11-Мавзу. Дин маданият феномени мавзу режаси



Download 63 Kb.
bet2/6
Sana03.06.2022
Hajmi63 Kb.
#631058
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-мавзу Дин маданият феномени

2-савол баёни: Динлар тарихи ва таълимотини ўрганиш жараёнида динларнинг тарихий типлари, турли шакллари, йўналишлари, мазҳаблари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ўзаро боғлиқлиги, диндорлар ҳаётида ва жамиятда тутган ўрни масалаларига тўхталиб ўтилади. Диншуносликни ўрганишда диннинг ижтимоий-фалсафий моҳиятига, энг қадимги диний эътиқод шакллари бўлган тотемизм, фетишизм, анимизм, сеҳргарлик (магия, шаман) динларининг ўзига хослиги, миллий давлат динларига, жаҳон динлари бўлган буддавийлик, христианлик ва ислом динининг мазмун-моҳияти ва таълимотини очиб беришга асосий эътибор қаратилади. Политеизм яъни кўпхудолик ва монотеизм яъни бирхудолик динларнинг ўзига хослиги, тарихий тараққиётда ривожланиш хусусиятлари ўрганилади. Динлар уруғ-қабила, миллий давлат ва жаҳон динларига бўлиб ўрганилади.
1. Инсоният тарихида илк диний тасаввурлар ибтидоий жамиятда вужудга келиб, бу ўша даврда яшаган одамларда онг-тафаккурнинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ эди. Инсонда шаклланган дунёқарашнинг илк шакли мифологик дунёқараш бўлиб, онг-тафаккури шаклланаётган инсон ўзининг теварак атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни тушунишга ҳаракат қилар, лекин инсон онги илмий асосда воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтириб бера олмас эди. Натижада инсон ўзининг атрофидаги барча нарсаларни жонлантириб тасаввур қила бошлади. Натижада мифология яъни афсона-асотирлар вужудга келди. Инсонда илк диний эътиқоднинг вужудга келганини кўрсатувчи белгилардан бири бу дафн маросимининг пайдо бўлиши бўлиб, Сурхондарёнинг Тешиктош ғорида ўрта палеолитнинг охирларида яшаган неандерталь бола қабрининг топилиши, унинг устига архар шохларининг териб чиқилгани бу давр одамларида ёвуз руҳлардан қўрқиш, анимизмнинг, улардан ҳимоя қилиш учун архар шохларининг терилганлиги тотемизм ва фетишизмнинг белгиларидир. Инсондаги илк диний тасаввурлар ахлоқий меъёрларга ҳам асосланиб, ибтидоий даврда илк ахлоқий меъёрлар “табу”, - таъқиқлар пайдо бўлиб, инсон ўзи учун муқаддас ҳисобланган ҳайвон, ўсимлик ва турли нарсаларга уни қўллай бошлаган. Диннинг тарихий шаклларига уруғчилик тузуми шаклланаётган даврда пайдо бўлган тотемизм, анимизм, фетишизм, шаманизм, магия (сеҳргарлик) кабилар киради. Диннинг тарихий шакллари кейинчалик миллий давлат ва жаҳон динлари таркибига сингиб, ўзига хос бўлган ёндашувларни шакллантирган. Шунинг учун уруғ-қабила динлари, примитив диний тасаввурлар – тотемистик, анимистик, фетишистик тасаввурларга асосланган динлардан иборат бўлса, миллий давлат динлари – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакилларини ўзига қабул қилмайдиган динлар бўлиб ҳисобланади.
2. Миллий давлат динларига иудаизм (яҳудий миллатига хос), ҳиндуизм, жайнизм, сикхизм (ҳиндларга хос), даосизм, конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоизм (японларга хос) каби динлар киради.
3. Жаҳон динлари – дунёда энг кўп тарқалган, кишилар ўзининг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар ҳисобланиб, жаҳон динларига буддавийлик, христианлик ва ислом динлари киритилади.
Инсоният тарихида дин шакллари турли-туман бўлган. Аммо ҳар қандай дин муайян тарихий шароит ва ижтимоий муносабатларга мувофиқ ҳолда пайдо бўлиб ривожланган, ўзининг таълимоти ва ахлоқий меъёрлари тизимини ишлаб чиққан. Ибтидоий жамиятдаги диннинг тарихий шаклларида инсон асосан табиатни илоҳийлаштириб унга сиғинган бўлса, миллий ва жаҳон динларида оламнинг уч босқичдан иборатлиги, жаннат ва дўзах ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлди, ибодатхоналар, фақат динга хизмат қиладиган роҳиблар қатлами шакллантирилди. Диний мафкура пайдо бўлиб, жамият ҳаётининг барча соҳалари шу мафкура асосида бошқарила бошланди. Қадимги Турон ва Эронда зардуштийлик дини кенг тарқалиб эзгу сўз, эзгу фикр ва эзгу амал ғояси асосида жамиятдаги ахлоқий ва ижтимоий муносабатлар тартибга солинган бўлса, Ҳинди-Хитой минтақасида Ведачилик, Буддавийлик, Жайнизм, Даосизм, Конфуцийлик каби диний таълимотлар пайдо бўлди. Агар Буддизмда инсоннинг ахлоқий фазилатлари ҳақида сўз юритилиб, инсон тўғри қараш, тўғри журъат, тўғри хатти-ҳаракат, тўғри нутқ ва тўғри ҳаёт тарзига чақирилса, Жайнизмда бировга зарар етказмаслик, мурувват ва ростгўйлик, ҳалол яшаш, сўзда, фикрда ва амалда ўзини тийиш тарғиб қилинган. Даосизм таълимотида инсон табиат кўрсатган йўлдан боришга, бировларнинг ишига аралашмасликка даъват этилса, Конфуций томонидан асосий ахлоқий қонун ва қоидалар ишлаб чиқилади. Умуман миллий ва жаҳон динларида политеизм, монотеизм, дунёнинг уч босқичдан иборатлиги тўғрисидаги қарашларнинг ишлаб чиқилиши диний таълимотлардаги ахлоқийлик меъёрларининг такомиллашишига олиб келди. Инсоннинг у дунёда жаннатга ёки дўзахга тушиши унинг эзгу амаллари, ахлоқлилиги, бошқаларга кўрсатадиган яхшилиги билан белгилана бошлади. Инсон диний таълимот доирасида ҳалоллик, поклик, адолат, инсонийликка даъват қилиниб, бу фазилатлар инсоннинг у дунёдаги хаётини белгилаши эътироф этилди ва дин доирасида ахлоқ-одобнинг меъёрлари ишлаб чиқилди.
Жаҳон динларидан Ислом динининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва тарқалиши кўриб ўтилганда, Ислом дини инсонпарвар дин сифатида ўзининг қадриятлари, қонунлари ва талаблари, ахлоқ-одоб меъёрлари билан кўпгина инсонларни ўзига жалб этиб келмоқда. Тақводорлик диний таълимот доирасида ёмонликлардан, гуноҳ ишлардан сақланишни билдиради. Ёмон ишлардан сақланиб яхши ишларни амалга ошириш инсоннинг муқаддас бурчидир. Одобли, ахлоқли, инсоний ва маънавий камолотга етган инсонни тарбиялаш масаласига Ислом динида катта эътибор қаратилгандир. Ислом динида миллатидан, элатидан, танасининг рангидан қатъий назар, инсон инсонлиги учун улуғланади. Ислом барча миллатларни бирлаштириб, тенг, дўст, ёру биродар қилиб, тинч-омон яшашларини уқтириб келган. Ислом тинчлик динидир. Ислом инсонлар зиммасига ер юзида тинчлик ила яшаш ва яратиш вазифасини юклайди. Ислом одамлар ўртасида адолатни сақлаш зарурлигини уқтиради. Ислом динида эътиқод эркинлиги очиқ ойдин эълон қилинган бўлиб, Қуръони каримнинг Бақара сураси 256 оятида “Динда мажбурлашлик йўқ”, деган сўзлар баён қилинган. Дин танлашда мажбурлаш йўқ, ҳар ким ўзи хоҳлаган динга кирсин деган қоидада инсоннинг ақли борлиги, биров мажбур қилмасдан ҳар ким ўзи хоҳлаган йўлни танлаб олиши баён қилинган.

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish