11-Мавзу. Суғуртанинг молиявий ҳуқуқий асослари Суғурта тушунчаси ва унинг функцияси Суғурта соҳалари ва турлари



Download 15,99 Kb.
bet2/3
Sana23.06.2022
Hajmi15,99 Kb.
#697282
1   2   3
Bog'liq
Маъруза

2.Суғурта соҳалари ва турлари

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонуни билан қуйидаги суғурта соҳалари белгиланган:


- ҳаётни суғурталаш жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул билан таъминланишига боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш. Бунда шартнома бўйича суғурталашнинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади. Суғурта шартномасида келишиб олинган бир марта тўланадиган ёки ўсиб борувчи фоизларни ўз ичига олган, доимий равишда тўланадиган суғурта суммаларидан иборат.
-умумий суғурта шаҳсий суғурта, мулкни суғурталаш, жавобгарликни суғурталаш ва суғуртанинг ҳаётини суғурталашга қирмайдиган тармоқларга қирувчи бошқа турлари.
Суғурта хатарлари ёки уларнинг гуруҳлари умумий хусусиятларига мувофиқ равишда ҳамда улар билан боғлиқ мажбуриятларга боғлиқ ҳолда суғурта тармоқлари суғурта турларига бўлиниб, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Суғурта фаолияти классификатори бўйича ҳаётни суғурталаш соасига 4 та, умумий суғурта соҳасига эса суғуртанинг 17 та синфи киритилган бўлиб,улардан ҳар бири бўйича суғуртанинг аниқ бири тури ҳамда уларни олиб бориш шартларига бўйича мазмуни ва талаблари белгилаб берилган.Масалан, хаётни суғурталаш соҳасига – суғуртанинг ҳаётни суғурталаш, никоҳ ва туғилиш, соғлиқни суғурталаш киради. Умумий суғурта соҳасига – бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, умумий фуқаролик жавобгарлиги, авиация, денгиз суғуртаси, мулкни зарардан суғурталаш, кредитлар, ер усти транспорт воситалари, фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ва бошқалар киради.


3. Суғуртани ҳуқуқий бошқариш

Суғурта муносабатлари молия ҳуқуқи нормалари ва фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик ҳуқуқи нормалари билан ҳам тартибга солинади. Фуқаролик ҳуқуқи суғурта соҳасидаги шартнома муносабатларини тартибга солади, молия ҳуқуқи эса давлат ҳокимият кўрсатмаларига асосланган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.


Молия ҳуқуқи меёрлари суғурта тизимини ва уни ташкил этишни, суғурта турларини, мажбурий суғурта тартибини, суғурта фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома беришни белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисида”ги низомга кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигинингасосий вазифалари:
суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан суғурта фаолияти соҳасидаги статистик ва молиявий кўрсаткичларни мунтазам эълон қилиш йўли билан таъминлаш;
суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан чет элда, шунингдек, халқаро даражадаги экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш;
суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, шунингдек, самарали суғурта фаолиятини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;
суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган анъанавий турларини ривожлантиришга ва янги турларини жорий қилишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти соҳасида суғурта ҳимоясини кучайтириш;
хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш ҳисобланади.

Download 15,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish