2. Хабар беришнинг локал тизимлари.
Ҳалокатли сув босиш эҳтимоли бор ҳудудларда, кимёвий хавфли объектлар атрофидаги аҳолига тезроқ хабар бериш учун (айниқса Чернобил воқеасидан кейин), локал тизимлари яратиш масаласига алоҳида эътибор берилди. Бундай тизимлар ёрдамида, авария содир бўлган объектдаги ишчи ва хизматчиларгагина эмас, балки заҳарланиш, вайрон бўлиш ёки ҳалокатли сув босиш эҳтимоли бўлган худуд аҳолисига ҳам вақтида хабар бериш мумкин бўлади.
Тезкорлик - локал тизимларнинг асосий афзаллиги бўлиб, тезлик билан ахборот беришдан иборат. Масалан: диспетчер энг танг вазиятларда бир қарорга келиб, сигнал бериши мумкин. Локал тизимларига одатда, сигнал берувчи қурилмалардан сигналлар келади. Улар, кимё иншоотларига ёқин тўғонлар корпусига ўрнатиб қўйилади. П-164 сигнал датчиклари иншоотда рўй берган фавқулодда вазият хақида бошқариш пультига, циркуляр чақириш қурилмалари ва узатгич (передатчик) орқали хабар юборилади. Бу хавфли хабарни тезкорлик билан радиотрансляция каналлари, электр сиреналар ва кўчадаги радиокарнайлар орқали ахолига етказилади.
Республика, вилоятлар, шаҳар ва шаҳардан ташқари ҳудудлардаги бошқарув пунктларидаги алоқа воситалари ФВДТ бошқармалар ҳамда ҳамкорлик қилувчи бошқармалар (қўшнилар), ҳарбий горнизонлар ва ҳарбий комиссарликлар, кўчма ва ёрдамчи бошқарув пунктлари, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, уюшмалар бошқарув пунктлари билан биргаликда ташкил этилади. Шаҳар (қишлоқ) туманлари бошқарув пунктлари алоқанининг барча мавжуд куч ва воситаларини қўллаб, фавқулодда вазиятлар бошқарма (бўлим)лари, эвакуация органлари, транспорт ташкилотлари, иншоотлар бошқарув пунктлари, шаҳардан ташқари ҳудудлар, ўзаро ҳамкорлик қилувчи (қўшни) туманлар, маҳаллий тузилмалар, фуқаро муҳофазаси вазифаларини ҳал этиш учун ажратилган ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар билан алоқани ташкил этади.
Алоқани марказлаштирилган ва локал тизимларини тузиш ва доимий шай ҳолда сақлаб туриш, аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юзага келиши ҳақидаги ахборотларни ўз вақтида етказиш имкониятини беради.
Хабар бериш аҳолига тушунарли, аввалдан белгиланган шартли сигналлардан бошланади. Мақсад, аҳолининг эътиборини, инсонларнинг саломатлигига таҳдид солувчи хавфли вазият содир бўлиши мумкинлигига қаратиш ва бундай вазиятдан ҳаракат тартибини тушунтиришдан иборат.
Хабар бериш усуллари, аввалдан режалаштирилган бўлиши керак. Фуқаро муҳофаза тадбирларини ўтказишнинг барча режимларида алоқа ва хабар бериш воситалари асосий ўринни эгаллайдилар.
Ҳар қандай хавф-хатар ҳолатида, электр сиреналари ишга туширилади. Уларнинг ҳайқириғига корхоналарнинг узуқ-узуқ гудоклари жўр бўлади.
Фуқаро муҳофазасининг, “Диққат барчага!” деган овози эшитилган заҳоти ахоли телевизор, радиоприемникларни ишлатиб қўйиб, маҳаллий ҳокимият органларининг ёки фавқулодда вазиятлар бошқарма бўлимларининг хабарларини тинглашлари зарур.
Аҳоли пунктларининг ва иқтисодиёт объектларининг радиотрансляция тармокдари кечаю-кундуз ишлаш режасига ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |