Проспер Гашар фаолият кўрсатди, у ўзи бошқарган архивларда, илмий муассасаларнинг ўзига хос ҳусусиятларини жорий этишга интилган. Брюссель шаҳрида жойлашган қироллик архиви ҳамда провинциялардаги давлат архивлари муассасалари, бош архившуноснинг қарамоғида, ихтиёрида бўлган. Брюсселда жойлашган қиролликнинг бош архиви, илгари Брюссель шаҳрида мавжуд бўлган архивнинг негизида ташкил қилинди; мазкур архив муассасасида илгари Жанубий Нидерландияда фаолият кўрсатган австрия мулклари устидан умумий бошқарувни амалга оширган муассасаларнинг ҳужжатли материаллари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга бўлган ўрта асрлар даврига оид ёрлиқларнинг тўпламлари, бир жойга тўпланиб, жамланган. Бироқ қироллик архиви ўзининг мазмун-моҳияти жиҳатидан бошқа давлат архивларидан кескин фарқ қилмаган, ажралиб турмаган, ҳолбуки бошқа азалдан марказлашган давлатларни бош архивларининг ажралиб турадиган ўзига хос жиҳати, одатда уларда марказий давлат муассасаларининг материаллари, сулолавий ҳужжатлар, ташқи сиёсатга доир ёзма ёдгорликлар сақланган бўлади. Модомики 1831 йилга қадар Бельгия ҳеч қачон мустақил давлат бўлмаганлиги туфайли, Қироллик архивида бу сингари материаллар унча кўп эмас эди.
Шунга қарамасдан, Бельгия Қироллик архиви Европадаги материаллари кўп бўлган архивлардан бири ҳисобланган, унда мавжуд бўлган ҳужжатли ёдгорликлар бир неча юз йилликларни қамраб олган бўлган. Қироллик Бош архивининг структураси(тузилиши) у жойга келтирилган материалларни учта асосий секцияларга бўлиб, ажратган. Биринчи секцияга, Бургундия, Испания ва Австрия хукмронлиги даврида Бельгия территориясида бошқарув тизимини амалга оширган қонун чиқариш ва маъмурий бошқариш муассасаларининг регистратуралари кирган; булардан энг муҳим аҳамиятга эга бўлганлари махфий кенгаш, молия кенгаши, давлат секретариати, турли комиссияларнинг регистратуралари ҳисобланган. Биринчи секцияда шунингдек, черков муассасалари ва ўқув юртларининг ҳужжатли материаллари ҳам сақланган бўлиб, буларнинг орасида энг муҳим аҳамиятга эга бўлгани, Европадаги энг қадимги ва машҳур университетлардан бири, Лувен университетининг архиви эди. Биринчи секция таркибини картографияга оид материаллар коллекцияси тўлдирган. Картография – географик хариталарни тузиш, чизиш; харитага олиш. Иккинчи секцияда иқтисодий тарих бўйича материаллар, энг аввало Белгиянинг бош молия органи – ҳисоб палатасининг ҳужжатлари сақланган; шунингдек, иккинчи секцияда кўплаб ўрта асрлар даврига доир ёрлиқлар ҳам сақланган; секцияда тўпланиб, жамланган айрим бир гильдиялар, цехлар, биржалар ва шу каби муассасаларнинг материаллари, буларга қўшимча сифатида хизмат қилган. Учинчи секцияда эса суд ишлари маҳкамалари ҳамда нотариал идораларнинг материаллари мавжуд бўлган. Қиролликнинг бош архиви билан Жанубий Брабант провинциясининг архиви яқиндан алоқадор бўлган, Жанубий Брабант провинциясининг маъмурий маркази Брюссель шаҳри бўлган; Амалда эса мазкур архив Бош архивнинг секцияларидан бирининг вазифасини ўтаган.
Давлат провинциялари архивларида, келиб чиқиши, айрим бир территорияда жойлашган маҳаллий идоралар ва муассасаларга тегишли бўлган, ҳужжатли материаллар жамланган. Бироқ бу жойда материалларни бир-бирларидан аниқ маънода фарқлаш ва ажратишга эришиш жуда қийин бўлган, чунки XIX-асрдаги Бельгиянинг провинциялари, XIX-асрга қадар мавжуд бўлган ўрта асрлар феодал тузилмаларини ва маъмурий районларнинг чегаралари билан мос келмаган. Шунинг учун бир-бирига қўшни, чегарадош бўлган провинцияларнинг ҳужжатли материаллари кўпчилик ҳолатларда бир-бирларига ўхшаб кетади ёки мос бўлиб тушади ва ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан ўзаро жуда яқиндан боғлиқ ҳисобланади. Брюсселдаги Бош архивдан ташқари, провинцияларнинг архивлари яна қуйидаги шаҳарларда аста- секинлик билан ташкил этилган: Антверпенда (Антверпен провинциясида), Гент шаҳрида (Шарқий Фландрия провинциясида), Монс шаҳрида (Гоннегау провинциясида), Льеж шаҳрида (Льеж провинциясида), Бассельт шаҳрида (Лимбург провинциясида), Арлон шаҳрида (Люксембург провинциясида), Намюр шаҳрида (Намюр провинциясида). Давлат архивлари тармоғини ташкил этган Бельгия хукумати, Француз инқилоби давридаги каби, архивларда ҳужжатли материалларни тўплаш ва жамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдан нарига ўтмади. Давлат архивларида фақат 1794 йилга қадар бўлган материалларгина сақланган, холос. Бундай ҳолат, шунингдек, Бельгия архившунослиги вакиллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланган - Гашарнинг ўзи ҳам бундай шароитни, бу каби хронологик чекловни тўғри деб ҳисобланган, давлат архивлари фақат соф тарихий ҳужжатлар сақланадиган жой бўлиши керак деб – ўша даврдаги кўпчилик европалик тарихчилар сингари, “тарихий” ва “қадимий” тушунчаларини чалкаштириб юборган. Бироқ амалда фаолият кўрсатаётган муассасаларнинг архивларида, хоналарни етишмаслиги ва ҳужжатли материалларни тўғри сақланишини ташкил этишни имконияти йўқлиги ҳолати, 1794 йилдан кейинги даврда ҳужжатли материалларни талаб даражасида, тўғри сақланишини ташкил этиш усулари ва йўлларини қидиришга мажбуо этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |