11-мавзу: Бельгияда архив иши


Бельгияда “Регистратур архивлари”ни ташкил қилиниши



Download 27,23 Kb.
bet3/3
Sana01.07.2022
Hajmi27,23 Kb.
#725454
1   2   3
Bog'liq
2-семестр Belgiya arxivi

Бельгияда “Регистратур архивлари”ни ташкил қилиниши орқали шундай усул топилди – муассасалараро, идоралараро сақловхоналари тузилди ва улар маҳаллий админстрация, яъни маъмурий бошқарма тасарруфига ўтказилди. Ушбу регистратура - архивлар Бельгиянинг Францияни таркибига кирган (1794-1813) даври, Нидерландия қироллиги таркибига кирган даври (I8I4-I830) ва Бельгияни (1830 йилдан бошлаб) мустақил давлат сифатида хукм сурган даврларига доир ҳужжатли материаллар сақланган. XIX аср охирларига келганда регистратура-архивлар ҳужжатли материаллар билан тўлиб кетгани ва “тарихий архив” тушунчаларини кенг маъно-мазмунда қўлланила бошлангани ҳолати шунга олиб келдики, регистратура-архивлар ўзларининг материалларини давлат архивларига ташиб келтириб топширишни бошлашди, аста-секин уларнинг таркибига кўшилиб кетишди. Бельгиядаги архив муассасаларининг тизими ва уларда архив ишини тузилиши ҳамда ташкил этилишининг тартиб-қоидалари 1878 йилда қабул қилинган қонун бўйича батамом, узил-кесил ҳал этилди.
Европадаги бошқа мамлакатлардаги каби, Бельгиядаги архив қонунчилиги ҳам амалда фаолият кўрсатаётган архивларга камдан-кам даҳлдор бўлган. Мазкур архивларда, уларда сақланаётган ҳужжатли материалларни қайси муассаса топширган бўлса, ҳужжатларга ўша идора эгалик қилиши ҳақидаги тамойил амал қилган. Мазкур архивларда, ҳужжатли материалларни муассасалардан архивларга ташиб келтирилиб топширилиши тартиби амалда қатъий белгилаб қўйилмаган, шу сабабли муассасалар ўзларига қулай бўлган муддатларда ва тегишли ҳажм(миқдор)ларда ҳужжатли материалларни топширишган. Баъзи муассасалар ўзларига тегишли материалларни давлат архивларига умуман топширишмаган ва ҳужжатларни ўзларининг йирик муассасалар архивларида сақлашган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ҳарбий ишлар вазирликлари мана шундай архивларга эга бўлишган. Бошқа ҳамма жойда бўлгани сингари, черков архивлари, турли корпорациялар ва илмий муассасаларнинг архивлари, бундан ташқари, ҳар хил ҳусусий архивлар алоҳида, якка тартибда фаолият кўрсатган. Шаҳарлардаги ўзини ўзи идора қилиш органларининг тасарруфида турган, шаҳарларнинг архивларида кўп миқдорда муҳим аҳамиятга эга бўлган, ҳужжатли материаллар сақланган. Мазкур архивларнинг кўпчилигида, сўнгги ўрта асрлар даврига оид шаҳарлардаги ратушалар, гильдиялар, цехларнинг фаолиятига тегишли материаллар сақланиб қолган. Ушбу материалларнинг фақат бир қисмигина давлат архивларига келиб тушган, холос. XIX-асрнинг ўрталаридан бошлаб, Бельгиядаги шаҳарлар архивлари одатда 2 та секцияларга бўлинган: тарихий секциялар, буларда XIX-асрга қадар фаолият кўрсатган шаҳарлардаги муассасаларнинг ҳужжатлари сақланган, ва админстрация, маъмурий бошқармалар секцияси, буларда ўша вақтда фаолият кўрсатган шаҳарлардаги ўзини ўзи идора қилиш органларининг умумий архивларини ташкил этган. Провинциялардаги давлат архивларининг сақловчилари томонидан шахарлардаги архивларни инспекция қилиш, яъни қарамоғидаги архивлар устидан назорат қилиш тартиби жорий қилинди.
Франциядаги архив ишини ташкил этиш бўйича тажриба, Бельгияда архивларни фақатгина тузилиши, ташкилий жиҳатидангина эмас, балки архивларни ички тартиб-қоидаларини жорий этиш масалалари юзасидан ҳам қабул қилинган. 1837 йилда Бельгияда давлат архивлари материалларининг инвентарлари(рўйхатлари)ни чоп қилиниши йўлга қўйилди. 1851 йил 17 декабрда қабул қилинган қонунга кўра, архив фондларини асраб-авайлаш тамойили жорий этилди, бу ҳолат Франциядагига нисбатан анча изчиллик билан, мантиқий равишда амалга оширилди, ушбу тамойил архив материалларини фақатгина яхлит холда сақланишинигина эмас, балки фонднинг ички тузилишини бутун ҳолатда бўлишини ҳам назарда тутган.
Бельгияда 1903 йилдан бошлаб махсус органнинг - “Бельгиядаги кутубхоналар ва архивларнинг ревюси”нинг чоп этилиши йўлга қўйилди, мазкур нашрда, архив ва кутубхона ишлари бўйича мақолалар, архивларнинг шаклан тузилишини ҳамда мазмуни ҳамда моҳиятини акс эттирадиган обзорлари(умумлаштирувчи қисқача маълумотлар) чоп этилган. Ревю – маълум бир мавзуга бағишланган маълумотлар. Ушбу нашрда, шунингдек, Қироллик Бош архивининг йиллик ҳисоботлари ҳам босиб чиқарилган. Бельгиядаги архивлар техник жиҳозланиш бўйича анча юқори даража турган. Қиролликнинг Бош архиви 1891 йилдан бошлаб собиқ сарой биносига кўчирилиб келтирилди ва жойлаштирилди, архивнинг хоналари темир стеллаж(бир неча қават токчали очиқ жавон)лар билан жиҳозланди, полотно(газламанинг қалинроқ бир тури) муқовали жилдларнинг ичига жойлаштирилган ҳужжатлар, токчаларга териб қўйилган. 1906 йилда Бельгияда мамлакат бўйича биринчи бўлиб – Антверпен шаҳридаги провинция архиви учун – махсус архив биноси қуриб битказилди. Бошқа провинцияларнинг архивлари эса эски қайтадан жиҳозланган биноларда фаолият кўрсатишган.
Бельгияда архившуносларни тайёрлаш учун махсус ўқув юрти бўлмаган, бироқ архившунос лавозимига ишга жойлашиш учун ниҳоятда жиддий қабул қилиш синовлари мавжуд бўлган. Бельгиялик архившуносларнинг кўпчилиги Париждаги Хартиялар мактабида таҳсил олишган бўлган. 1907 йилда Бельгияда илмий-касбий уюшма – Бельгиядаги архившунослар, кутухоначилар ва музейлар ходимларининг Ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциация томонидан, архив, кутубхона ва музей ишлари масалалари ёритилган, бюллетень(журнал) чиқарилган. Шундай қилиб, XIX асрда - XX аср бошларида, Бельгия архив ишини йўлга қўйиш соҳасида, Европадаги илғор мамлакатларнинг қаторидан жой олган.
Download 27,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish