11-Мавзу: Қимматли қоғозлар бозори вa биржалар фаолиятинининг ҳуқуқий тартибга солиниши. Режа


Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонунчилик



Download 169,79 Kb.
bet4/14
Sana25.02.2022
Hajmi169,79 Kb.
#259052
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
11-мавзу маъруза матни

11.2.Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонунчилик;
Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қонунчилик Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги ЎРҚ-387-сонли Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Жумладан, юқорида баён қилинган Қонуннинг 1-моддасида Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси белгилаб қўйилган бўлиб, бунга кўра:
Ушбу Қонуннинг мақсади қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонун қуйидаги қимматли қоғозларга нисбатан амал қилади: акциялар, облигациялар, ғазна мажбуриятлари, депозит сертификатлари, қимматли қоғозларнинг ҳосилалари ва векселлар.

11.3.Қимматли қоғозларни давлат рўйхатига олиш, муомалага чиқариш;
Қимматли қоғозларнинг чиқарилиш шакли қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланади. Қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштиришга ва уларнинг муомаласига, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлаштириш ҳамда муомалага киритиш квоталари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 августдаги 239- сонли қарори билан “Қимматли қоғозларни муомалага киритиш квоталари ва тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.Аммо шуни инобатга олиш лозимки, ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар давлат томонидан олиниши ҳолларига татбиқ этилмайди.
Қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Уюшган бозорларда олди-сотди битимлари тузилганда улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш муддатлари қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидалари билан, бошқа ҳолларда эса олдисотди шартномалари билан белгиланади. Белгиланган муддатлар бузилган тақдирда битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (бундан эмитент мустасно) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига битим суммасининг 0,01 фоизи миқдорида йиғим тўлайди. Бунда сотувчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг тузилган битим бўйича даромадларига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Қимматли қоғозларга доир нархларнинг, талаб ва таклифнинг даражасини сақлаб туриш учун биржа битимлари тузилганда маркетмейкер биржага, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлашдан озод қилинади.
Қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Бунда акцияларнинг олди-сотди битимлари қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидагина амалга оширилади, акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиниши бундан мустасно.
Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Download 169,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish