11.4. IS-LM модели ва ундаги мувозанат. Энди бизда IS-LM моделининг барча ўзгарувчи омиллари мавжуд. Моделнинг иккита тенгламаси:
(IS) У = С(У-T)+I(қ)+G; (LM) M/P= L(қ.у);
Бюджет-солиқ сиёсати G ва T пул кредит сиёсати М ва нархлар даражаси Р моделда ўзгарувчи омиллар сифатида берилган. Бу икки IS ва LM эгри чизиқларини бирлашишида xосил бўладиган графикни биз, IS-LM модели деб аташимиз мумкин.
11.8-чизма.
Ф оиз ставкаси
қ LM
қ*
IS
IS-LM модели
IS - эгри чизиқ - бу товарлар бозоридаги мувозанат эгри чизиғидир. У ўзида товарлар бозоридаги мувозанатни таъминловчи фоиз ставкаси қ нинг ва даромад у нинг барча ўзаро бирликларини кўрсатади, LM эгри чизиғи эса пул бозоридаги мувозанат шартларини қондирувчи қ ва у нинг ўзаро бирлашувларини беради.
IS-LM эгри чизиқлари кесишадиган нуқта IS-LM моделидаги иқтисодий мувозанатлик xолатидир. Бу нуқта ўзида шундай фоиз ставкаси қ ни ва даромад даражаси У ни аниклайдики қачонки улар реал пул маблағларига бўлган талаб уларнинг таклифига тенг келган вазиятни ифодалайди. Яъни, маxсулотлар пул бозорида xам мувозанат шартларига риоя қилинса, пулга бўлган умумий талаб фоиз ставкаси миқдорига ёки пулнинг ишлатилиш баxосига нисбатан тескари боғлиқликда бўлади.
Шундай қилиб IS-LM модели иқтисодий сиёсатнинг оқибатларини қисқа муддатли даврга макроиқтисодий таxлил қилишда жуда кенг қўлланилади.
Қисқача хулосалар. 1. Иқтисодий мувозанатга эришишда жаxон амалиёти иккита усулга асосланади: нархлар ёрдамида тартибга солиб туриладиган бозорлар ва турли хил баланслар ёрдамидан фойдаланилади. Шунингдек барқарорлаштириш сиёсатини амалга оширишнинг икки хил асосий ёндошуви: монетар ва таркибий ёндошувлари ишлаб чиқилган.
2. IS эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида пайдо бўладиган даромадлар даражаси ва фоиз ставкаси ўртасидаги муносбатларни билдиради. Бунинг учун “Кейнсиан хочи”ни ўрганиш ва таxлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодиёт xақиқий харажатлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлган шароитда мувозанатга эришар экан.
3. LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниш учун “тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси”ни қараб чиқишини кўрсатар экан. Тез (пулга) айлана олиш назарияси эса кейнсианчилар фоиз ставкаси назариясини изоxлашдан иборат экан.
Назорат ва мулоxаза саволлари. 1. Миллий даражадаги ёки макроиқтисодий мувозанат нимани билдиради.
2. IS эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари қандай? Ёпиқ иқтисодиёт ва очиқ иқтисодиёт шароитида макроиқтисодий мувозанатга қандай эришилади?
3. LM эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари нималардан иборат? LM эгри чизиғида Кейнсиан хочи нимани кўрсатади? Тез (пулга) айлана олиш афзаллаги назариясини қандай тушунасиз?
IS-LM модели қандай вазиятни ифодалайди?