Бухоро хонлиги билан Эрон давлати ўртасида алоқалар зиддиятли бўлган. Афғонистон шохи Замоншоҳ (1793-1801)га қарши Эронга кетиб қолган унинг укаси Маҳмудшоҳ Эрон шоҳининг ёрдами билан Афғонистонга юриш қилиб, тахтни ўз қўлига олмоқчи бўлган. Лекин бундан хабар топган Замоншоҳ Бухородан ёрдам сўрайди. Бухоро Афғонистон давлати билан бир иттифоқда бўлиб, Эронга қарши курашмоқчи бўлиб сафарга чиқади. Бундан хабар топган Эрон шоҳи Фатҳ Алишоҳ (1797-1834) Маҳмудга ёрдам беришдан воз кечади.
Qo‘qon xonligi va Rossiya ortasidagi diplomatik va savdo munosabatlari
Қўқон Ўрта Осиё хонликлари, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Россия ва бошқа мамлакатлар билан савдо алоқалари олиб борган.
Россиянинг Қўқон хонлиги билан савдо-иқтисодий мнсабатлари бошқа Ўрта Осиёнинг хонликларига нисбатан бироз суст ривожланган.
Россиянинг Қўқон билан алоқалари Сибирь орқали амалга оширилган.
1806 й. 13 январда Сибирь инспекциясининг Россия коммерция вазири Н.П.Румянцевга берган маълумотида Қўқонга савдо карвонини жўнатганлиги эътироф қилинган.
1813 й. Сибирь корпуси таржимони Филипп Назаров махсус топшириқлар билан Қўқонга, Петропавловскда Петербургдан келаётган Қўқон хони элчисининг ўлдирилиши натижасида келиб чиққан мажорани ҳал қилиш мақсадида келган.
Филипп Назаров (1813-1814)
Қўқон хонлигига саёҳат қилган.
1826 й. “Азиатский вестник” журналида мақола эълон килинган.
1828 й. Омск шаҳрига қўқонлик элчилар Садр Гамальдар Турсунхўжа Найзахўжа ва Хўжа Мир Қурбон Мамат Қосимовлар Россия подшоси Николай 1 га икки мамлакат ўртасида дўстона алоқалар ўрнатиш таклифини билдирган.
1829 й. 12 августда Омскдан Қўқонлик элчилар билан ҳамроҳликда Н.И.Потанин Қўқонга элчи қилиб жўнатилади.
Қўқоннинг Шарқий Туркистон билан дипломатик, савдо-иқтисодий алоқалари
XVIII-XIX асрларда Россия ва Европа давлатлари Шарқий туркистонга катта қизиқиш билан қарайди.
Россия ҳукумати Шарқий Туркистонни ўрганиш учун махсус экспедициялар жўнатади.
Ч.Ч.Валиханов, Н.М.Пржевальский, М.В.Певцов
в, В.И.Роборовларнинг элчилиги жўнатилади.
Экспедициялар
1894-1895 йй. В.И.Роборовский ва П.К Козловлар бошчилигидаги экспедиция Турфон воҳасига,
1902 й. Европа олимлари Шарқий Туркистонда археологик тадқиқотлар олиб боради.
Д.А.Клеменц, А.Грюнведел, А.Лекок, А.Стейнлар, Кучи, Қарашар, Турфон ва Комулга жўнатилади.