmin
4. Фоиз ставкасини бошқариш усуллари.
Банк бошқарувининг асосий мақсади фоиз маржасини, яъни даромад келтирувчи активлари бўйича фоизли даромадлари билан унинг мажбуриятлари бўйича фоизли харажатлари ўртасидаги фарқни бошқариш (назорат)дан иборат. Ундан ташқари спредга, яъни активлар бўйича олинган ўртача тортилган ставкалар билан мажбуриятлар бўйича тўланган ўртача тортилган ставкалар ўртасидаги фарқга эътибор қаратилади. Фоиз ставкасини бошқаришда GEP (номутаносиблик) ҳисобга олинади - у банкнинг фикцирланган ва сузиб юрувчи ставкалардаги актив ва пассивларининг баланслашмаганлигини кўрсатади - BА/P.
Инфляция шароитида фоиз ставкалари прогноз қилиш жуда қийин, шунинг учун рискларни бошқаришда банкда актив портфелларнинг муддатлари бўйича баланслаштиришга қаратилиши керак. Бу ҳам жуда мушкул, агар банк актив ва пассив балансларида сузиб юрувчи ва фикцирланган ставкаларга эга бўлса. Шунинг учун фоиз ставкаларни баҳолаш жуда муҳим. Актив ва пассив портфелларнинг муддатлари бўйича баланслаштириш фоиз спредини, яъни фоиз рискини аниқлашда ёрдам беради. Агар баланслашмаган муддатлар муносабати катта даромадни талаб қилса, банк ходимлари аниқланмаган риск спредини маъқул кўришади. Жалб қилинган маблағларнинг баланслашганлигини баланслашмаганлик билан солиштириб кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |