11-мавзу: Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг умумий асослари.
Режа:
Болаларнинг жисмоний ривожланиши уларни тарбиялаш ва ўқитиш.
Акселерация ва унинг гигиеник аҳамияти.
Болалар ва ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
Болалар муассасаларини жиҳозлашга бўлган гигиеник талаблар.
Болалар ва ўсмирлар гигиенаси- гигиена фанининг соҳаларидан бири бўлиб, ташқи муҳит омилларининг бола организмига, унинг ҳаёт фаолияти, таълим-тарбиясига таъсирини ўрганади.
Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг асосий мақсади- ёш авлодни болалик чоғидан бошлаб жисмоний жиҳатдан соғлом қилиб тарбиялашни, уларда жисмоний ва маънавий кучларни уйғун равишда ривожлантиришни таъминлашдир.
Болалар ва ўсмирларнинг ўсиш ва ривожланишини ёшга оид даврлари
Янги туғилган давр 1-10 кун
Кўкрак ёши даври 10 кундан 1 йилгача
Илк болалик даври 1-3 ёш
Биринчи болалик 4-7 ёш
Иккинчи болалик 8-11 ёш (қизалоқлар учун), 7-12 ўғил болалар
Ўсмирлик давр 12-15 ёш қизлар, 13-16 ўғил болалар
Ўспиринлик 16-20 қизлар, 17-21 ўғил болалар
Акселерация- жисмоний ривожланиш кўрсаткичларининг олдинги авлод болаларидаги ривожланиш кўрсаткичларига қараганда тезлашиши.
Тезлашишига сабаб одамлар оилавий шароитининг яхшиланиши, яхши овқатланиш, ёруғ куннинг узайиши билан боғлиқ.
Акселерация турлари: Эпохиал, ички популяцион.
Акселерациянинг салбий томонлари
Ревматизм, якиндан кўриш, кандли диабет, гипертония касалликларининг яшариши
Муаммолар
Жисмоний ривожланишга оид стандартларни кайта кўриб чикиш
Ёшларни жинсий тарбияга ўргатишнинг заруриятлиги.
Болалар кийимлари, мебеллар стандартларини кайта кўриб чикиш.
Болалар ва ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатиш.
Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишлари ва саломатлигини назорат қилиш уларни динамик тарзда бутун ўсиш ва ривожланиш муддатлари давомида амалга оширилишини назорат қилишни тақозо қилади.
Бундай назоратни ўтказиш болаларнинг ёш даврларига мувофиқ ўтказилиши лозим: кўкрак ёши даврида ойига 1 марта, 1-3 ёшлиларни 3 ойда 1 марта, 3-7 ёшлиларни 6 ойда 1 марта, мактаб ёшидаги болаларни йилига 1 марта тиббий кўрикдан ўтказиб назорат қилиш талаб этилади. Бундай назоратларни болалар поликлиникаларида ишловчи болалар врачлари ва уюшган жамоалардаги врачлар амалга оширадилар. 15 ёшдан ошган ўқувчиларни, ҳамда ишлайдиган ўспиринлар ва академик лицейлар ва колледжлардаги ўқувчиларни катталар поликлиникаларидаги ўсмирлар кабинетларидаги врачлар амалга оширадилар.
Болалар муассасаларини жиҳозлаш гигиенасига нисбатан қўйиладиган талаблар.
Болалар билан машғулот ўтказиш учун столларни қўйишда қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур:
- столлар чапдан ёруғлик тушадиган, ойнали томонга қўйилиши;
- икки ўринли столлар 3 қатордан ошмаслиги;
- столлар орасидаги оралиқ масофа 0,5 метрдан кам бўлмаслиги;
- деворларга осилган тахтанинг сатҳи 0,71-1,5 метр бўлиши керак.
Жиҳозлар ва мебеллар хоналарда шундай жойлаштириладики, болаларнинг бехавотир ўйнашлари учун хонадан ортиқча ва қўпол буюмларни чиқариб ташлаш керак.
Мебелларни усти текис, тоза, сувга чидамли, локланган ва эмулсия билан қопланган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |