мутлоқ афзаллик принципи
ишлаб чиқилган, унга кўра,
энг кам ҳаражат талаб этувчи товарлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш
самаралиди ва аксинча.
Классик иқтисодий мактаб вакили Д.Рикардо биринчилардан бўлиб меҳнат
тақсимоти фақат айрим ишлаб чиқариш соҳасидагина эмас(А.Смит фикри), балки
халқаро кўламда ҳам объектив зарурат эканлигини исботлаб берди.Олимнинг фикри
шундан иборатки, принципиал жиҳатдан қаралса, ҳар бир давлат ўзига керакли
барча нарсани (товарларни) ишлаб чиқариши мумкин, аммо бу иқтисодий жиҳатдан
қанчалик тўғри, деган савол туғилади. Унга жавоб бериб, Рикардо айтадики, ҳар бир
давлат маълум бир маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ихтисослашади ва
нисбий
афзалликка
, устунликка эга бўлади. Масалан, Шотландияда сули, Португалияда
фақат вино ишлаб чиқариш самаралироқдир, чунки сарф-ҳаражатлар миқдори энг
кам бўлган соҳани ривожлантириш афзалдир. Бунда албатта, табиий шароит,
анъаналар, тарихий тажриба, ер, сув, инсон ресурслари, халқнинг менталитети ва
бошқалар ҳисобга олиниши керак. Масалан, мусулмон давлатларида чўчқачиликни
ривожлантириш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас ва бошқалар.
Солиштирма ҳаражатлар принципи ҳам барча мамлакатлар учун тегишлидир
ва қайси маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш муаммоси ҳал этилганда
ҳисобга олиниши шарт. Шу сабабли айрим давлатларда у ёки бу соҳа
«мустақиллиги» учун кўраш эълон қилинганда бу омил албатта яхши ўрганиб
чиқилиши мақсадга мувофиқдир.(Д.Рикардо таълимоти юқори бобларда тўла
берилган).
Неоклассик, яъни «соф» иқтисодиётни тарғиб этувчилар халқаро меҳнат
тақсимотининг ривожи ва савдо шароитларининг ўзгариши сабабларини аниқлашни
бош вазифа қилиб қўйганлар, аммо улар савдо алмашувида пул механизми йўлини
инкор этадилар. Р.Ҳаррот, Ф.Махлуп, К.Куриҳара каби неокейнсчилик
тарафдорлари эса халқаро савдонинг пул механизмига алоҳида эътибор берадилар,
шу билан бир вақтда халқаро меҳнат тақсимоти, байналмилал қиймат, баҳолар
нисбати деярли эътиборга олинмайди.
«Соф» таълимот тарафдорлари фикрича, жаҳон бозорида «мукаммал
рақобат» мавжуд; барча контрагентлар халқаро савдода бир хил имкониятларга эга;
таклиф доимо талабни вужудга келтиради; савдо баланси ўзини-ўзи тартибга солиш
принципи бор. Экспорт ва импорт баҳолари нисбатини тушунтиришда улар ўзоқ
муддатли режаларда «савдо шароитлари» индустриал давлатлар зиёнига ва аграр
мамлакатлар фойдасига ўзгармоқда, деб ўйламоқдалар ва буни ер унумдорлигининг
пасайиб бориши деган қонун билан боғламоқдалар. Улар товар экспорти ва
импортининг физик ҳажмлари ўсишини ҳисобга олмаган ҳолда халқаро савдо
ривожи тенденциялари аграр хом ашё йўналишидаги давлатлар иқтисодиёти ташқи
савдо позициялари яхшилашувига олиб келмоқда, демоқдалар. Халқаро савдонинг
неокейнсчилик таълимоти вакилларининг фикрича, ҳар бир мамлакат ички бозорда
кўпроқ товар ишлаб чиқаришга интилгани сабабли меҳнат ва капитал билан
бандликнинг тўла эмаслиги туфайли кўпроқ экспорт қилишга ва камроқ импорт
қилишга интилади. Шу сабабли ҳам халқаро савдо ўзини-ўзи тартибга солувчи
жараён бўла олмайди, аксинча товар экспорти капитал чиқариш билан
рағбатлантирилиши керак, импорт эса протекционистик чоралар билан чекланиши
зарур. Бу чоралар умуммиллий манфаатларга мос келар эмиш.
Кейинги даврда вужудга келган иқтисодий таълимотларда Э.Хекшер, Б.Олин
(Швеция), П.Самуэльсон томонидан яратилган «
ишлаб чиқариш омилларининг
халқаро тақсимоти
» назарияси (модели) типик ҳисобланади. Уларнинг фикрича,
ҳар мамлакат иқтисодиёти ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил
таъминланмаганлиги билан, демак ҳар бир омилнинг турлича баҳога эгалиги (иш
ҳақи, фоиз, рента) билан ҳарактерланади. Айрим мамлакатларда меҳнат асосий
омил (бошқасидан сон жиҳатдан кўп) бўлса, унинг нархи капитал ва ерга нисбатан
паст баҳоланади; капитал мўл бўлган мамлакатда у бошқа икки ишлаб чиқариш
омилига нисбатан арзон бўлади. Ҳар бир мамлакат ўзининг устунлигини реализация
қилишга интилади, жаҳон бозорига ишлаб чиқариш омили нисбатан арзон бўлган
йўл билан тайёрланган товарлар кўпроқ чиқарилади. Бундай ишлаб чиқариш
ихтисослашуви шунга олиб келадики, барча давлатлар ўзига қулай ва фойдали
бўлган хўжалик тармоқларини ривожлантириб, қулай шароит бўлмаган
бошқаларидан воз кечади. Бу назария ишлаб чиқаришнинг чиқимларини
мўтлақлаштиради ва халқаро ихтисослашувнинг ягона мезонига асосланади. Шу
сабабли жаҳон савдоси уйғун (гармоник) жараён деб қаралади. Бунда жаҳондаги
реал шарт-шароитлар тўла ҳисобга олинмайди, масалан ўз даврида мустамлака
эгаси (метрополия) билан колониялар ўртасидаги муносабатларни ҳеч ҳам уйғун
деб бўлмайди. Иқтисоди юксак давлат билан қолоқ мамлакатлар ўртасидаги
алоқаларда ҳам гармония бўлиши амри маҳол. Лекин келажакда идеал шакл
сифатида бу ҳодиса рўй бериши мумкин.
60-йилларда технологик ҳарактердаги янги халқаро меҳнат тақсимоти
концепциялари пайдо бўлди. Булар орасида энг яхши маълум бўлгани «товар
ҳаётининг цикли» назариясидир, унинг муаллифлари америкалик иқтисодиётчилар
Г.Хофбауэр, Р.Вернон, М.Познер ва бошқалар ҳисобланади. Унинг асосини қайта
ишлаш саноатидаги халқаро меҳнат тақсимоти ташкил этади. Саноатда пайдо
бўладиган технологик жиҳатдан ҳар бир янги маҳсулот кириш, экспонент ўсиш,
секинлашув ва тугаш циклини ўтадики, бу тартиб ишлаб чиқаришга жорий этиш,
кенгайиш, камолот ва эскириш жараёнига тўғри келади (жами 5 стадия). Ишлаб
чиқаришни жорий этиш фазасида янги маҳсулотни тайёрлаш асосан юқори
ривожланган
илмий-техник
базага
ва
бозорда
шу
маҳсулотнинг
рақобатбардошлиғини синовчи шароитнинг мавжудлигига боғлиқ. Ўсиш ва
кенгайиш фазаси учун индустриал базанинг қуввати билан белгиланадиган
маҳсулотни оммавий равишда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳарактерлидир.
Етуклик, камолот фазасида маҳсулот ишлаб чиқариш соддалашиб, оммавий тус
олади. Сўнгги (эскириш) фазаси мазқур маҳсулот ўрнини қопловчи янги
такомиллашган маҳсулотнинг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ, ундан ташқари
аввалги маҳсулотга талаб ҳам кескин камаяди. Шундай технологик жараён мавжуд
намунавий мамлакат сифатида АҚШ мисол қилиб келтирилади. Халқаро меҳнат
тақсимотининг ривожи эса бошқа мамлакатларнинг Америка иқтисодиётига
технологик қарамлиги асосида шаклланиши тасаввур этилади.
Илмий - техник прогресси билан боғлиқ иқтисодий қарашлар инглиз иқтисодчиси
Жон Хикс (1904-1989) томонидан илгари сурилган. Унинг модели бўйича техника
пргресси нейтрал, меҳнатни иқтисод қилувчи ва капитални иқтисод қилувчи
гуруҳларга бўлинади. Техника прогресси оқибатида ишлаб чиқариш ва истеъмол
халқаро савдога нейтрал, ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |