11-мавзу. Тафаккур



Download 61 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi61 Kb.
#212374
TuriАнализ
  1   2   3   4
Bog'liq
11-мавзу (1)


11-мавзу. ТАФАККУР .
Режа.

  1. Тафаккур ҳақида тушунча.

  2. Тафаккур операциялари.

  3. Тафаккур турлари.

  4. Тафаккур сифатлари.

Тафаккур.А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур-ижтимоий-сабабий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафаккур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёндир». О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур- бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс эттиришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат жараён, билиш фаолиятидир". О. К. Тихомиров мазкур таърифда тафаккурнинг аксарият жиҳатлари ва хусусиятларини таъкидлаб ўтган. Тафаккур атроф-муҳитдаги воқеликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс эттирувчи психик жараён, ижтимоий-сабабий боғланишларни англашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир. Тафаккур атроф-муҳитдаги воқеликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс эттирувчи психик жараён, ижтимоий-сабабий боғланишларни англашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир.
Тафаккур операцияси. Анализ ва синтез операциялари. Анализ-шундай бир тафаккур операциясидирки, унинг ёрдами билан биз нарса ваҳодисаларни фикран ёки амалий хусусиятларини таҳлил қиламиз. Синтез-шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларни, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни, нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим.Таққослаш-шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади.
Абстракциялаш шундай фикрлаш, тафаккур операциясидирки, бу операция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз.
Умумлаштириш. Психологияда умумлаштиришнинг кенг қўлланиладиган икки тури: тушунчали умумлаштириш ва ҳиссий-конкрет умумлаштириш юзасидан кўпроқ фикр юритилади. Тушунчали умумлаштиришда предметлар объектив муҳим белги асосида умумлаштиради. Ҳиссий-конкрет умумлаштиришда эса предметлар топшириқ талабига биноан ташқи белги билан умумлаштирилади. Психологлар нотўғри умулаштиришнинг (Н. А. Менчинская, Е. Н. Кабанова-Меллер) ҳиссий-конкрет умумлаштиришдан тафовути борлигини ҳамиша таъкидлаб келмоқдалар.
Конкретлаштириш. Умумий, мавҳум белги ва хусусиятларни якка, ёлғиз объектларга татбиқ қилиш билан ифодаланадиган фикр юритиш операцияси инсоннинг барча фаолиятларида актив иштирок этади. Классификациялаш. Инсоннинг билиш фаолиятида муҳим роль ўйновчи фикр юритиш операцияларидан бири классификациялаш ҳисобланади. Бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб, нарсаларни туркумларга ажратиш тизими классификация деб аталади
Системалаштириш. Фикр объектив ҳисобланган нарса ва ҳодисаларни замон (вақт), макон (фазо) ва мантиқий жиҳатдан маълум тартибда жойлаштиришдан иборат фикр юритиш операцияси билимларни ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Одатда, системалаштириш операцияси ёрдамида нарса ва ҳодисалар, фактлар, фикрлар ва объектлар макондаги, вақтдаги эгаллаган ўрнига қараб ёки мантиқий жойлаштирилади.
нутқ тафаккур жараёнида ҳукмлар, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Шунинг учун ҳукм(жузъий, шартли, тасдиқловчи), хулоса чиқариш(индуктив,дедуктив,аналогик) ва тушунча(якка, конкрет, умумий, абстракт)лар тафаккурнинг специфик шакллари деб аталади.
Тафаккурнинг индивидуал хусусиятларига (сифатларига) билиш фаолиятининг мазмундорлик, мустақиллик, эпчиллик, самарадорлик, фикрнинг кенглиги, тезлиги, чуқурлиги ва бошқа сифатлари киритилади. Психология фанида тафаккур шаклига, топшириқ хусусиятига, фикр ёйиқлигига, фикран оригиналлик даражасига қараб қуйидагича шартли классификация қилинади.




Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish