18 та хромосомага эга бўлган. Уларнинг 9 таси турп
R.sativus
ва 9 таси карам
B.oleracea
нинг хромосомаси бўлган. Дурагай ўсимлик қийғос гуллаган бўлса
ҳам уруғ тугмаган, чунки мейоз нотўғри кечган. Бу дурагай ўсимликлардан
ҳосил бўлган гаметалар турли сондаги (0 дан 18 тагача) хромосомаларга эга
бўлган ва улар ҳаётчан бўлмаган. Аммо айрим эркак ва урғочи жинсий
ҳужайралар ҳар икки турга хос хромосомаларнинг 9R+9B тўпламига эга
бўлган. Бундай диплоид жинсий ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан уруғ
ҳосил бўлган ва улардан туркумлараро маҳсулдор (9R+9R)+(9B+9B)
аллотетраплоид ўсимликлар ҳосил бўлган. Бундай ўсимлик ҳар икки турнинг
белгиларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда турғун ва маҳсулдор бўлган,
унинг соматик ҳужайраларида 36 тадан хромосомалар бўлиб, унинг 18 таси
турпга ва 18 таси карамга тегишли бўлган.
Иккита тур геномларининг
қўшилишидан ҳосил бўлган бу янги ўсимлик турпкарам (
Raphanobrassica
)
дурагайи деб аталди. Турпкарам дурагай ўсимлиги ва унинг дуккаги 103-
расмда (иловада) кўрсатилган. Бу ўсимликда дуккак кўриниши
комбинирланган ҳолатда, яъни дуккак меванинг юқори қисми турп ва пастки
асос қисми эса карам дуккагига ўхшаш бўлган.
Турпкарам дурагай ўсимлигида гаметогенез жараёнида баъзан
турли хилдаги гаметалар – диплоид (9R+9B), тетраплоид (18R+18B) каби
гаметалар ҳосил бўлади. Бундай гаметалар бошланғич формалар бирининг
нормал гаметаси билан қўшилса ёки турпкарам тетраплоид гаметалари билан
қўшилса, соматик ҳужайраларида ҳар хил хромосомалар тўплами бўлган
формалар ҳосил бўлади (9R+9R)+(9B+9B) - тетраплоидлар, (18R+18B)+9R -
пентаплоидлар, (18R+18B)+(18R+18B) - октаплоидлар.
Буғдой, ғўза, кўпгина мевали
дарахтлар айрим турларининг
шундай йўл билан келиб чиққанлиги аниқланган. Қуйида шулар устида
тўхталиб ўтамиз. Ўсимликларнинг аллополиплоид турлари беқиёс бой ирсий
ахборотга эга бўлади. Чунки уларнинг генотипидаги генлар сони ва улар
функциясининг ҳар хиллиги қуйидаги иккита муҳим босқичда
амалга
ошириладиган генетик ва цитогенетик тадбирлар натижасида кўпаяди,
бойийди:
1) Ўзаро генетик узоқ бўлган ўсимлик турларини ўзаро
чатиштириб олинган дурагайда ота-она турлари генотипидаги генлар
бирлашиб F
1
генотипи бой генетик ахборотга эга бўлади;
2) Турлараро дурагайлаш натижасида олинган F
1
авлоди наслсиз
бўлади. Уларнинг хромосомалар сони аллополиплоидия методи билан икки
ҳисса кўпайтирилиб аллополиплоид ўсимликлар олинади.
Бундай
ўсимликларда насл бериш қобилияти тикланади, ҳаётчанлик, маҳсулдорлик ва
ҳар қандай шароитга мосланиш хусусиятлари намоён бўлади.
Шундай қилиб, жамланган ота-она турларининг генетик ахбороти
алло-полиплоидия натижасида икки ҳисса кўпаяди. Оқибатда улар бойитилган
ирсиятга эга бўладилар. Шунинг учун аллополиплоидия дурагайлардаги гете-
розис ҳодисасини уларнинг авлодлариаро сақлаб қолишнинг муҳим генетик
методидир.
Маданий ўсимликларда аллополиплоидиянинг қанчалик муҳим
ўрин эгаллаганини буғдой (
Do'stlaringiz bilan baham: