12-маъруза. Халқаро савдо тўғрисидаги таълимотлар



Download 207,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana09.02.2023
Hajmi207,52 Kb.
#909762
1   2   3
Bog'liq
12-маъруза

ишлаб чиқариш омилларининг 
халқаро тақсимоти
» назарияси (модели) типик ҳисобланади. Уларнинг фикрича, 
ҳар мамлакат иқтисодиёти ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил 
таъминланмаганлиги билан, демак ҳар бир омилнинг турлича баҳога эгалиги (иш 
ҳақи, фоиз, рента) билан ҳарактерланади. Айрим мамлакатларда меҳнат асосий 
омил (бошқасидан сон жиҳатдан кўп) бўлса, унинг нархи капитал ва ерга нисбатан 
паст баҳоланади; капитал мўл бўлган мамлакатда у бошқа икки ишлаб чиқариш 
омилига нисбатан арзон бўлади. Ҳар бир мамлакат ўзининг устунлигини реализация 
қилишга интилади, жаҳон бозорига ишлаб чиқариш омили нисбатан арзон бўлган 
йўл билан тайёрланган товарлар кўпроқ чиқарилади. Бундай ишлаб чиқариш 
ихтисослашуви шунга олиб келадики, барча давлатлар ўзига қулай ва фойдали 
бўлган хўжалик тармоқларини ривожлантириб, қулай шароит бўлмаган 
бошқаларидан воз кечади. Бу назария ишлаб чиқаришнинг чиқимларини 
мўтлақлаштиради ва халқаро ихтисослашувнинг ягона мезонига асосланади. Шу 
сабабли жаҳон савдоси уйғун (гармоник) жараён деб қаралади. Бунда жаҳондаги 
реал шарт-шароитлар тўла ҳисобга олинмайди, масалан ўз даврида мустамлака 
эгаси (метрополия) билан колониялар ўртасидаги муносабатларни ҳеч ҳам уйғун 
деб бўлмайди. Иқтисоди юксак давлат билан қолоқ мамлакатлар ўртасидаги 
алоқаларда ҳам гармония бўлиши амри маҳол. Лекин келажакда идеал шакл 
сифатида бу ҳодиса рўй бериши мумкин. 
60-йилларда технологик ҳарактердаги янги халқаро меҳнат тақсимоти 
концепциялари пайдо бўлди. Булар орасида энг яхши маълум бўлгани «товар 
ҳаётининг цикли» назариясидир, унинг муаллифлари америкалик иқтисодиётчилар 
Г.Хофбауэр, Р.Вернон, М.Познер ва бошқалар ҳисобланади. Унинг асосини қайта 
ишлаш саноатидаги халқаро меҳнат тақсимоти ташкил этади. Саноатда пайдо 
бўладиган технологик жиҳатдан ҳар бир янги маҳсулот кириш, экспонент ўсиш, 
секинлашув ва тугаш циклини ўтадики, бу тартиб ишлаб чиқаришга жорий этиш, 
кенгайиш, камолот ва эскириш жараёнига тўғри келади (жами 5 стадия). Ишлаб 
чиқаришни жорий этиш фазасида янги маҳсулотни тайёрлаш асосан юқори 
ривожланган 
илмий-техник 
базага 
ва 
бозорда 
шу 
маҳсулотнинг 
рақобатбардошлиғини синовчи шароитнинг мавжудлигига боғлиқ. Ўсиш ва 
кенгайиш фазаси учун индустриал базанинг қуввати билан белгиланадиган 
маҳсулотни оммавий равишда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳарактерлидир. 
Етуклик, камолот фазасида маҳсулот ишлаб чиқариш соддалашиб, оммавий тус 


олади. Сўнгги (эскириш) фазаси мазқур маҳсулот ўрнини қопловчи янги 
такомиллашган маҳсулотнинг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ, ундан ташқари 
аввалги маҳсулотга талаб ҳам кескин камаяди. Шундай технологик жараён мавжуд 
намунавий мамлакат сифатида АҚШ мисол қилиб келтирилади. Халқаро меҳнат 
тақсимотининг ривожи эса бошқа мамлакатларнинг Америка иқтисодиётига 
технологик қарамлиги асосида шаклланиши тасаввур этилади. 
Илмий - техник тараққиёт билан боғлиқ иқтисодий қарашлар инглиз 
иқтисодчиси Жон Хикс (1904-1989) томонидан илгари сурилган. Унинг модели 
бўйича техника пргресси нейтрал, меҳнатни иқтисод қилувчи ва капитални иқтисод 
қилувчи гуруҳларга бўлинади. Техника прогресси оқибатида ишлаб чиқариш ва 
истеъмол халқаро савдога нейтрал, ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Халқаро савдо ривожланиши жараёнлари иқтисодиёти аллақачон миллий давлатлар 
доирасидан чиққан ва бу борада бир қанча иқтисодий таълимотлар ҳам мавжуд. 
Улар классик, неоклассик ва неокейнсчилик назарияларида ўз аксини топган. 
Айниқса, XIX-XX асрлардаги иқтисодчилар А.Смит, Д.Рикардо, Р.Торренс, 
Ж.С.Милл, А.Маршалл (юқорида улар билан танишганмиз.) Ж.Вайнер, Г.Хаберлер, 
Г.Жонсон, П.Самуэльсон ва бошқалар бу соҳада баракали ижод қилдилар. 
А.Смит томонидан 

Download 207,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish