12 Fotonli kristallar va ularning xossalari



Download 359,17 Kb.
bet6/7
Sana14.04.2022
Hajmi359,17 Kb.
#550266
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 Fotonli kristallar va ularning xossalari

Ферромагнетик жисмлар

Ферромагнетик моддалар кучли магнит хоссаларига эга бўлган моддалар бўлади. Уларнинг асосий хоссалари қуйидагилардан иборат:


1. Ферромагнетикларнинг магнит сингдирувчанлиги ёки магнит қабул қилувчанлиги x майдон кучланганлигига боғлиқ бўлади (149 - расм);

149 – расм. Ферромагнитлар магнит қабул қилувчанлигининг майдон кучланганлигига боғлиқ ўзгариши

2. Ферромагнетиклар қолдиқ магнетизмга эга бўлади, яъни улар ташқи магнит майдон бўлмаганда ҳам магнитланган ҳолатда бўла олади. Қолдиқ магнетизм модда қайта магнитланганда В магнит индукциясининг Н магнит майдон кучланганлигининг ўзгаришидан орқада қолиш мумкин ёки магнит гистерезис сабабчиси бўлади (150 - расм).





150 – расм. Фееромагнитларда гистерезис ходисаси

Ферромагнетик хоссаларига эга бўлган металлар (темир, никель ва кобальт) Кюри нуқтаси деб аталадиган Tk температурадан юқорида парамагнетикка айланиб қолади ва унинг магнит қабул қилувчанлиги




, (83.14)

қонунга бўйсунади. Масалан, кобальт ва темир учун Кюри нуқталари, мос равишда, 150 0C ва 770 0C бўлади.


Одатда, ферромагнетикларнинг натижавий магнит моменти электронлар спин магнит моментларининг бетартиб йўналганлиги билан аниқланади. Ферромагнетизм мавжуд бўлишлигининг зарурий шарти ферромагнетизм атомларида спинлари компенсациялашмаган электронлар бор бўлишидадир. Масалан, компенсациялашмаган спинлар никельда – иккита, кобальтда – учта, темирда – тўртта, марганец ва хромда – бештадандир.
Ферромагнетик кристаллар микроскопик ўлчамларга эга бўлган кичик соҳалар – доменлардан ташкил топгандир. Ҳар бир домен соҳасида барча атомлар магнит моментлари бир хил йўналган бўлади.
Доменлар ўзларининг тўйинган катта магнит моментига эга бўлгани билан, айрим доменлар магнит моментлари ҳар хил йўналган бўлади, бу ҳолда, ташқи магнит майдони бўлмаганда ферромагнетикнинг тўла магнит моменти нолга тенг бўлиши мумкин.
Квант механикасига асосан, ўз-ўзидан магнитланиш ходисаси алмашув ўзаро таъсири натижасида содир бўлади. Компенсациялашмаган спинли электрон орбитали диаметри (2R) кристалл панжара доимийсидан 1,5 мартадан ортиқ кичик бўлганда , бу ҳолда ўзаро таъсирлашувчи электронлар спинлари бир-бирига параллел бўлишга интилади ва доменлар ҳосил бўлиш эҳтимоли ошади. Демак, ферромагнит ҳолати ўринли бўлади.
Шундай қилиб, атомлари доимий магнит моментига эга бўлган жисмлар парамагнит, ферромагнит, антиферромагнит ва ферримагнит бўлишлари мумкин:

  • агарда атомлар магнит моментлари ўзаро таъсири кучсиз ёки нолга тенг бўлса, бундай жисм парамагнит бўлади (151а - расм);













а)













б)













в)













г)



151 – расм. Моддаларда магнит момен тлари йўналишларининг жойлашиш турлари

агарда қўшни магнит моментлар бир-бирига параллел бўлишга интилсалар, бундай жисм ферромагнит бўлади (151б - расм);



  • агарда қўшни магнит моментлар бир-бирига антипараллел бўлишга интилсалар, бундай жисм антиферромагнит бўлади (151в - расм);

  • агарда қўшни магнит моментлар бир-бирига нисбатан антипараллел жойлашиб миқдор жиҳатдан бир хил бўлмасалар, бундай жисм ферримагнит бўлади (151г - расм), бундай жисмлардан тайёрланган магнитларни ферритлар деб аташади.

Ферримагнетикларга темир окислари бирикмаси, магнетитлар мисол бўлиши мумкин.
Кислороднинг манфий ионлари томонлари марказлашган куб кўринишдаги панжарани ҳосил қилади, бу панжарада ҳар бир молекулага битта икки валентли ва иккита уч валентли темир ионлари тўғри келади. Икки валентли темир иони ўрнини икки валентли металлар Mg, Ni, Co, Mn, Cu ва бошқалар эгаллаши мумкин. Натижада, мураккаб панжара бир-бирига киришган, уч валентли темир иони панжараси ва икки валентли темир ёки унинг ўрнига жойлашувчи металлар ионлари панжарасидан иборат бўлади. Бир-бирига киришган панжаралар магнит моментлари бир-бирига антипараллел бўлади. Шу сабабли уч валентли темир ионлари магнит моментлари компенсациялашади ва ўз - ўзидан магнитланиш иккивалентли металл ионлари магнит моментларидан қўзғотилади.
Ферритлар кучли магнит сингдирувчанлик, кичик коэрцитив куч, катта электрик қаршиликли магнит тўйинишнинг қийматига эга бўлади. Шу сабабли, ферритлар юқори ва жуда юқори частотали техникада ва доимий магнитлар ишлаб чиқишда ишлатилади.



Download 359,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish