белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши;
ҳужжатларни кўриб чиқиш ёки тушунтиришлар бериш зарурияти тўғрисида чақирув хатини олганида солиқ органига келиши;
товарларни (хизматларни) реализация қилишда харидорга ҳисобварақ-фактураларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериши;
солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек электрон манбаларда сақланадиган тегишли ахборот билан танишиш имкониятини таъминлаши;
солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариши, кўрсатилган органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс доимий рўйхатда турган ёки доимий яшаш жойидаги Давлат хизматлари марказида амалга оширилади.
Шунингдек, тадбиркор ёлланган ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ариза тақдим этади.
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходим
- паспорт;
- давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.
- паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
- давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.
- хусусий тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси нусхаси;
Солиқ тўловчилар солиқ муносабатларида қонуний ёки ваколатли вакил орқали иштирок этишга ҳақли.
Вакилнинг ваколатлари солиқ қонунчилигига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг қонуний вакили деб фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг вакиллари сифатида фаолият олиб борадиган шахслар эътироф этилади.
Солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда солиқ органлари, божхона органлари ва солиқ муносабатларининг бошқа иштирокчилари билан муносабатларда ўз манфаатларини ифодалаш ваколати берилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки бошқа шахслар солиқ тўловчининг ваколатли вакиллари бўлиши мумкин.
Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчининг ваколатли вакили ўз ваколатларини фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тасдиқланган ишончнома асосида амалга оширади.
Солиқ, молия, божхона ва бошқа давлат органларининг мансабдор шахслари солиқ тўловчининг ваколатли вакиллари бўла олмайди.
I. Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда:
1) ҳар ойда қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўлаши;
2) тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳақиқий даромади бўйича ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатлар суммасини чегириб ташлаган ҳолда доимий яшаш жойидаги давлат солиқ инспекциясига декларация топшириш йўли билан даромад солиғини тўлаши мумкин.