Shaharning bosh rejasini ishlab chiqish vaqtida ko‘chalarning kengligi va qizil chiziqlarini loyihalashda ularni taqqoslash orqali aniqlaniladi. Rejalashtiriladigan ko‘cha va yo‘llarning o‘lchamlari joyning relefiga ham bog‘liq bo‘ladi. Ikki tasmali yo‘llarning bo‘ylama qiyaliklari 40 %0 dan katta bo‘lgan hollarda, uchunchi tasmalar ham qo‘shimcha tarzda qurilishi lozim. Ushbu qo‘shimcha tasmaning eni 3.75 metrni tashkil qilishi, shu yo‘l bilan o‘zaro transport vositalarini xavfsiz quvib o‘tishni va yo‘llardagi harakatlanish xavfsizligini ham taminlash mumkin. Ko‘cha va yo‘llarni qurishda ikki chekkasidan kattaroq oraliq masofalar qoldirilib, vaqtinchalik ko‘kalamzorlashtirilib turiladi. Keyinchalik bu oraliqlar qo‘shimcha tasma yoki rekonstruksiyada kengaytirilib, shu yo‘l bilan yo‘lning hisobiy harakat jadalligini oshirishni taminlash mumkin bo‘ladi.
Мавзеларни вертикал режалаштириш сувнинг ер усти ва ер ости сув оқими тармоқларига (новларига) оқиб туришини таъминлашни кўзда тутади. Ер қазиш ишлари ҳажмини камайтириш учун лойиҳа ечимлари жойнинг табиий релқефидан имкони борича фойдаланади. Жойнинг табиий қиялиги кам бўлганида бундай лойиҳалашни мавзеларнинг контури тўғри тўртбурчак бўлганида бажариш мумкин. Қиялиги катта ва жарликли паст-баланд жойларда шаҳарни тўғри тўртбурчакли қилиб режалаштириш бинолар ва ер ости иншоотлари қурилишида анча катта қийинчиликлар туғдиради. Бундай шароитларда кўчаларни энг паст жойлар бўйича жойлаштириб планда эгри чизиқлиликка ва синишларга йўл қўйиш зарур. Бу ер қазиш ишлари ҳажмини камайтиради, ёндош мавзелардан сув четлатиш шароитларини яхшилайди ва горизонталларга параллел жойлашган ҳамда кўчадан баланд турадиган биноларни лойиҳалаш учун катта меъморчилик имкониятларини яратиб беради. Кўчанинг лойиҳавий юзасининг (сирти) яққол тасвири лойиҳа горизонталлари усули билан вертикал режалаштиришни лойиҳалашда ҳосил қилинади.