12-маъруза мавзуси: Мулоҳаза, хулоса чиқариш



Download 65,22 Kb.
Sana25.04.2022
Hajmi65,22 Kb.
#580654
Bog'liq
12-тақдимот

12-маъруза мавзуси: Аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари

Маъруза режаси:

  • 1. Исботлаш ва рад этишнинг умумий тавсифи.
  • 2. Исботлаш ва рад этишнинг турлари.
  • 3.Аргументлаш назариясининг асосий тушунчалари.
  • 4.Коммуникатив моделларда аргументлаш: диалог, бахс, полемика.

Исботлаш тушунчаси

  • Исботлаш бир ҳукмнинг чинлигини у билан боғланган бошқа чин ҳукмлар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир. Исботлашдан мақсад - бирор фикрнинг чинлигини аниқлаш.Унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: тезис, аргументлар (асослар),исботлаш усули-демонстрация.

Тезис тушунчаси

  • Тезис-чинлиги асосланиши лозим бўлган мулохаза, у исботлашнинг марказий фигураси хисобланади; бутун диккат-эътибор унинг чинлигини кўрсатишга қаратилади. Тезис бир мулохазанинг ўзидан, ёки мулохазалар тизимидан ёки аниқ фактларни умумлаштириш натижаларидан, ходисаларнинг сабабини кўрсатувчи мулохазалардан иборат бўлади.

Аргументлар тушунчаси

  • Аргументлар-тезиснинг чинлигини асослаш учун келтирилган мулохазалар. Аргументлар бўлиб фактларни қайд килувчи мулохазалар, таърифлар, аксиомалар, теоремалар, қонунлар ҳамда бошқа эмпирик ва назарий умумлашмалар хизмат қилади. Аргумент сифатида келтирилган фактлар, албатта, ўзаро боғланган ва тезиснинг моҳиятига алоқадор бўлиши лозим.

Аксиома, теорема, қонун

  • Аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни талаб қилмайдиган фикрлардир. Инсон тажрибасида кўп марталаб такрорланганлиги учун ҳам уларни исботлаш зарур эмас.
  • Теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўлади, уларни хеч иккиланмасдан аргумент қилиб олиш мумкин.

Исботлаш усули

  • Исботлаш усули - демонстрация тезис билан аргументлар ўртасидаги мантиқий алоқадан иборат. У хулоса чиқариш шаклида бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан келтириб чикарилади. Исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш, бавосита исботлаш. Бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги тўғридан-тўғри аргументлар билан асосланади, унда тезисга зид бўлган мулохазалардан фойдаланилмайди.

Тезис тушунчаси

  • Тезис кўп холларда якка ходисани ифода қилиб келади ва маълум бир умумий билимдан, масалан қонундан, аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. Масалан «Ўзбекистон - мустақил давлатдир» деган тезиснинг чинлиги «Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон килиниши, унинг халкаро микёсда эътироф этилиши» каби асослар ёрдамида исботланади.

Бавосита исботлаш

  • Бавосита исботлашда эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган мулохазанинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади. Масалан «Материя ҳаракатсиз мавжуд эмас» деган мулохазанинг чинлигини асослаш учун унга зид бўлган «Материя ҳаракатсиз мавжуд» деган мулохаза олинади.

Рад этиш тушунчаси

  • Рад этиш - исботни бузишга қаратилган мантиқий амалдир. Бирорта фикрнинг чинлигини рад этиш унга зид бўлган фикрнинг хатолигини кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун, раддияни исботлашнинг хусусий кўриниши, деб хисоблаш мумкин. Раддия ҳам исботлаш каби тезис (рад килиниши лозим бўлган мулоҳаза), аргументлар (тезисни рад килувчи мулоҳазалар) ва демонстрациядан (рад этиш усули)дан ташкил топган бўлади.
  • Рад этиш бирорта масалани муҳокама қилиш, яъни бахс, мунозара жараёнида учрайди. Бахс қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни ҳимоя қилса, бошқаси унга қарши чикади (оппонент). Ҳал килинмаган, мунозарали масалалар бўйича олиб бориладиган бахслар полемика хисобланиб, унда қарама-қарши тезислар асосланибгина колмай, балки танқидий таҳлил ҳам қилинади.

Download 65,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish