11-Мавзу. Дин маданият феномени мавзу режаси



Download 63 Kb.
bet3/6
Sana03.06.2022
Hajmi63 Kb.
#631058
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12-мавзу Дин маданият феномени

3-савол баёни: Виждон эркинлиги инсоннинг бирор динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини ўзида ифодалайди. Виждон эркинлиги инсоннинг руҳий оламига, унинг соғломлиги ва баркамоллигига таъсир кўрсатади. 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эгадир. Виждон эркинлиги ҳуқуқи инсонга ўз дини ва эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига ўзича, шунингдек бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини, ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ва одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади.
1. Ўзбекистон фуқароларининг виждон эркинлиги ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан ҳимоя қилиниб, Конституциянинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” дейилган. Қонун бошидан охиригача виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятини амалга оширишни республикада тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатликни таъминлаш билан, жамоат хавфсизлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини доимо муҳофаза қилиш билан бирга олиб боришни кўзда тутади. Диний ташкилотлар Ўзбекистонда тинчлик-тотувлик, хамкорлик, хамжиҳатлик ва барқарор тараққиётга ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
2. Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқининг таъминланиши натижасида дин фуқароларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Ўзбекистонда давлатнинг динга янгича муносабати “инсон эътиқодсиз яшай олмайди” деган аниқ ишонч асосида белгиланиб амалга оширилмоқда. Ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилиб, у туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келган. Ўзбек халқининг илғор маданий ва маънавий меросини тиклаш ва янги шароитда янада ривожлантириш, бу ҳудуддаги илк замондан ҳозиргача мавжуд динларнинг тарихи, ҳаётий тажрибаси, тадрижий тараққиётини ўрганиш, ватан тарихини чуқурроқ тушуниб етиш, уни севиш ва у билан фахрланиш ҳис-туйғуларини шакллантиришга хизмат қилиб келмоқда. Ҳар қандай дин, биринчи ўринда маънавий-ахлоқий жиҳатни ўз ичига олиб, давлат динни халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Бундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида бу масалалар ўз ечимини топган ва у дунёдаги ривожланган мамлакатлардаги ҳуқуқий-меъёрий талабларга тўла жавоб беради.
3. Дунёвий давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодалайдиган асосий тамойиллар, диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш, диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш, диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик,маънавий тикланиш, умуминсоний ахлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати ҳамда диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этишдан иборатдир.
Ўзбекистоннинг дунёвийлик, диний бағрикенглик, барча динларга бир хилда муносабат, жамият тараққиётида дин билан ҳамкорлик қилиш хусусиятлари ушбу тамойиллар асосида амалга оширилади. Чунки, конституциявий дунёвий-маърифий давлатда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга асосан диний эътиқоди ва дунёқарашидан қатъи назар, сиёсий хоҳишларини билдиришда барча фуқароларнинг тенг иштироки тамойилига риоя қилади.
Мамлакатимизда барпо этилаётган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг тамал тоши “виждон эркинлиги” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Фуқаровий эркинликлар ичида инсоннинг ички маънавий дунёсига ва унинг руҳиятига бевосита алоқадор бўлган виждон эркинлиги демократик дунё бўйлаб умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларининг энг асосийларидан биридир.

Download 63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish